Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:17

Бир неча ўзбекистонлик ўз ихтиёри билан Уханда қолди


Ухан шаҳри, 2019 йилги сурат.
Ухан шаҳри, 2019 йилги сурат.

Хитойнинг Ухан шаҳридан 84 нафар ўзбекистонликни олиб учган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати учоғи 5 февралда Тошкент аэропортига қўнди.

Аммо, Уханда яна бир неча нафар ўзбекистонлик ўз ихтиёри билан қолди. Уларнинг аниқ сони маълум эмас.

Кетишни истамаган ўзбекистонликларга кўра, Ухандаги коронавирус хавфи билан боғлиқ вазият бироз юмшаган, шаҳар тўла назорат остида.

Ухандаги Аграр университетнинг озиқ-овқат биокимёси бўйича фан доктори, 28 яшар Фаррухбек Расулов ўз ихтиёри билан қолганлардан бири.

Фаррухбек Расулов, фан доктори
Фаррухбек Расулов, фан доктори

Фаррухбек Расулов Ўзбекистонга қайтмагани сабабларини шундай изоҳлайди:

“Биринчидан, бу ерда вазият секин-аста юмшаб бораяпти. Буни кўчаларда одамларнинг кўпайишидан ва бир қанча иш жойлари, давлат хизматлари агентликлари, банклар, баъзи ресторан ва ошхоналар қайта ишга тушганидан билиш мумкин. Лекин ичкарида овқат ейиш мумкин эмас, ўзингиз билан олиб кетишингиз мумкин. Кўчадаги аввалги сукунат, байрам сабабли эди.

Иккинчидан, менинг бу ерда илмий ишим билан боғлиқ тажрибалар ҳар йили фақат бир марта намуна олиш мумкин бўлган маҳсулотлар билан боғлиқ. Агар бу йилги иш тугатилмаса, бир йил ютқаздим деяверинг.

Учинчидан, ҳозир бу ерда касалликка қарши курашиш учун энг кучли мутахассислар мавжуд. Айнан Ухан шаҳрида. Яшаб турган жойимнинг атрофида деярли одам кам, анча хавфсиз ҳудуд.

Фаррухбек Расуловнинг айтишича, асосий муаммо одамларни оддий гриппга ҳам ваҳима кўтариши сабабли келиб чиққан:

Кеча стадионда футбол ва баскетбол ўйнаётганларни ҳам кўрдим.


“Хитой оммавий ахборот воситалари ҳозирда бизда доимий кузатиладиган грипп ва коронавирусни бир-биридан уй шароитида фарқлашга оид тушунтиришлар олиб боришяпти, одамларда бир ҳафта аввалгидек тушкунлик йўқ. Кеча стадионда футбол ва баскетбол ўйнаётганларни ҳам кўрдим. Лекин Уханда ниқоб танқислиги бор. Озиқ-овқат танқислиги ё нархлар қимматлаганини сезмадим, бошида озгина қимматлаганди, яна жойига тушди”.

Фаррухбек Расуловга кўра, Ўзбекистон консуллиги Ухандаги барча ватандошларни чартер рейс борлиги ҳақида огоҳлантирган:

“Ўзбекистонлик 84 ватандош кетган бўлса, тахминан 3-4 таси бу ерда қолган. Бу ерда ҳамма огоҳлантирилди. Ҳаттоки Ухандан 200-300 км узоқликдаги бошқа университетлардан болаларни махсус транспортда олиб келишди".

Уханда ишлаётган 19 яшар олмалиқлик Асадхон Абдуқаҳҳоровнинг айтишича, у 5 февраль куни дадасини Тошкентга учадиган учоққа кузатган:

- Мен дадам билан бирга Ухандаги парклардан бирида ишлаймиз. Чартер рейс Тошкентдан келганидан сўнг, дадамни кузатиб ўзим қолдим. Чунки, бу ерда қиладиган ишларим бор. Вазият эса нормал. Россия ТВсида кўрсатаётганидек ваҳимали эмас. Тўғри, корхона ва мактаблар ҳозирча кўпи ишламаяпти, жумладан бизнинг идорамиз ҳам. Лекин ҳамма ниқоб тақиб кўчаларда ўз ишини қилиб юрибди. Озиқ-овқат тақчиллиги йўқ, барча дўконлар бўлмаса ҳам, уч-тўрттаси ишлаб турибди. Ёнимиздаги аптекада ниқоб етарли. Ваҳима қилишга арзирли нарса йўқ.

Уҳандаги ўзбекистонлик Асадхон Абдуқаҳҳоров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:09 0:00
Бевосита линк

Хитойнинг Ухан шаҳридан учган Uzbekistan Airways авиаширкати учоғи йўловчилар билан 5 февраль куни маҳаллий вақт 11:45 да Тошкент аэропортига етиб келди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Учоқда 84 нафар йўловчи, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор.

Ухандан Ўзбекистонга қайтган йўловчилар вақтинча яшаш марказига юборилиши кутилмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, 4 февраль куни 250 ўзбекистонлик чартер рейс билан Хитойдан Тошкентга учиб келган. Ўзбек расмийлари кеча келган йўловчиларда коронавирус аниқланмаганини билдирганлар.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилган вирусдан ўлганлар сони 500 нафарга яқинлашиб қолган, вирусни юқтириб олганлар сони эса 24 мингдан ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG