Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:28

Қурултой: "Суд тизими Мирзиëев кўрсатмаларини саботаж қилмоқда!"


Ўзбекистон суд тизими¸ кузатувчиларга кўра¸ порахўрлик ва адолатсизлик гирдобидан ҳали-вери чиқадиган кўринмаëтир.
Ўзбекистон суд тизими¸ кузатувчиларга кўра¸ порахўрлик ва адолатсизлик гирдобидан ҳали-вери чиқадиган кўринмаëтир.

Сарлавҳага чиқарилган бу гапни ўзбекистонлик таниқли адвокат Руҳиддин Комилов Озодликнинг "Қурултой"ида айтди.

Президент Мирзиëевнинг судларни "халқпарвар ва адолатпарвар" қилиш талаби билан ўтказган видеоселектори муҳокама қилинган "Қурултой" қатнашчилари сўз эркинлиги ва сиëсий мухолифат йўқ мамлакатда бу каби баëнотлар билан вазиятни ўзгартириб бўлмаслигини таъкидладилар.

Қурултой: "Суд тизими Мирзиëев кўрсатмаларини саботаж қилмоқда!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:00 0:00
Бевосита линк

Қурултойнинг мухтасар мазмуни:

- Ҳокимият тепасига келган янги одамнинг мен буни қиламан¸ уни қиламан¸ деб катта гапириши бор нарса. Лекин бу раҳбар оммавий ахборот воситалари эркинлигини кафолатлаш ва сиëсий мухолифатга эркинлик бериш ҳақида гапирмаса¸ қолган гапларига қулоқ солмаса ҳам бўлаверади. Чунки ҳар қандай ислоҳотлар¸ ҳар қандай ўзгариш асосида сўз ва сиëсий фаолият эркинлиги ëтади¸ деди "Ўзбекистон демократик ташаббуслар" гуруҳи етакчиси Искандар Худойберганов.

Ҳарвард университети қошидаги Жон Кеннеди номли давлат бошқаруви институти битирувчиси¸ журналист Навбаҳор Имомова¸ халқпарвар¸ адолатпарвар бўлмаган тузум ичидаги алоҳида бир структура¸ хусусан¸ суд тизимини халқпарвар ва адолатпарвар қилиб бўлмаслигидан баҳс этди.

Таниқли адвокат Руҳиддин Комилов¸ Ўзбекистон суд-адлия тизимини порахўрлик ботқоғига ботирган шахсларнинг Ўзбекистон суд тизими фаолиятини белгиловчи идораларга тайинланиши¸ бу тизимда ўзгариш бўлишига нисбатан умидларни жиддий сўндирганини эътироф этади.

- Ўзбекистонда яхши кадрлар¸ ўтмиши тоза¸ виждони булғанмаган кадрлар йўқ¸ дейиш уят. 32 миллион халқ фақат порахўр¸ ўғрилардангина иборат эмас. Фақат бу кадрлар ўзини кўрсатиши¸ ташаббус ва таклифларини давлат раҳбари эшитадиган жойларда айтиш имконига эга эмас. Улар мажлисларга¸ телекўрсатувларга чақирилмайди. Бундай кадрларнинг кўзга кўриниши учун¸ яна ўша эски гап - матбуот ҳамма учун¸ ҳар хил фикрлар учун очиқ бўлиши керак¸ сиëсий мухолифат ҳаëт саҳнасига қайтиши керак¸ дейди Комилов.

"Қурултой" давомида Руҳиддин Комилов ва бошқа айрим иштирокчилар президент Мирзиëев қарор ва топшириқларининг қоғоз ва мажлислардан чиқиб¸ реал ҳаëтга кўчмаëтганини таъкидладилар ва судьяларнинг президент порталига арз қилган фуқароларга очиқдан очиқ таҳдид қилаëтганига айрим мисол келтирдилар.

XS
SM
MD
LG