емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида ишловчи юқори мартабали лавозим ҳомийлигида Россия алоқа ширкатлари сим карталарини Ўзбекистон аэропортларида сотиш билан катта даромад қилиб келган ëш тадбиркор¸ ўз бизнеси тортиб олинганидан норози.
1980 йилда Афғонистонда хизмат қилган пайти бедарак йўқолган самарқандлик Баҳриддин Ҳакимов шу йилнинг 23 феврал куни Ҳирот вилоятидан топилди.
“Abu-Sahiy” ширкатидан олинган маълумотга кўра, 8 февралдан буён ишламаган ширкатнинг Тошкентдаги хориждан юк ташиш ва уни расмийлаштириш маркази 4 мартдан бошлаб яна юк ташишни бошлаган.
OzodJavobнинг навбатдаги сонида хорижий почта жўнатмалари билан боғлиқ тартиб-қоидалар борасида суҳбатлашамиз.
“Abu-Sahiy” ширкатидан олинган маълумотга кўра, 8 февралдан буён ёпиб қўйилган ширкатнинг Тошкентдаги хориждан юк ташиш ва уни расмийлаштириш маркази 15 мартдан бошлаб яна ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
Ўзбекистонда 27 февралдан бошлаб биометрик паспорт беришнинг иккинчи босқичи бошланади. Расмийларга кўра, 2-3 ой ичида барча туман марказларидаги паспорт бўлимларида ҳам биометрик паспорт бериш йўлга қўйилади.
Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида 5-6 январ кунлари маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида можаро чиққанидан сўнг ёпилган Cўх-Риштон йўлидаги чегара пункти 50 кундирки ёпиқлигича қолмоқда.
Андижон вилоятида милиция ходимлари бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ уйма-уй юриб, хорижга ишлашга кетган фуқаролар рўйхатини тузмоқда.
OzodJavobнинг навбатдаги сонида 1990 йилдаги мақсадли фоизсиз заёмлар ва 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмлар тақдирини ўрганишга ҳаракат қилдик.
Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ёпиб қўйилди. ЎХҲ раҳбарлари бунинг ортида расмий Тошкент турганини иддао қилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати чет элга ишлашга кетаётган фуқаролар учун чекловлар жорий қилди. Эндиликда хорижлик иш берувчи билан меҳнат шартномаси қўлида бўлмаган фуқаро ишлаш учун чет элга чиқарилмайди.
Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайти - soliq.uz га қилинган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган CLONE-SECURITY ҳакерлар гуруҳи, бундан мақсад мамлакат солиқ тизимида авж олган коррупция ва порахўрлик ҳолатларига эътибор қаратиш эканини айтмоқда.
Тошкент шаҳридаги дўконларда кейинги бир ҳафта давомида "Coca-Cola Icihmligi Uzbekiston, LTD" компанияси ишлаб чиқарган ичимликлар камайиб қолди.
OzodJavobнинг навбатдаги сонида муштарийларимиз сўровига мувофиқ¸ чет эл олийгоҳларида таълим олганлик тўғрисидаги дипломларни Ўзбекистонда тан олиш тартиб-қоидаларини ўргандик.
8 февралдан буён Тошкентдаги “Abu-Sahiy” компаниясида прокуратура, божхона ва хавфсизлик хизмати ходимларидан иборат махсус гуруҳ томонидан текширув ўтказилмоқда. Беш кундирки компаниянинг хориждан юк ташиш ва уни расмийлаштириш маркази ёпиб қўйилган.
Оддий халқ орасида “Квартира бозори" номи билан танилган пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўчмас мулк бозорида якшанба куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган махсус рейд давомидабир неча маклер ҳибсга олинди.
Озодлик манбаларининг хабар қилишича¸ Ўзбекистонда энг йирик шакар импортëрларидан бири “Баҳо шакар” лақаби билан танилган Баҳодир Каримжонов Дубайга қочиб кетган. Унга тегишли бизнес тизимларида мамлакат прокуратураси текширув олиб бормоқда.
Кейинги кунларда хориждан Ўзбекистонга юбориладиган пул жўнатмалари билан боғлиқ пайдо бўлган кўплаб саволлар ортидан OzodJavobнинг бугунги сонида айни мавзуни ўрганишга ҳаракат қилдик. Бу саволга сиз-муштарийлар билан биргаликда жавоб излаймиз.
1 февралдан бошлаб Ўзбекистондаги валюта айирбошлаш шохобчаларининг деярли барчаси ёпилди. Улар ўрнига банкларда валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи конверсион операциялар бўлимлари ташкил қилинди.
4 февралдан бошлаб Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги "Дўстлик", "Маданият" ва "Кенсай" чегара пунктлари очилди. Бироқ айни пайтда ўзбек-қирғиз чегарасида яна 12та чегара пунктлари ёпиқ ҳолда қолмоқда.
Давомини ўқинг