Арманистон пойтахти Ереванда Никол Пашинян тарафдорларининг кўп минг кишилик тадбирлари давом этмоқда. Тўпланганлар парламент депутати Пашиняннинг Бош вазир этиб тайинланишини талаб қилмоқда.
Пойтахт маркази полициячилар томонидан ўраб олинган.
Мамлакатдаги энг йирик мухолифат гуруҳи саналган “Гуллаëтган Арманистон” партияси ўз тарафдорларини норозлик тадбирларига қўшилишга чақирди.
Еревандаги олий ўқув юртлари талаба ва ўқитувчилари аксариятининг жорий ҳокимиятга қарши норозилик чиқишларига қўшилгани айтилмоқда.
Арманистон бош вазири вазифасини вақтинча бажараëтган Карен Карапетян мамлакат аҳолиси ва президентига мурожаат қилиб¸ мамлакатда юзага келган сиëсий вазият ва ундан чиқиш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида парламентдаги ва парламентга кирмаган сиëсий кучлар иштирокида йиғилиш ўтказишни сўради.
Карапетян¸ муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказиш таклифининг ҳам бу учрашув кун тартибига киритилишини билдирди.
Муваққат бош вазир Пашинян бир томонлама тартибда янги талабларни ўртага қўйгани¸ хусусан¸ учрашув формати ва кун тартибини ўзгартиришни талаб қилганидан сўнг¸ у билан учрашилмаслигини билдирди.
Бунга жавобан Пашинян:
- Агар биз Серж Саргсянни истеъфога чиқишга мажбур қила олган бўлсак¸ ишончимиз комили¸ биз ҳукмрон партияни ҳам халқ иродасига бўйсунишга мажбурлай оламиз. Акс ҳолда¸ намойишларимизни янада каттароқ кўламда давом эттирамиз¸ дея баëнот берди.
25 апрель куннинг иккинчи ярмида Арманистон инқилобий федерацияси ҳукмрон коалиция таркибидан чиққанини эълон қилди.
Партия раҳбарияти парламент халқ ишончини қозонган Бош вазир сайлаши лозим¸ дея баëнот берди.
Арманистонда 11 кун давом этган норозилик акциялари ортидан Серж Саргсян 23 апрель куни бош вазири лавозимдан кетган эди.