Жорий ҳафта бошланадиган Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг баъзи ўйинларини ўзбекистонлик мухлислар маҳаллий телеканаллар орқали кўриш имкониятига эга бўлади. Аммо ўзбекнинг машҳур футбол шарҳловчиси бу ўйинларни шарҳлаш имконидан мосуво...
Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистонда футбол мутахассиси сифатида аллақачоноқ танилган.
Бу фикрга “Ўзбек футбол фанатлари” сайтида 2008 йил, 28 январ куни чиққан мана бу эълон ҳам далил бўла олади:
“...меҳмонимиз Ўзбекистон Телерадиокомпанияси “Спорт” каналида “ФИФА”, “Футбол плюс” таҳлилий кўрсатувлар муаллифи, футбол шарҳловчилигидаги етук мутахассислардан бири бўлган Хайрулла Ҳамидов...”
Сайт ўша йили футбол ишқибозлари учун Хайрулланинг онлайн-конференциясини уюштирган эди.
Бир вақтлар Ўзбекистонда биргина футбол шарҳловчиси бўлган эса, кейинги йилларда улар кўпайди. Кўпнинг ичида Хайрулланинг алоҳида ўрни бўлган, дейишади ишқибозлар.
Мана баъзиларнинг фикрлари.
Тошкентдан Исмоилжон:
- Хайрулла Ҳамидов таҳлил қила биладиган шарҳловчилардан бири. Ўйин қандай қўйилади¸ нечта ҳужумчи¸ кейин ҳар битта жамоа қайси сценарий бўйича ўйнашини жуда яхши биларди. Тренерларнинг қайси бири қандай натижа кутаëтганини яхши шарҳлаб берарди. Шунинг учун Хайрулла Ҳамидовнинг шарҳлаган ўйинлари менга ëқарди.
Қашқадарёнинг Нишон туманидан Зокиржон:
- Ўзбекистонда пичоққа илинадиган шарҳловчилардан биттаси Хайрулла Ҳамидов¸ деса бўлади.
Фарғоналик футбол ишқибози Аҳад ака:
- Хайруллани спорт шарҳловчиси сифатида¸ марҳум Николай Озеров бўларди россиялик¸ бизнинг Ўзбекистонда Николай Озеровнинг ўрнини босган шу одам.
Тошкентлик журналист, Ўзбекистон радиоси сиёсий эшиттиришлар таҳририяти муҳаррири Назрулло Охунжоновнинг айтишича, Хайрулла шарҳловчилик билан бирга ўзи ҳам яхшигина тўп сурган.
- Жуда яхши ўйнар эди. Тинмасдан ҳар кун тренировка бор эди бизда. Футболга қизиқиш жиҳатидан қараганда яхши ўйин кўрсатарди. Бу томонларига мен нима қиламан¸ лекин футбол шарҳловчиси сифатида бунақа юқори баҳо бериб юбориш¸ шарҳламаслиги катта нарсага олиб келади¸ деган фикрга келиш менимча нотўғри нарса. Бу йўқ экан¸ деб футбол кўрмай қўймаса керак одамлар. Жаҳон чемпионатини менимча ҳамма кўради¸ дейди Назрулло Охунжонов.
Албатта, Хайрулла шарҳламас экан, деб томошабинлар аразлаб, телевизорни ўчириб, “қайнонасидан қолган тошойнани” синдирмайди.
Биз фақат чемпионат баҳона, Хайрулла Ҳамидовнинг бошқа шарҳловчилардан ўзгачалик сирини билмоқчи, билганимизни сизга етказмоқчимиз.
Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин, дедикда шарҳловчи Хайруллага малакали баҳо бера оладиганларга мурожаат қилмоқчи бўлдик.
Бундай мутахассислар Хайрулла ўзи ишлаган “Чемпион” газетасида бўлса керак, деб ўйладик ва қўнғироқ қилдик.
- Ало.
Озодлик: Ало ассалому алайкум.
- Ассалому алайкум.
Озодлик: Яхшимисизлар? Бу "Чемпион" газетасими?
- Ҳа.
Озодлик: Мен Озодлик радиосидан телефон қилаяпман. Исмим Сарвар Усмон.
- Хўш?
Озодлик: Сизларда Хайрулла Ҳамидов ишлаган эди.
- Хўш?
Озодлик: Футбол бўйича жаҳон чемпионати муносабати билан “Хайрулла Ҳамидов футбол шарҳловчиси” деган эшиттириш қилаëтган эдик.
- Хўш?
Озодлик: Тингловчиларимизнинг айтишларича¸ Хайрулла Ҳамидов дастлаб футбол шарҳловчиси сифатида яхши танилган.
