“Шу кунда бир миллиарддан зиёд бола дунёнинг аҳолиси зич бўлган энг йирик шаҳарларида яшамоқда ва уларнинг мутлақ кўпчилиги электр қувватисиз, сувсиз уйларда истиқомат қилгани ёки таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлгани учун қашшоқларнинг қашшоғидир”, дейилади БМТнинг сешанба куни эълон қилинган ҳисоботида.
Ҳужжат муаллифи – БМТ Болалар жамғармасининг эътирофича, “Аҳолининг қишлоқлардан шаҳарларга кўчиш жараёни юз миллионлаб болани катта ва кичик шаҳарларда энг зарурий хизматлардан фойдаланиш имконидан мосуво қилди”.
Жамғарма ҳисоботида айтилишича, яқин бир неча йил ичида дунёдаги болаларнинг катта қисми шаҳарларда ўсиб-улғаяди.
Урбанизация жараёни бутун дунёда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам кузатилмоқда.
Бироқ, бутун аҳолисининг турмуш шароити нисбатан қониқарли бўлган бу мамлакатда қишлоқлардан шаҳарларга, хусусан Тошкентга кўчиб келган қишлоқликларнинг болалари асосан маъмурий чекловлар оқибатида, ҳисобот тили билан айтилса, “энг зарурий хизматлардан фойдаланиш имконидан мосуво қолмоқда”.
Озодлик: Регистрациядан ўтмаган-а?
- Ҳа, ўтмаган, деди маҳалла фаоли.
Биттагина маҳаллада рўйхатдан ўтмай яшаётган вилоятлик чораги кам юз нафар экан, бутун шаҳар бўйлаб рўйхатдан ўтганию ўтмагани қўшиб ҳисобланса, ўн минглаб эканлигини тахмин қилиш қийин эмас.
Шаҳрисабзлик Ҳамза Суюнов – ўшаларнинг бири.
32 ёшли Ҳамза иш излаб Тошкентга келиб қолганларнинг, айтиш мумкинки, табақаси баландроқларидан. У вақтинчалик рўйхатдан ўтган, Тошкентдаги коллежлардан бирида дарс беради. Ҳар ҳолда қора ишчи эмас.
Лекин шунга қарамай, Суюновлар оиласида туғилган уч эгизакнинг пойтахтда ўгайланиши БМТ Болалар жамғармаси ҳисоботига иллюстрация бўладиган даражададир.
- Суюнчи пулидан кейин мана ҳалигача болалармнинг пулини ололганимиз йўқ. Тошкентга келсак, “Биз бермаймуиз, бошқа маҳалладан” дейди, бошқа маҳаллага борса, “временний бошқа пропискада экансан” дейди. Қашқадарёга борсак, бизларда пул йўқ дейди, деган эди Ҳамза Суюнов 8 феврал куни Озодлик саволларига жавоб берар экан.
Агар вақтинчалик пропискасини йўқотмаса, Ҳамза Суюновнинг эгизаклари мактабга ҳам қабул қилиниши мумкин.
Вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтказилмаган вилоятликларнинг болалари Тошкент мактабларига қабул қилинмайди. Ҳар ҳолда Қўйлиқдаги маҳаллалардан бирининг фаоли билан орамизда мана бу савол-жавоб бўлиб ўтди:
- Ëш болалар бор. Мактабда ҳеч қанақа унақа нима олинмаяпти.
Озодлик: Нима учун олинмайди?
- Энди вилоятларда ҳам шунақа чиройли мактаблар, коллежлар бор. Ҳозир рўйхати йўқлар олинмаяпти.
Озодлик: Қонуний асос кўрсатишадими уларнинг олинмаслигига?
- Бизларга шунақа нима берилганки РОВДда мажлис бўлганда, рўйхатсиз фуқаролар мактабга олинмайди. Рўйхати бўлиши керак. Ички ишлар нимасида мажлис бўлганда айтилган, дейди Қўйлиқдаги маҳаллалардан бирининг фаоли.
Бу савол-жавобдан кейин Болалар социал адаптацияси республика марказининг ҳуқуқшуносига битта савол билан мурожаат қилдик.
Озодлик: Тошкентда ота-онасининг регистрацияси бўлмаса, масалан Хоразмданми Андижонданми бир жойдан келган, боласини мактабга олмасликка мактабнинг ҳаққи борми йўқми?
- Ҳаққи йўқ. Унинг фарқи йўқ. Қонун шунақа, прописка қаерда бўлишининг фарқи йўқ. Мисол учун Самарқанддами, Бухородами. Олади, олиши керак, дейди Болалар социал адаптацияси республика марказининг ҳуқуқшуноси.
Ўрганаётганимиз масала билан Фуқаролик жамияти ёш фаоллари гуруҳи ҳам шуғуллангани маълум бўлди. Гуруҳ аъзоси Санжар Саидов бундай деди.
- Пропискасиз Тошкентда ҳеч иш қилишнинг иложи йўқ вилоятдан келган одамларга. Ҳеч бўлмаса вақтинчалик олти ойга қўйилган прописка асосида мактабга қабул қилинади. Пропискаси бўлмаса, мактабга ҳам, боғчага ҳам қабул қилинмайди. Вақтинчалик прописка дейдида, яна доимий прописка бор. Ҳеч бўлмаганда вақтинчалик рўйхатда турган шаклда бориб топширса, бемалол олади. Лекин вақтинчалик рўйхатдан ўтмаган бўлса, уларни олмайди.
Озодлик: Шу конституциядаги нормага зид эмасми?
- Бу конституцияга зид. Лекин ҳозирги кунда Ўзбекистон шароитида қонун эмас қонун ости ҳужжатлари ëки бўлмаса қайсидир инсонларнинг буйруқлари устунлик қилмоқда, дейди Санжар Саидов.
Фуқаролик жамияти ёш фаоллари гуруҳи аъзоси Санжар Саидовнинг гуруҳ кузатувларига таяниб айтишича, Тошкентда ҳеч йўқ вақтинчалик рўйхатдан ўтган вилоятликларнинг фарзандлари мактабга қабул қилиниши мумкин, лекин улар асло коллеж ва лицейларга қабул қилинмайди.

Қўйлиқдаги маҳаллалардан биттасидагина
- Вилоятлар келганлар, яшаëтганларнинг рўйхати 76та.Озодлик: Регистрациядан ўтмаган-а?