Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:40

Туркманистон президенти аҳоли учун сув, газ ва электр қуввати нархини оширишга буйруқ берди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Оқсоқоллар кенгашида нутқ сўзлаётган пайт
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Оқсоқоллар кенгашида нутқ сўзлаётган пайт

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сув, газ ва электр қуввати учун тўланадиган нархлар субсидиясини бекор қилиш тўғрисида фармон чиқарди. Бунга энергия ресурслари баҳоси пасайиши оқибатида давлат хазинаси тушумлари камайиб кетгани сабаб бўлди.

Рейтер ахборот агентлигининг хабар беришича, 11 октябрь куни қабул қилинган фармонга кўра, табиий газ ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги оилалар келаси ой бошидан бошлаб водопровод суви учун 25 баробар кўп ҳақ тўлашга мажбур бўлади.

Ҳужжатда қайд этилишича, 1 ноябрдан бошлаб ҳар ойда одам бошига 7,5 куб метр сув сарфи меъёр қилиб белгиланди. Шу пайтгача ҳар 10 куб метр сув учун 0,2 манат тўланган бўлса, унинг нархи 1 ноябрдан бошлаб 5 манатгача (1,43 АҚШ доллари) ошади.

Жорий ҳафта бошида Бердимуҳамедов ҳукумат шу мақсадда ажратилаётган субсидияларни аста-секин бекор қилиб боришини ва нарх-наво ошишини маълум қилди.

Ушбу мамлакат ватандошлар шу пайтгача табиий газ ва электр қувватининг маълум қисмидан бепул фойдаланиб қолмоқда, қолганига эса субсидияланадиган нархда пул тўламоқда.

– Давлат маблағларидан тежаб-тергаб фойдаланиш вақти келди, – деди Бердимуҳамедов.

Субсидияларни босқичма-босқич бекор қилиб боришдан тежаладиган маблағлар 69 миллиард АҚШ долларилик инвестиция дастурини молиялашга ишлатилади, ушбу маблағнинг 45 миллиард доллари энергетика секторига сарфланиши мўлжалланмоқда, деди президент.

Марказий Осиёдаги 5,5 миллион киши истиқомат қиладиган ушбу мамлакат Афғонистон билан чегарадош ва табиий газ захиралари бўйича дунёда 4-ўринда туради.

Бердимуҳамедов мамлакатини қаттиққўллик билан бошқариб келмоқда, ўзга фикрловчиларга тоқати йўқ. У 2006 йилда автократ президент Сапармурод Ниёзов ўлимидан сўнг ҳокимиятни эгаллаган эди.

У ҳам Ниёзовнинг бошқарув усулини давом эттириш мақсадидааҳоли харид қиладиган асосий товарлар ва коммунал хизматлар учун субсидияланадиган нарх-навони сақлаб қолди.

2014 йили энергия ресурслари нархи кескин тушиб кетгач ва асосий харидор Россия 2016 йилда Туркманистондан газ сотиб олишни тўхтатиб қўйгандан сўнг давлатнинг экспортдан олинадиган даромадлари пасайди.

Россия туркман газини сотиб олмай қўйгач, ушбу мамлакат Хитойга сотилаётган табиий газ нархига қарам бўлиб қолди.

Туркманистонда навбатдаги оқсоқоллари кенгаши бўлиб ўтди. Унда мамлакатдаги муаммолар муҳокама қилиниши керак эди. Лекин тадбир тез орада президентни кимўзарига мақташ мусобақасига айланиб кетди.

XS
SM
MD
LG