Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:21

Ука “Дамас” устида талашиб ўз акасини ўлдирди ва жасадини дарахтга осди


Самарқанд Ички ишлар бошқармаси ходимининг Озодликка айтишича, қотилликда гумонланиб 1999 йилда туғилган Р.К. ҳибсга олинган, тергов давомида у ўз акасини ўлдирганига иқрор бўлган. (Иллюстратив сурат)
Самарқанд Ички ишлар бошқармаси ходимининг Озодликка айтишича, қотилликда гумонланиб 1999 йилда туғилган Р.К. ҳибсга олинган, тергов давомида у ўз акасини ўлдирганига иқрор бўлган. (Иллюстратив сурат)

Самарқандда 20 ёшли йигит 29 ёшли ўз акасини бўғиб ўлдирган ва уни ўз жонига қасд қилган қилиб кўрсатиш учун жасадини дарахтга осганликда гумонланиб, ҳибсга олинди.

Бу ҳақда қотиллик рўй берган хонадон қўшниси Озодликка маълум қилди, туман ҳуқуқ-тартибот органлари бу воқеа бўлганини тасдиқлади.

Самарқанд Ички ишлар бошқармаси ходимининг Озодликка айтишича, қотилликда гумонланиб 1999 йилда туғилган Р.К. ҳибсга олинган, тергов давомида у ўз акасини ўлдирганига иқрор бўлган.

Воқеа 12 апрель куни Самарқанднинг Булунғур туман, Элобод қишлоғида рўй берди.

Қотиллик рўй берган хонадон қўшнисининг Озодликка айтишича, ака ва ука ўртасидаги жанжал "Дамас" машинаси устида чиққан.

- Отасининг эски, ўтган асрдан қолган, шалоғи чиққан “Дамас”и бўлган. Ўшани оиладаги катта ўғил О.К. миниб юрган. Укасига бермаган. "Мен ҳайдайман", деб ака-ука машинани талашган. Кейин ука ўз акасини бўғиб ўлдирган. Одамларни чалғитиш учун жасадни дарахтга осган. Кейин уйига акам ўзини осди, деб борган, - деди қотиллик рўй берган хонадон қўшниси Озодликка.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходими Булунғурда шундай воқеа бўлганини Озодликка тасдиқлади.

Унинг билдиришича, туман прокуратураси Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97 моддаси - қасддан одам ўлдириш банди бўйича жиноят иши очиб, тергов олиб бормоқда.

Тергов доирасида ўтказилган экспертиза натижалари 29 ёшли О.К аввал ўлдирилиб, кейин осилганини кўрсатган.

- Бу иш бўйича туман прокуратураси шуғулланяпти. Экспертиза хулосасига кўра, О.К. бўғиб ўлдирилиб кейин осилган. Ҳибсга олинган 1999 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган Р.К. ҳаммасини бўйнига олди, - деди Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходими Озодликка.

Қўшниларининг Озодликка айтишича, биродаркушликда айбланаётган Р.К. оиладаги энг кенжа ўғил бўлган.

- Оилада тўртта фарзанд эди. Қизлар турмушга чиқиб кетган. Ота ва ўғиллар ҳам ҳеч қаерда ишламаган. Шу "Дамас" эвазига кун кўриб келишаётган эди. Энди катта ака йўқ, кичик ўғил қамоқда, - деди исми очиқланмаслигини истаган қўшни.

Ўзбекистонда мол-мулк устида содир бўлган бошқа шу каби воқеалар ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар қилган.

XS
SM
MD
LG