Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:21

Судья тадбиркор фойдасига чиқарган ўз қарорини амалдор фойдасига бекор қилди


Наманган шаҳар Маъмурий суди раиси 27 декабрда маҳаллий тадбиркор фойдасига чиқарган ҳукмини орадан икки ой ўтиб ўзи қайта кўриб чиқди ва ўзи бекор қилди.

Дастлабки қарорга биноан, шаҳар ҳокимлиги мулозими тадбиркорга етказган молиявий зарарни қоплаши, давлатга эса жарима тўлаши лозим эди.

Давлат мулозими суднинг 25 февралда чиқарган ажримига биноан 27 декабрдаги қарорда белгиланган жазолардан озод қилинган.

​(Ҳужжатларни тўлиқ кўриш учун тепадаги ФОТОГАЛЕРЕЯга босинг)

Наманган шаҳар Маъмурий суди раиси Ж.Ҳусеновнинг бири иккинчисини рад этувчи қарорлари тўғрисида Озодликка шу қарорлар фигуранти, наманганлик 23 яшар тадбиркор Сайдулло Эргашевнинг шикоятини ўрганиш жараёнида маълум бўлди.

26 март куни Озодлик ўз қарорини ўзи ўзгартирган ҳакамнинг ўзини топишга муваффақ бўла олмади.

"Ҳокимлик мулозимидан 25 000 000 сўмимни ундириб ололмаяпман"

Тадбиркор Сайдулло Эргашев Озодликка шикоят қиларкан, тилга олинган суднинг 2019 йил, 27 декабрдаги қарори ҳануз бажарилмаётгани, яъни Инвестиция бўйича давлат қўмитасининг Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги бўлими бош мутахассиси Луқмон Тожибоевдан 25 000 000 сўм ундириб берилмаётганидан шикоят қилди.

27 декабрдаги қарорда айтилишича, ҳокимлик мулозими Луқмон Тожибоев 2018 йилнинг 11 ноябрида шаҳарнинг Сардоба бозорида савдо қилаётган Сайдулло Эргашевнинг товари – 25 000 000 сўмлик полиэтиленни мусодара қилган ва чиқиндихонага олиб бориб, ёқиб юборган.

Суд қарори: мулозим қилмишидан пушаймонлигини тан олди

Суднинг 27 декабрдаги қарорида Луқмон Тожибоев 11 ноябрь куни Сардоба бозоридаги “ҳаракатларини ҳеч бир ҳужжатсиз амалга оширганини, тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганини тан олишини, ҳозирда қилмишидан пушаймон эканлигини билдиргани" қайд этилган.

Суднинг қарорига биноан Луқмон Тожибоев энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида давлатга жарима тўлаши ҳамда тадбиркор Сайдилло Эргашев кўрган зарарни қоплаши, унга 25 000 000 сўм тўлаши лозим эди.

МИБ қарзни ундиришни бошлаган ва тўхтатган

23 яшар тадбиркор Озодликка шу қарор бажарилмаётганидан шикоят қилди ва биз Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими билан боғландик.

Бўлим мулозими бундай деди:

“Бу иш бўйича ижро ҳужжати бизга 7 февралда келиб тушган. Тадбиркор Эргашев Сайдилло Хайрулло ўғлининг фойдасига маъмурий ҳуқуқбузар Тожибоев Луқмон Нўмоновичдан 25 000 000 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги иш. Биз ижро ҳужжати бўйича тегишли ҳаракатларни олиб борганмиз, қарздорни огоҳлантирганмиз. 28 февралда эса бизга суднинг янги ажрими тақдим қилинди. Янги очилган ҳолат бўйича иш қайта кўриб чиқилгани ва 27 декабрдаги суд қарори бекор қилингани тўғрисида ажрим қабул қилинган экан. Шунинг учун қонунда белгилаб қўйилган асосларга биноан биз Тожибоев бўйича ижро ишини тўгатганмиз”.

МИБ вакилидан бу кутилмаган янгиликни эшитгач, тадбиркор билан яна боғландик ва у Озодликка суднинг 25 февралдаги ажрими фотонусхасини жўнатди.

Битта судьянинг Бир иш бўйича Иккинчи қарори

25 февралдаги ажрим матнида 2018 йилнинг 11 ноябрида шаҳарнинг Сардоба бозорида содир бўлган воқеа 27 декабрдаги қарор матнидагидан мутлақо фарқли талқин этилган.

Луқмон Тожибоевнинг 27 декабрдаги қарорни “янги очилган ҳолатлар бўйича” қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиққан суд энди барча айбни тадбиркорга юклаган.

Ажримда тадбиркорга қўйилган айблардан бири унинг товари мусодара қилинаётган пайтда “товар меники”, деб айтмаганидир.

Сайдулло Эргашевдан 11 ноябрь кунги воқеани бир бошдан айтиб беришни сўрадик.

Тадбиркорнинг айтишича, ўша куни унинг товарини “мусодара қилиш операциясини” шахсан шаҳар ҳокими бошқарган, Эргашев товари мусодара қилинишига қаршилик қилавергач, ҳоким ички ишлар ходимларига уни обориб қамаб қўйишни буюрган. Буйруқ ижро этилган: Эргашев мелисахонада камида 2 соат ушлаб турилган. Қўйиб юборилгач, бозорга қайтиб келган ва товари олиб кетилганини билган. 11 ноябрь кунги воқеаларни Сайдилло Эргашев судьяга ҳам бугун Озодликка айтиб бергандай айтиб берган.

Сайдилло Эргашевнинг товари қандай мусодара қилингани тўғрисида айтганлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00
Бевосита линк

2018 йил, 27 декабрдаги қарорни ҳам, уни рад этувчи 2019 йил, 25 февралдаги ажримни ҳам бир киши - Наманган шаҳар Маъмурий суди раиси Ж. Ҳусенов қабул қилган.

Фотонусхаларини эълон қилаётганимиз бу икки ҳужжатнинг ҳақиқийлигига МИБ вакили билан мулоқотдан сўнг ҳеч қандай шубҳа қолмади. Шундай бўлсада, судья Ҳусенов билан боғланишга кун давомида уриндик, лекин боғлана олмадик.

Тадбиркор устидан ғалаба қилган Инвестиция бўлими бош мутахассиси Луқмон Тожибоевни ҳам иш жойидан топиб бўлмади.

XS
SM
MD
LG