Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:16

Наманганда 35 яшар уста Янги йил базмидан кейин бедарак йўқолди


Шерзод Халиловга йўқолганига 30 декабрда 4 кун бўлди.
Шерзод Халиловга йўқолганига 30 декабрда 4 кун бўлди.

Наманган вилоят, Уйчи туманининг Соку қишлоғида яшайдиган Шерзод Халилов 26 декабрь куни кечқурун синфдошлари билан Янги йил байрамини ошхонада нишонлагандан буён топилмаяпти.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган воқеа гувоҳларининг айтишларича, базмда спиртли ичимлик ичган синфдошлар ошхонадан чиқиб уйларига тарқалган. Аммо Шерзод уйига қайтмаган.

Уйчи тумани ички ишлари бўлими мулозими Шерзод Халилов қидирувга берилгани ва унинг сурати кўчаларга ёпиштирилганини айтди.

Шерзод Халилов шу ошхонада синфдошлари билан янги йилни нишонлаган
Шерзод Халилов шу ошхонада синфдошлари билан янги йилни нишонлаган

Соку қишлоғининг Гулзор маҳалласида яшайдиган, мавсумий устачилик билан шуғулланадиган 35 яшар Шерзод Халилов тўрт кундан буён қидирилмоқда.

Соку қишлоғининг исми сир қолишини сўраган маҳалла фаолларидан бирининг айтишича, Шерзод Халилов 26 декабрь, кечқурун йўқолган:

“Синфдошларидан бири улар янги йилни ўша куни кечқурун коллеж биноси деворига туташ ошхонада нишонлашганини айтди. Ўтиришдан сўнг ташқарига чиқиб, ҳаммалари уй-уйига тарқалган. Тамом, шундан кейин ҳеч ким Шерзодни кўрмаган. Уйига бормаган”.

Маҳалла фаолининг айтишича, тўрт кундан буён Шерзоднинг ўлик-тиригини қидириш давом этмоқда:

Қабристонлар қолмади, далалар қолмади, ҳеч қаерда йўқ.


“Тинимсиз қидириляпти. Милиция, маҳалла посбонлари, раислари, котиблари, қариндошлари изламаган жой қолмади. Эгаси яшамаётган участкаларнинг подвали, чердаги, фермерларнинг каналдан сув оладиган ерларидаги ариқларнинг ичи, ҳамма жойдан қидиряпмиз. Қабристонлар қолмади, далалар қолмади, ҳеч қаерда йўқ. Ҳозирча иккита гумон бўйича қидириляпти. Биринчиси, ё йўлда мошина уриб юбориб, бирор одамтопмас жойга олиб бориб кўмиб ташлаган, иккинчиси каналга тушиб кетган ёки ташлаб юборишган”.

Уйчи туман ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими қидирув ишлари тинимсиз олиб борилаётганини айтди:

“Участка нозирлари, терговчилар ва бошқа ходимлар қидирувга сафарбар этилган. Шерзод Халиловнинг суратларини ҳамма жойга ёпиштирдик. Бирор натижа бўлса хабар қиламиз”

Шерзод Халилов уйланган, икки нафар фарзанди бор, отаси вафот этган, онаси билан бирга яшаган. Уй қурилишларида мавсумий устачилик билан шуғулланган.

Ўзбекистонда одамларнинг бедарак йўқолиш воқеалари содир бўлиб туради.

Тошкентда фарзандини дўппослаб, қасддан ўлдириб, мурдасини ёқиб юбориб, уни бедарак йўқолди деган эр-хотин ушлангани ҳақида Тошкент шаҳар прокуратураси ўз Телеграм-канали орқали маълум қилган эди.

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Қайирма қишлоғида яшовчи 15 ёшли Гулҳаё Мардонова 19 июн куни уйидан чиқиб кетганича, бедарак йўқолган эди.

Қашқадарё вилояти, Қамаши туманининг Баландчайла қишлоғидаги адирдан 20 апрель куни 40-умутаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси 26 март куни адирга мол боқишга чиққани бўйи бедарак йўқолган ва шундан сўнг унинг кўмилган жасади топилган эди.

XS
SM
MD
LG