Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:35

Мордовияда ҳомиладор аёлини бўғиб ўлдирганликда гумонланаëтган ўзбек муҳожири ҳибсга олинди


Россиянинг Мордовия республикаси пойтахтида ўз хотинини бўғиб ўлдирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик 24 яшар шахс ҳибсга олинди. Маҳкамада ҳомиладор аёлни ўлдирганлик айби исботини топса, ўзбек муҳожирига 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

2018 йилнинг 20 февраль куни Саранск шаҳрининг Луховка мавзесидаги ижарага олинган квартирада яшовчи ўзбекистонлик муҳожир йигит ва унинг 26 ёшли рафиқаси ўртасида бошланган маиший жанжал фожиали якунланди.

Мордовия Тергов қўмитаси расмийси, адлия подполковниги Наталья Афанасьеванинг Озодликка билдиришича¸ жазавага тушган меҳнат муҳожири хотинини бўйнидаги рўмоли билан бўғиб ўлдирган:

- Дастлабки тахминимизча, жанжал маиший сабабларга кўра келиб чиққан. У ҳибсга олинди. Ҳодиса жойига келган терговчилар ўлган аёлнинг 7 ойлик ҳомиласи бўлганини аниқлади. Тергов қўмитаси томонидан жиноий иш қўзғатилди, деди Наталья Афанасьева.

Тергов расмийси жиноятни содир этган муҳожирнинг маҳаллий полиция бўлимига келиб¸ жиноятига иқрор бўлганини қўшимча қилди.

Луховка мавзесидаги қотиллик содир бўлган квартира, аниқланишича, ўлдирилган 26 яшар аёлнинг яқинлари томонидан ижарага олинган.

Саранскдаги айрим ўзбек муҳожирлари Озодликка қотилликда айбланаётган йигитнинг мардикорлик қилиб кун кечириб келганини билдирди.

Россия Тергов қўмитасининг Октябрский туманлараро тергов бўлими мазкур ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105- моддаси 2-қисми “г” банди, яъни “ҳомиласи борлиги аён бўлган аёлни ўлдириш” асосида жиноят иши очди.

Терговчиларга кўра¸ маҳкамада Чориевнинг айби ўз исботини топса, у 20 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин.

XS
SM
MD
LG