Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:34

Сенаторлар ИИВ Тергов департаменти мулозимини саволга тутди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси иштирокчилари тергов хоналаридаги видеокузатув мосламалари иши билан қизиқди.

Бу ҳақда мажлисни онлайн эфирга узатаётган Uzreport телеканали хабар қилди.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи ўринбосари Ойбек Қулбековнинг таъкидлашича, айни пайтда тергов бўлинмаларида процессуал жараёнларни видеотасвирга олиш имконини берувчи 1309 та видеокузатув мосламалари ўрнатилган.

«Қонунга кўра, видео мосламалар орқали қайд этиш мажбурий бўлган 7 та тергов ҳаракати белгиланган. Мазкур жараён ҳозир тўлиқ видео қайд этиш мосламаларига ёзиб борилмоқда. 2020 йил давомида 15 минг 836 та шундай процессуал жараён мажбурий тартибда видеотасвирга олинди», – деди Қулбеков.

Департамент ҳисоботига кўра, айни пайтда кундалик барча тергов жараёнлари видеотасвирга ёзиб борилмоқда.Ёзувлар файл кўринишида сақланади. Кейинчалик улардан жиноят иши муҳокамаси доирасида фойдаланилади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти тасарруфидаги сўроқ хоналари 484 та видео кузатув мосламалари билан таъминланган. 2020 йил давомида 36 760 та процессуал жараёнлар видеотасмаларга муҳрланган.

“Видео кузатувлар тизимдаги ходимларнинг барча тергов жараёнлари видеокузатув остида эканини англаб етиши, қийноққа солиш, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муомала ва қилмишларни содир этишга йўл қўймаяпти”, деди мулозим.

Айни пайтда ҳуқуқ фаоллари ва адвокатлар видеокузатув мосламалар ишлаётганига қарамай, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан гумондор, судланувчи ва маҳкумларга нисбатан руҳий ва жисмоний қийноқларнинг давом этаётганини айтишади.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг сўнгги мажлисида ташкилот Қийноқлар бўйича махсус маърузачисини Ўзбекистонга таклиф қилган.

XS
SM
MD
LG