Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:27

Кўпчилик биладиган дорининг мия саратонини даволашга ёрдам бериши мумкинлиги аниқланди


Глиобластома мия саратонининг агрессив тури бўлиб, одатда жуда тез кучаяди ва бориб-бориб беморга дори-дармон таъсир қилмай қўяди.

Касалликни даволашда энг кўп қўлланиладиган temozolomide (TMZ) дориси ҳар доим ҳам кутилгандек натижа бермайди.

Дори ўсмалар катталашишига йўл берувчи айрим протеинлар фаолиятини тўхтатиш учун бемор ДНКсини ўзгартиради. Аммо баъзи ҳужайралар TMZ таъсирига қаршилик кўрсата олади.

Medicalnewstoday.com​ нашрига кўра, Чикаго университети тадқиқотчилари ацетазоламид дориси (Diamox номи билан сотилади) глиобластома ҳужайралари кўрсатадиган қаршиликни озайтириши мумкинлигини аниқлаган. Ацетазоламид баландлик касаллиги, глаукома ва бошқа хасталикларни даволашда қўлланилади. Бу кашфиётдан ацетазоламид TMZ таъсирини ошира олиши мумкинлигини хулоса қилиш мумкин.

Тадқиқот етакчиси доктор Бахтиёр Ямимий янги кашфиёт текширувлардан ўтса, ацетазоламид қулай даволаш воситасига айланишини айтди. Сабаби, докторнинг айтишича, бу дорини ишлаб чиқариш осон бўлиб, унинг ён таъсири оздир.

Олимлар TMZ билан ацетазоламид таъсирини сиқчонларда синаб кўрган. Бу икки дорини бирданига бериш айрим сиқчонларни даволаган, айримлари умрини узайтирган.

Эндиликда TMZ ва ацетазоламид билан даволашни клиник синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Янги кашфиёт ҳақида Science Translational Medicine журналида эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG