Вазирлар Маҳкамасининг 13 май кунги “Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1 июлидан кучга кирди.
Ҳужжатга биноан импорт қилинувчи товарлар ёрлиқлари ишлаб чиқарувчи томонидан ўзбек тилида ёзилиши лозим эди.
Қарор кучга кирган куннинг эртасига унинг қай даражада ижро этилаётганига қизиқдик.
Ҳукумат қарорида товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол упаковкасида (идишда) бевосита чакана савдога тушувчи товарлар мажбурий тартибда ўзбек тилида маркировка қилиниши лозимлиги белгилаб қўйилган эди.
Тошкентдаги бир ҳамкоримиз “Корзинка” тармоғига қарашли магазинлардан бирида бўлди.
- 20 дан ортиқ импорт товарнинг ёзувларини ўқиб кўрдим. Аксариятида ўзбекча ёзув бор. Лекин ўзбекча ёпиштирмалар сифати жуда паст. Ўзбекча маркировкаси йўқлари ҳам кўп. Масалан, Россия ва Қозоғистондан келтирилган тахта шоколадларда, қутили конфетларда, “Тархун” ичимлигида, мева шарбатларида, памперсларда ўзбекча ёпиштирма йўқ. Ўсимлик мойлари, кофеларда, галантерея маҳсулотларида ўзбекча ёзув борлигини кўрдим, деди тингловчимиз.
Журналист Абдураҳмон Ташанов оиласи айнан бугун сотиб олган товарларни тасвирлар экан, бундай деди:
- Мана шампунь билан гель олиб келишибди. Унда ўзбекча маркировка бор. Ëпиштирилган. Ишлаб чиқарувчи “Проктер энд Гембл”, Москва”, деган. “Таркиби бунақа, бунақа...” деб ëзаяпти.
Абдураҳмон Ташанов сотувчилар билан ҳам мулоқотга киришди ва уларнинг айтганларидан келиб чиқиб мана бундай деди:
- Сотувчилар билан гаплашдим. “Ҳозир улгуржи савдо мажмуаларида, умуман товарлар тарқатиладиган муассасалар пештоқларида, ойналарида Вазирлар Маҳкамасининг 1 июлдан бошлаб ўзбекча маркировка қилиш тўғрисидаги, маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган санаси, муддати, унинг сифати, таркиби ҳақидаги мажбурий маркировка қилиш тўғрисидаги эълонлар ëпиштирилган. Бизнинг қўлларимизга ҳам шунақа қоғоз берган. Лекин ортиқча маҳсулотларнинг ҳаммасини битталаб текшириш ҳолати ëки бўлмаса солиқ томонидан, бошқа назорат органлари томонидан маҳсулотларни текшириб келиш ҳозирча йўқ” дейишаяпти, деди Абдураҳмон Ташанов.
Вазирлар Маҳкамасининг 13 май кунги қарори вилоятларда қандай ижро этилаётганига ҳам қизиқдик.
Бу ишда бизга жиззахлик Мамиржон Азимов ёрдам берди.
- Мен автомобилларга эҳтиëт қисмлар сотадиган магазинга кирдим. У ерда Россиядан, бошқа давлатлардан товарлар сотилар экан. Улардан “Товарлар ўзбекча ëрлиқ билан кириб келаяптими?” деб сўрасам, улар “Ҳа. Биздан талаб қилганларига 5 йил бўлаяпти. Ҳозир кўп товарлар “растаможка”дан ўзбек тилида ëрлиқ ëпиштирилиб ўтказилаяпти”, дейишди. Ëрлиқларни кўрдим. Бир кичикроғида ўзбек тилида тўлиқ ëзилган. Ундан кейин хўжалик моллари магазинига кирдим. У ердагилар “растаможка”дан ўтган, лекин ëрлиқ ëпиштирилмаган. “Биз сўрамаганмиз, улар ҳам бермаган. Лекин биз сўрасак, устига ўзбек тилида ëзилган ëрлиқлар ҳам ëпиштирилади. Ҳозирча кўп товарларимизда ëпиштирилмаган” деган жавобни берди сотувчи, деди Мамиржон Азимов.
Вазирлар Маҳкамасининг 13 май кунги қарори, бир қарашда, давлат тилини ривожлантириш мақсадида қабул қилингандай кўринади.
Лекин мазкур ҳужжатнинг давлат тили муҳофазасига мутлақо алоқаси йўқлиги унинг сўзбошисидан аниқ кўриниб турибди.
Унда айтилишича, мазкур қарор Президент Каримовнинг “Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида” 2013 йил 29 январдаги қарорини бажариш юзасидан” қабул қилинган.
Шундай қилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 13 май кунги “Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1 июлдан кучга кирди.
Бироқ унда "2013 йил 1 июлгача “вақтинча сақлаш” божхона режимига жойлаштирилган ва 2013 йил 1 июлдан кейин эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари давлат тилида маркировка қилинмасдан;
2013 йил 1 июлгача Ўзбекистон ҳудудида эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари давлат тилида маркировка қилинмасдан чакана савдо тармоғида 2014 йил 1 январгача сотилиши мумкин эканлиги (ҳам) белгилаб қўйилган".