Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:26

Тошкентда Toyota салони иш бошлади¸ "растаможка" қимматлиги савдога халал бермоқда


 Toyota Land Cruiser Prado
Toyota Land Cruiser Prado

Ўзбекистон пойтахтининг Яшнобод туманида Япониянинг Toyota ширкати биринчи дилерлик салони ва техник хизмат кўрсатиш марказини очди.

Facebookдаги Toyota Uzbekistan саҳифасида “Toyota Motor Corporation билан 2 йил давомида бўлиб ўтган фаол музокаралар ўз ҳосилини берди – япон гиганти энди бизнинг давлатимизда расман мавжуд”¸ дейилади.

Ўзини япон корпорациясининг расмий дилери деб тақдим этган TECHNIC DIESEL MOTORS салонда сотувга қўйилган янги автомобиллар учун 3 йиллик кафолат берилиши¸ техник хизмат марказига ширкатнинг оригинал эҳтиëт қисмларини етказиб бериш йўлга қўйилганини маълум қилган.

Айни пайтда¸ Озодлик мухбири билан суҳбатда салон ходими 11 сентябрь куни салонда бор-йўқ учта машина сотувга қўйилгани¸ бироқ божхона тўловлари ниҳоятда қимматлигича қолаëтгани боис¸ ҳозирча савдо йўқлигини билдирди:

- Ҳозир салонда иккита Rav4 ва битта Prado бор. Rav4 нинг нархи 33 минг доллар¸ Марказий банк курси (8100 сўм) бўйича сўмда тўланади. Лекин растаможка нархи бунга кирмайди. Ҳар битта машинага унинг от кучи ва бошқа техник спецификациясидан келиб чиқиб бож ҳисобланади. Масалан¸ долларнинг расмий курси 4200 сўм бўлиб турган пайтда¸ Pradoнинг растаможкаси 167 миллион сўм эди. Конвертациядан кейин растаможка икки бараварга қимматлаб кетди¸ лекин бир ҳафта ичида уларнинг қайта кўриб чиқилиб¸ арзонлашиши кутилмоқда. Шунга ҳозирча харидор йўқ. Шу масала ҳал бўлса¸ октябрдан машина келиши кўпаяди¸ деди Озодлик мухбири суҳбатлашган салон ходими.

Ўзбекистон ҳукумати GM-Uzbekistan автомобиллари ички бозорини ҳимоялаш деган иддао билан хориждан импорт қилинадиган автомобиллар бож тўловини ниҳоятда қиммат¸ (машина оригинал нархининг 30 фоизидан 100 фоизигача ) қилиб белгилаган.

5 сентябрь куни ўзбек сўмининг расмий курси қарийб икки бараварга девальвация қилиниши муносабати билан долларга боғланган бож ва акциз солиқлари нархи ҳам икки бараварга кўтарилди.

Курслар унификацияси муносабати билан ҳукумат импорт товарлар учун белгиланган бож ва акциз солиқларини қайта кўриб чиқмоқда.

Ҳозирча импорт машиналарга белгиланган тўловларнинг арзонлашига оид расмий хабар йўқ.

XS
SM
MD
LG