Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:19

Сайловчилар Зеленский ўзгаришлар ясашига умид қилмоқда


Украина президенти сайловининг 21 апрель куни ўтказилган иккинчи босқичи давомида овоз бериш участкалари эшиги олдида ўтказилган сўров (Exit poll) натижаларига кўра, сайловчиларнинг 73 фоизи овозини таниқли қизиқчи ва шоумен Владимир Зеленский олди.

Қизиғи шундаки, айнан амалдаги президентдан сайловчиларнинг кескин ўзгаришлар қилиш талаби бажарилмаганидан ҳафсаласи пир бўлгани комикни президентга айлантирди.

Тақдир ҳазилини қарангки, Зеленский ҳақиқатан ҳам амалдаги президент Петро Порошенко устидан 21 апрель кунидаги иккинчи турда ишончли ғалаб қозонди.

‒ Украина аҳолисининг мутлақ кўпчилиги беш йил олдингидай кескин сиёсий ўзгаришларни истамоқда. Бу сафар Майдон (бундан 5 йил олдин Украинада содир бўлган инқилоб - таҳр.) сайлов кўринишида намоён бўлди, − деди украиналик сиёсий эксперт Владимир Фурсенко “Озодлик” радиоси мухбирига 2013-14 йилларда амалдаги президент Виктор Януковичнинг ҳокимиятдан четлаштирилиши ва Порошенконинг сайланишига йўл очган ўзгаришларни назарда тутиб.

Икки марта вазир лавозимида ишлаган 53 яшар қандолатчи олигарх ўша вақтда ҳаммани қониқтирадиган номзод сифатида кўрилиб, президент этиб сайланган эди. У 13 минг кишининг ёстиғини қуритган уруш даври президенти бўлди.

Порошенко украин православларининг Россия черковидан мустақил бўлиши учун курашчи ва тил ҳимоячиси сифатида майдонга чиққан эди. Аммо у иқтисодий муаммолар ва коррупцияга қарши курашда айтарли натижаларга эриша олмади.

Сайлов арафасида ўтказилган сўров натижалари Зеленский ғалаба қозонишини кўрсатгани учун комикнинг ютиб чиққани кутилмаган ҳол бўлмади.

Яна шуниси қизиқки, украинча гапирмагани учун танқидга учраган Зеленский нафақат мамлакатнинг рус тилли шарқида, ҳатто ғарбида ҳам ғалаба қозонди.

Зеленскийни ғолиб чиққани билан Порошенко ҳам табриклади. Сайловчилар Зеленскийдан лавозимига киришганидан сўнг кескин ўзгаришлар қилишини кутмоқда.

Украина мустақилликка эришгандан бери фақат Леонид Кучма 1999 йили қайта сайланган эди.

Жорий йилда Украина парламентига ҳам сайлов бўлиб ўтади. Шунинг учун сайловчилар ундан кескин ўзгаришлар қилишини кутади.

Айни чоқда Порошенко блоки парламентда кўпчилик депутатлик ўрнига эга. Амалдаги президент Порошенко 21 апрелдаги хайрлашув маърузасида сиёсатда қолишини ҳамда Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо қилиш йўлида ҳаракатларини тўхтатмаслигини айтди.

Бироқ Порошенконинг сиёсатчи сифатидаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Лекин экспертлар, украин сайловчилари 21 апрелда овоз бериш билан унинг қилмишлари жазосиз қолмаслигини танлади, дейишмоқда.

XS
SM
MD
LG