- Тез-тез гапириб юборсангиз. Вақт йўқ. Мажлис қилаëтган эдик акажон. Тез-тез гапиринг. Муддаога ўта қолинг тез-тез.
Озодлик: Муддао Хайрулла Ҳамидов тўғрисида бир нарсалар ...
- Ҳозир командировкада. Сал кейинроқ қилинг. Жаҳон чемпионати арафасида қилинг. Командировкада ҳозир¸ хўп.
Озодлик: Гап йўқ¸ узр.
- ................
Мажлис бўлаётган хонадаги телефонни газета таҳририятида фақат бош муҳаррир кўтариши мумкин, деб тахмин қилдик.
“Чемпион” газетаси вакилининг айтганларидан келиб чиқсак, 6 йилга қамалиш шу кунда Ўзбекистонда “командировка”да бўлишдир.
Аристон шарҳловчи тўғрисида гапирадиган мутахассисни Ўзбекистондан тополмадик: Хайрулла тўғрисида бугунги кунда ёмон фикр айтиш ҳам хавфсиз эмас.
ВВС радиоси ўзбек хизмати ходими Сирожиддин Толибов билан Хайрулла Ҳамидов ўртасидаги муносабатлар уларнинг футболга бирдай муҳаббати устига қурилган.
- Хайрулла Ҳамидовни мен Тошкентда ишлаб юрган йилларимдан яхши танийман. Унинг бошқа футбол шарҳловчиларидан фарқли жиҳати шунда эдики¸ албатта¸ у бошқа журналистлар сингари жуда ҳам равон гапирарди¸ ўзбекчаси жуда ҳам ширин эди¸ лекин бунга иловатан футболни шарҳлаëтган пайтда статистик маълумотларни яхши берар эди ва ўйинни жуда ҳам қизиқарли олиб борар эди. Шарҳлашда жумлалари узун бўлишига қармасдан жуда ҳам тўғри шарҳлар эди. Бундан ташқари унинг соф ўзбекона ибораларни ишлатиши менимча¸ футболчиларга яқинроқ бўлишга имконият яратганди¸ дейди ВВСдан Сирожиддин Толибов.
“Навбатдаги нишон - Хайрулланинг мухлисларими?” сарлавҳаси остида Озодлик сайтида эълон қилинган материалга келган шарҳлардан бири муаллифи фикрича, Хайрулланинг қамалиши “жумбоғи ечими бошқа ерда яширинган.”
Шарҳ муаллифи фикрича, Хайрулланинг қамалиши “Чемпион” газетасидаги фаолияти ёки Ўзбекистон футбол федерацияси билан муносабатларига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Хўш, бу фикрда қанчалик жон бўлиши мумкин.
Сирожиддин Толибов фикри.
- Менимча¸ агарда фақат футбол жиҳатини олиб қараганимизда эди¸ айтайлик бу асос бўла олмайди Хайрулла Ҳамидовнинг қамалишига. Чунки бошқа футбол шарҳловчилари ҳам бор. Айнан диний-маърифий йўналишдаги кўрсатувлари ва эшиттиришлари учун¸ менимча¸ у ҳибсга олинган ва олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди¸ дейди Сирожиддин Толибов.
Озодликнинг Намангандаги собиқ мухбири Носир Зокир футбол ва унинг атрофидаги муаммоларни шарҳловчилар даражасида биладиганлардан.
Унга сайтимиз муштарийси қолдирган шарҳдан келиб чиққан саволни бердик. Яъни Хайрулланинг қамалишига унинг “Чемпион” газетасида ёритган мақолалари, унинг Футбол федерацияси билан муносабатлари сабаб бўлган бўлиши мумкинми?
- Бўлиши мумкин. Чунки федерация биласиз одатда¸ мана сенатор Мираброр Усмоновни қўйиб қўйган. У футболга қизиқадими ëки йўқми¸ мен билмайман. Шу одамни қўйиб қўйгандан кейин бирорта бир газетада федерацияни танқид қилган бирор мақолани мана шу 18 йил ичида кўрмаганмиз. Шу газетада Хайрулла ҳар бир чиқишида мутасадди шахслар¸ ҳаттоки номини айтиб туриб уларнинг у ерда бўлаëтган яширишларини¸ футболда ҳакамларни сотиб олиши¸ федерациядан пинҳона буйруқ бериб “Мана шу командага ëн босасан. Мана шу команда чемпион бўлиши керак” деган кўрсатмалар берилиши¸ бутун футбол ичидаги ишларнинг калити энг юқорида эканлиги¸ яна бошқа гаплар¸ айтайлик федерация Ўзбекистон терма жамоасига умуман эътибор бермаëтганлиги¸ мана шунга ўхшаган жуда ҳам кўп нарсалар Хайрулланинг танқидий мақолаларида ёритилар эди, дейди Носир Зокир.