Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:38

Москва суди Telegramни Россияда блоклаш тўғрисида қарор қабул қилди


Москва шаҳар, Таганский район суди 13 апрель, жума куни мессенжерини Россияда блоклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Telegramни Россияда тўсиб қўйиш тўғрисидаги талабни судга Роскомнадзор (Алоқа, информацион технологиялар ва оммавий коммуникациялар устидан назорат бўйича федерал хизмат) киритган.

Суд қарорига биноан мессенжернинг Россия ҳудудидаги фаолиятига қўйилган тақиқ Telegram раҳбарияти “шифр калитларини Федерал хавфсизлик хизматига (ФСБ) бериш мажбуриятини бажармагунича амал қилади”.

Суд қарорига кўра, у (қарор) бетўхтов бажарилиши лозим. Мессенжер адвокатларининг қарор устидан шикоят аризасига киритишга 1 ойлик вақти бор.

Роскомнадзор мулозимлари Telegramдан террористик ташкилотлар фойдаланаётган маълумотлар бўлиши мумкинлигини иддао қилиб, бу мессенжерни зудлик билан ёпишни талаб қилаётган эди.

Telegram вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Свобода радиоси мухбирининг суд залидан хабар қилишича, Роскомнадзорнинг даъвосини кўриб чиқиш учун 20 дақиқадан озроқ вақт кифоя қилди.

Суд мажлиси арафасида мессенжерни яратган Павел Дуров ўз адвокатларига судда иштирок этишни тақиқлаб қўйди. Айни пайтда мессенжер ҳимоячилари судга мажлисни кечиктириш сўровини киритган эди, бироқ бу сўровни суд рад этди.

Ўтган ҳафтада Роскомнадзор Telegram раҳбарияти олдига қўйган муҳлат якунига етди. Бу муҳлат ичида Роскомнадзор Telegramдан фойдаланувчилар ёзувларини шифрлаш калитларини беришни талаб қилган. Telegram раҳбарияти бу талабни бажариш техник жиҳатдан имконсиз эканлигни айтиб, бош тортмоқд

XS
SM
MD
LG