Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:20

Тошкентда уйма-уй прописка текшириб юрган участка нозири калтакланди


Милиция зобити "бўйсунмаслик ҳолати" бўлганини айтди. Воқеа жойидан олинган сурат. 2018, 20 февраль.
Милиция зобити "бўйсунмаслик ҳолати" бўлганини айтди. Воқеа жойидан олинган сурат. 2018, 20 февраль.

Тошкент шаҳрида уйма-уй прописка текшириб юрган участка нозири хизмат вақтида, хизмат кийимида калтакланди. Воқеа 20 февраль куни кечқурун Чилонзор туманининг 20- кварталидаги кўп қаватли уйлардан бирининг зина йўлагида рўй берди.

Калтакланган ИИБ зобитининг Озодликка айтишича, "бўйсунмаслик ҳолати" бўлган.

Чилонзор туман Ички ишлар бўлимининг Озодлик суҳбатлашган ходими милиция катта лейтенантига қўл кўтарган тўрт шахс қўлга олиниб, суриштирув олиб борилаётганини айтди.​

ИИБ ходимини калтаклагани айтилаётганларнинг ўзлари ёки уларнинг вакиллари билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Воқеа гувоҳи бўлган пойтахтликлардан бири Озодликка катта лейтенант унвонидаги участка нозири И.М. домдаги хонадонлардан бирида яшовчи йигитлардан ҳужжатларини сўраганида, улар милиция ходимининг қонуний талабларига бўйсунмай, қаршилик кўрсатишгани ва нозирнинг боши ҳамда юзига уриб, жароҳат етказишганини айтди.

- Домимизнинг еттинчи қаватида савдогар йигитлар яшайди. Участкавойимиз паспортларини сўраган, пропискаси йўқ бўлганми, қаршилик қилишган. Ғала-ғовур овозини эшитиб чиқсак, ҳалиги йигитлар участковойни ерга босиб, бошига ва юзига тепишяпти. Кейин участковойнинг ёрдамчиси етиб келди. Йигитларни милиция бўлимига, участковойни эса, қонга беланган ҳолда касалхонага олиб кетишди, - деди исми очиқланмаслигини сўраган чилонзорликлардан бири.

Озодлик мухбири калтакланиб, касалхонага тушган милиция катта лейтенанти И. М.нинг ўзи билан боғланиб, воқеа тафсилотларини сўради.

Милиция зобити бўйсунмаслик ҳолати бўлгани, лекин бу бўйича даъвоси йўқлигини айтди.

- Озгина маъмурий иш бўйича неподчинение бўлиб қолди. Келинг, менда претензия йўқ. Мен ҳозир больничнийдаман, ҳеч нарса айтолмайман сизга, - деб гапни қисқа қилди катта лейтенант И.М.

Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, милиция зобитига тўрт йигит ташланган.
Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, милиция зобитига тўрт йигит ташланган.

Жанжал рўй берган турар-жойнинг домкоми Озодликка милиция зобити билан жанжаллашганлар қашқадарёлик савдогарлар эканини айтди.

- Бу йигитлар Абу Саҳийда савдо қилишади. Қашқадарёдан келишган. Квартирани кирага олиб туришади. Пропискаси бор-йўқлигини билмайман, лекин ёмон йигитлар эмас. Жанжал нимадан бўлган, билмайман, уни Чилонзор милициясидан сўрайсиз, - деди маҳалла фаоли.

Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимининг Озодлик суҳбатлашган ходими милиция катта лейтенантига қўл кўтарган тўрт шахс қўлга олиниб, суриштирув олиб борилаётганини айтди.

- Бу бўйича сизга маълумот беролмайман, суриштирув бўляпти, - деди ИИБ ходими.

Ўзбекистонда фуқароларнинг милиция ходимлари билан тортишиши тез-тез учраб турса-да¸ милиция зобитининг дўппосланиши ва унга жароҳат етказилиши камдан-кам учрайдиган ҳодисадир.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг “Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш” деб номланган 219-моддасига кўра¸“қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш — уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

XS
SM
MD
LG