Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:32

Москвада ўзбеклар ўз юртдошларини ўғирлаб, пул талаб қилганликда айбланмоқда


Шаҳар полициясига кўра, одам ўғирлашда гумон қилиниб, Россия пойтахтининг Коммунарка мавзесида​ ушланганлар 20 дан 26 ёшгача бўлган Ўзбекистон гражданларидир. Улар бир неча ўзбек муҳожирини ўғирлаб, озод этилиши учун яқинларидан 15 мингдан 600 минг рублгача пул талаб қилгани айтилди.

Москва шаҳрига қарашли Троицк ва Новомосковский маъмурий округида (ТиНАО) бир ҳафта давомида ўзбекистонлик бир аёл ва уч эркак ўғирлаб кетилгани ҳақида полицияга уларнинг яқинлари хабар қилган.

- “Коммунарский” полиция бўлими жиноят қидирув бўлими ходимлари хабарича, 24 март куни полицияга 30 яшар Зоҳиржон исмли Ўзбекистон ватандоши мурожаат қилиб, икки кун олдин 33 яшар Гулилола исмли турмуш ўртоғи йўқолиб қолганини хабар қилган, дея Озодлик сўровига жавобан маълумот берди ТиНАО полицияси навбатчи офицери.

Полициядан олинган маълумотга кўра, соат 11.30 ларда дўконга харид қилгани чиққан Гулилола йўқолиб қолади ва роса 3 соат ўтиб Зоҳиржонга номаълум кимсадан телефон қўнғироғи келади.

Бу шахс Зоҳиржоннинг рафиқаси “асирга олингани”ни айтган. Гулилоланинг ўзи эса, телефон орқали уни озод қилиш учун 50 минг рублни Сбербанк картасига ўтказишни талаб қилишаётганини билдирган. Телефон қилганларнинг талабларига кўнмаган Зоҳиржонга эртаси куни яна қўнғироқ қилиб, бу шахслар тўловни 15 минг рублга туширган.

Муҳожир йигит уларга пул топиб беришни ваъда қилиб, полиция бўлимига борган.

Зоҳиржон у ерда яқинлари ўғирлаб кетилган бошқа ўзбеклар ўтирганини билади.

"Жиноятчилар ўғирланганларнинг биридан 600 минг рубль талаб қилаётгани аниқланди", дея хабар қилди Москва Тергов Қўмитаси бошқармаси.

Бошқарма баёнотида бундай дейилган: "Полиция тезкор гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган режага кўра, товламачиларга Мосрентген қўрғонидаги “Тополёк” қурилиш бозорида учрашув тайинланди.

Оператив ходимлар одам ўғирлаш ва товламачиликда айбланаётганларни тезда аниқлади ва ҳибсга олди. Ўзбекистонлик 20 яшар О. О. ўғли, 24 яшар С. А. ўғли, Д. Т. ўғли ва тожикистонлик 22 ёшли М.лар пул олаётганда жиноят жойида ушланди.

Ўғирлаб кетилган Гулилолани оператив ходимлар Чечерский тор кўчасидаги квартиралардан бирида топди. ўғирланган аёлни қўриқлашга тожикистонлик М. ёллангани маълум бўлди.

Қолган одамларни озод этиш учун полиция махсус амалиёт ишлаб чиқди. Полициячилар тайинлаган учрашувга келган айбланувчилардан икки нафари шахсий автомобилда қочишга уринди", дейилган Тергов қўмитаси баёнотида.

Аниқланишича, номаълум кимсалар 28 яшар ўзбекистонликни “Тойота Камри” автомобилига мажбуран тиқиб, пистолет билан таҳдид қилиб, 3 соат шаҳарда айлантириб юрган. Бошқармага кўра, муҳожирдан 600 минг рубль талаб қилганлардан пистолет ва граната мусодара қилинган, лекин кейинроқ полиция машинанинг олд юкхонасидан топилган қурол-аслаҳа муляж эканини аниқлаган.

Озод этилган муҳожирлардан бирининг акаси полицияга миннатдорчилик билдирди.
Озод этилган муҳожирлардан бирининг акаси полицияга миннатдорчилик билдирди.

Озод этилган 28 яшар йигитнинг акаси “Коммунарский” полиция бўлими оператив ходимларига миннатдорчилик билдирган видеомурожаати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди:

- Улар туфайли менинг укам ўз оиласи, яқинлари ёнида. Катта раҳмат уларга! Ўз жонингни ишониб топшира оладиган, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса ҳам бошқаларни қутқаришга тайёр бундай жамоа, полициячилар борлигига раҳмат! Тўғрисини айтсам, мен бунақасини фақат кинода кўрганман, деди полициячиларга раҳмат айтган озод этилган ўзбек муҳожирининг акаси.

Жиноятда айбланиб ушланган ўзбекистонликлар ва тожикистонликка нисбатан Россия Федерацияси Бош Тергов қўмитаси томонидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 163- моддаси (“Товламачилик”) ва 126- моддаси (“Одам ўғирлаш”) асосида жиноят иши очилгани, бошқа эпизодлар бўйича терговолди суриштирувb олиб борилаётгани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG