Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:21

Ортиқ Султонов: “Ҳандалак” қовун туширмайди!


Ортиқ Султонов
Ортиқ Султонов

26 февраль куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Тошкентдаги “Туркистон” саройининг мажлислар залида “Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти” мавзуида таниқли қизиқчилар иштирокида давра суҳбати ўтказди.

Озодлик суҳбат иштирокчиси, “Ҳандалак” дуэти аъзоси, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султоновга давра суҳбатида кўтарилган масалалар ва ўзбек қизиқчилик санъатининг бугунги аҳволига оид саволлар билан мурожаат қилди.

Ортиқ Султонов: “Ҳандалак” қовун туширмайди!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:29 0:00
Бевосита линк

Таниқли қизиқчи Ортиқ Султонов билан суҳбат ёзиб олинганидан сўнг...

...BRAVO” жамоаси аъзолари ҳамда артист Ҳалима Ибрагимова билан “Ўзбекконцерт” ўртасида тузилган лицензиялар 2019 йил 26 февралдан амал қилиши тугатилгани маълум бўлди.

Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ўзининг расмий сайтида эълон қилган расмий билдирувида эълон қилинди.

“Ўзбекконцерт” раҳбарияти фикрича, “BRAVO” жамоаси аъзолари ҳамда Ҳалима Ибрагимова “лицензия битимлари талаблари ва шартларини қўпол равишда бузган”.

Муассаса фикрича, лицензиядан маҳрум қилинганлар “ўтказилган концерт дастурларида Муассасага топширилган сценарийдан четга чиққан, миллий урф-одатлар ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этган ҳамда ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этмаган”.

“Ўзбекконцерт” “BRAVO” жамоаси аъзолари ҳамда Ҳалима Ибрагимованинг лицензияларини “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354- қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан” тугатган.

Шу билан бирга, “Ўзбекконцерт” ўз расмий билдирувида “сўз усталари (“Гап йўқ-триоси”) Сардор Ташмуҳамедов, Лалиддин Холматов ва Санжар Исабаевлар ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган мазмунан саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар ижросида бўлган “оммавий маданият” ва ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи видео клипларни ижтимоий тармоқларда тарқатганлиги учун огоҳлантирилгани ҳамда келгусида шу каби ҳолатлар такрорланса, уларнинг лицензиялари ҳам тўхтатилиши маълум қилингани” тўғрисида хабар қилган.

XS
SM
MD
LG