емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Тошкент вилояти Қибрай тумани Ўнқўрғон қишлоғи “Обод” маҳалласи аҳли Абдусаттор Ваҳобовнинг уйига ўғирликка тушган шахсни ушлаб жазолади. Айни ҳолат кейинги пайтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида кузатилаётган криминал ҳодисалар кўлами ошаётгани боис аҳоли орасида ваҳима ва ғазабланишнинг кучайишига оид ҳолатлардан биридир холос.
Тошкент милицияси уч йигитдан иборат педофиллар гуруҳини қидирмоқда. Педофиллар пойтахтда ёш болаларни ўғирлаб, зўрлагани ва айрим ҳолатларда ўлдиргани айтилаяпти.
Апрел ойининг бошида Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманининг ТТЗ-2 ва Феруза массивларида яна икки қария аёл ўлдирилиб, уйлари тунаб кетилди. Мирзо-Улуғбек ИИБдан олинган маълумотга кўра, қотилликларда гумонланаётган икки шахс ҳибсга олинган.
Яманда ишлаётган ўзбекистонлик юзлаб шифокорлар жорий йилнинг 1 майидан Яман ҳукумати ўзбек, тожик ва ҳинд шифокорлари учун виза беришни тўхтатишни режалаштираётганидан ташвишланмоқда.
Бундан 33 йил аввал Афғонистонда хизмат қилган пайти бедарак йўқолган ва шу йилнинг 23 феврал куни Ҳиротдан топилган асли самарқандлик Баҳриддин Ҳакимов Ўзбекистонга қайтишдан бутунлай воз кечмаган. Бу ҳақда уни излаб топган Александр Лаврентьев Озодликка маълум қилди.
Ўзбекистондаги илк қуёш электр станцияси келаси йилда Самарқандда қурила бошлайди. Мутахасислар 100 МВт кучга эга ушбу станция ҳам мамлакатдаги электр тақчиллигига барҳам бера олмаcлигини айтишмоқда.
Ўзбекистондаги Sport-TV да ишлайдиган бир гуруҳ ходимнинг телеканал раҳбарияти устидан ёзган ўнлаб шикояти ортидан каналда прокуратура ва солиқ ходимлари тафтиш бошлади.
Ўзбекистондаги гўштни қайта ишлаш ва гўшт маҳсулотлари савдоси бўйича энг йирик ширкатлардан бири бўлган GeoMaxнинг фаолияти тўхтатилди. Тошкент шаҳар прокуратураси ширкатга нисбатан молиявий жиноятлар бўйича иш қўзғади.
Бундан 33 йил аввал Афғонистонда хизмат қилган пайти бедарак йўқолган ва шу йилнинг 23 феврал куни Ҳиротдан топилган самарқандлик Баҳриддин Ҳакимов Ўзбекистонга қайтишни рад қилди.
Ўзбекистонда “Баҳо Шакар” лақаби билан танилган тадбиркор Баҳодир Каримжоновга тегишли Тошкентнинг “Бўстон” маҳалласида жойлашган ҳашаматли уйни “қора ниқобли"лар босди. Тошкентдаги манбаларга кўра, тадбиркорнинг уйидаги мол-мулки хатланган.
Яқинда Тошкент вилоятида талончи қотиллар камида бир қариянинг уйини тунади. Милиция ходимларига кўра, ҳозирда Тошкент шаҳри ва вилоятида ёлғиз пенсионерларни тунаш ва ўлдиришда гумонланаётган уч эркак ва бир аёл қидирилмоқда.
Ўзбекистондан Россияга Қозоғистон орқали юк ташийдиган ҳайдовчи Акмалхоннинг "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилиб айтишича, қозоқ чегарачилари ўзбек ҳайдовчилари учун “тўлов ставкалари”ни икки баробарга оширган.
Бухоро расмийларига кўра, хорижий давлатларга ишлашга кетган ва бирор фермер хўжалиги ишчиси бўлмаган фуқароларнинг томорқалари олиб қўйилади. Бундан буён фақат фермер ишчиси, ўқитувчи ва шифокорларга томорқа берилади.
1 апрелдан кучга кирган импортни чеклашга қаратилган янги тартиб ҳозирча бозорлардаги хориж товарларининг нархига таъсир қилгани йўқ. “Abu-Sahiy” бозоридаги тадбиркорларга кўра, апрел ойининг ўрталаридан бошлаб нархлар қимматлаб кетиши мумкин.
Ўзбекистонда “Баҳо Шакар” лақаби билан танилган Баҳодир Каримжоновга тегишли мол-мулкни ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан хатлаш жараёни бошланди. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Каримжоновга қарашли пойтахтдаги “Дунё” тармоқ супермаркетлари, “Erudit International Plus” хусусий таълим маркази, “Музимпекс” қўшма корхонаси каби бир нечта объектда тадбиркорга тегишли мол-мулк рўйхатга олинмоқда.
26 март куни ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу ўйинга 22 мартдан бошлаб яна чипта сотиш бошланди. Ўзбекистон Футбол федерацияси Twitterдаги расмий саҳифаси орқали чипталар сотуви фақат соат 11:00дан 13:00гача амалга оширилиши ҳақида хабар қилди.
Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонлик муҳожирнинг иддао қилишича¸ шаҳардаги "Триумф" супермаркети қоровуллари харид учун борган ўзбеклар¸ қолаверса¸ бошқа марказий осиëликларни дўкон эшигидан ҳайдаб юбормоқда.
OzodJavobнинг бугунги сонида Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг чет элда, хорижда олинган гувоҳноманинг Ўзбекистонда ишлатилиши тартиб-қоидаларига оид тафсилотлар билан таништирамиз.
18 март куни Бунёдкор стадионининг чиптахонаси олдида Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипта сотилаётган пайт минглаб футбол ишқибозлари орасида юзага келган тиқилинчни тартибга солиш вақти махсус хизмат кучлари ишга солинган. Манбаларга кўра, футбол ишқибозларига нисбатан “дубинкалар” қўллаган ва бир неча киши ҳибсга олинган.
"Coca-Cola Icihmligi Uzbekiston, LTD" компаниясининг Тошкент ва Намангандаги иккита заводида ишлаб чиқариш тўхтатилди. Компания ходимлари ичимликни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган концентратларнинг етишмаётгани билан изоҳлашмоқда.
Давомини ўқинг