Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:32

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжали акс этган видеони прокуратура ўрганмоқда (ВИДЕО)


Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мулозими Озодликка видеода акс этган холатлар юзасидан вилоят прокуратураси суриштирув ўтказаётганини айтди.
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мулозими Озодликка видеода акс этган холатлар юзасидан вилоят прокуратураси суриштирув ўтказаётганини айтди.

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари билан жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди.

Видеода ҳайдовчи милиция ходимлари уни калтаклаганини иддао қилади. Воқеа гувоҳининг айтишича, видеода акс этган ҳайдовчи таниқли блоггер Лочинбек Тиллабўлдиевдир, воқеа эса Самарқанд -Жиззах йўли​нинг Жиззах вилоятига қарашли қисмида содир бўлган.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мулозими Озодликка видеода акс этган ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси суриштирув ўтказаётганини айтди.

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжали акс этган видеони прокуратура ўрганмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00
Бевосита линк

Ўзини Лочинбек Тиллабўлдиев деб таништирган ҳайдовчи ерда синиб ётган милиция таёқчасини кўтариб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари калтаклаганини иддао қилади.

- Биз билан уришиб мигалкалари ҳам синиб кетди. Қулоғим қонаяпти, мана қаранг. Мени ГАИ ходимлари уриб, телефоним ва ҳужжатларимни қайтиб бермаяпти, - дейди Тиллабўлдиев.

Лекин, тасвирларда калтаклаш саҳнаси акс этмаган.

Тиллабўлдиев милиция ходимлари ўтирган “Ласетти” машинаси ойнасини туртиб, улар калтаклаб, телефонини олиб қўйганини иддао қилади.

- Телефонимда калтаклаш съёмкаси борлиги учун телефонимни олиб қўйди, бермаяпти бу одамлар, машинага беркиниб олишган, - дейди ҳайдовчи.

Прокуратура ИИБ ходимлари ва блогер ўртасидаги жанжални текширмоқда. Сизнингча ким ҳақ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00

Озодлик мухбирининг аниқлашича, ҳодиса 2 декабр куни Самарқанд -Жиззах йўлида бўлган.

Воқеа гувоҳларидан бирининг Озодликка айтишича, ўзини милиция калтаклаганини иддао қилаётган ҳайдовчи Youtube порталидаги UzAbzor канали администратори, фарғоналик блоггер Лочинбек Тиллабўлдиевдир.

- Лочинбек Самарқанддан Фарғонага қайтаётганида йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари йўлда радар ўрнатиб, уни тўхтатишган. Икки ўртада жанжал келиб чиққан. Ўзи катта трассада радар ўрнатиш мумкин эмас. Бу бола шунга эътироз билдирганида уришган, - деди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган блоггернинг шериги.

Озодлик Telegram орқали Тиллабўлдиевга чиқди, лекин у интервью беришга истак билдирмади.

Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мулозими Озодликка видеода акс этган холатлар юзасидан вилоят прокуратураси суриштирув ўтказаётганини айтди.

Мулозимга кўра, ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчи орасида зиддият келиб чиққан. Шунда у “тартиб посбонлари”ни видеога ола бошлаган.

- Бу ҳолат бўйича прокуратура иш кўряпти. Видеода нима ҳолат бўлган бўлса ҳаммасини прокуратура кўриб чиқяпти, - деди ИИБ мулозими.

Айни пайтда Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси мулозими йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳайдовчини калтаклагани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

- У айтаверадида. Видеода ҳеч нарса йўқку?!- деди ИИБ мулозими.

Ўзбекистонда милиция ходимлари ва ҳайдовчилар орасидаги жанжаллар ҳақидаги видеолар биринчи бор пайдо бўлаётгани йўқ.

Шу йилнинг май ойида Самарқанднинг Ургут туманида милиция ходимлари кекса ёшдаги ҳайдовчи билан муштлашаётгани акс этган видеони Озодлик эълон қилди.

Ўтган йилнинг март ойида Озодлик Жиззах шаҳри марказида милиция зобити ўрта ёшлардаги аёлнинг сочини икки қўли билан тортаётгани акс этган видеони эълон қилган эди.

ВИДЕО: Жиззахда милиция зобити аëлнинг сочини юлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00

Икки йил аввал эса Самарқандда икки нафар милиция ходими бир аёлни машина юкхонасига солишга уринаётгани тасвирланган видео Озодликка келиб тушган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил февраль ойида ўтказган селектор йиғилишида милиция фаолиятини қаттиқ танқид қилиб, халқнинг улардан норози эканлигини уқтирган эди:

- Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак? –деган эди Мирзиёев.

Айни пайтда Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати 2019 йил 1 июлдан бошлаб йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлишларини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG