Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россиянинг Воронеж вилоят суди ўз фарзандини 30 минг рус рублига пуллаган ўзбекистонлик эр-хотинни 3 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Воронеж тиббий муассасаларидан бирида қолаётган 2 яшар боладан ташқари бу муҳожирлар оиласининг Ўзбекистонда яна иккита ёши каттароқ боласи қолгани маълум бўлди.
“Taraqqiyot partiyasi” raisi, “Korrupsiyaga qarshi kurash jamg‘armasi” ta’sischisi muxolifatchi Aleksey Navalniy o‘z tarafdorlarini 2018 yilgi prezidentlik saylovlarini boykot qilishga da’vat etdi.
Migratsiya qoidalarini buzganlikda ayblanib¸ deportatsiya hukmi chiqarilishi uchun 22 dekabr kuni Moskva shahar Kuzminskiy sudiga olib kelingan ikki o‘zbek muhojiri sigaret chekish bahonasida qochib ketdi.
“Тараққиёт партияси” раиси, “Коррупцияга қарши кураш жамғармаси” таъсисчиси мухолифатчи Алексей Навальний ўз тарафдорларини 2018 йилги президентлик сайловларини бойкот қилишга даъват этди.
Миграция қоидаларини бузганликда айбланиб¸ депортация ҳукми чиқарилиши учун 22 декабрь куни Москва шаҳар Кузминский судига олиб келинган икки ўзбек муҳожири сигарет чекиш баҳонасида қочиб кетди.
Москва вилоятининг Раменское шаҳридаги савдо дўконида содир бўлган ёнғин оқибатида ўлган уч ўзбекистонликдан бирининг яқинлари жасадни катта қийинчилик билан Ўзбекистонга олиб келишгани¸ бундай оғир вазиятда Москвадаги ўзбек элчихонаси ëрдам кўрсатмаганини айтмоқда.
18 декабрь куни Москва округ ҳарбий суди Россияда бошпана изловчи мақомида яшаб юрган ўзбекистонлик Раҳмиддин Камоловни “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг Москвадаги бўлимига раҳбарлик қилиб келганликда айблаб, 16 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди.
Москванинг Замоскворецкий туман суди ўз қарори билан Россия Иқтисодий тараққиёт собиқ вазири Алексей Улюкаевни 8 йилга қаттиқ режимли колонияга маҳкум этди. Путиннинг яқин сафдоши саналган “Роснефть” раҳбари Игорь Сечиндан 2 миллион доллар миқдорида пора олганликда айбдор деб топилган Улюкаев 130 миллион рублга ҳам жаримага тортилди.
Шу йилнинг апрел ойида Санкт-Петербургдаги 10 киши ўлимига сабаб бўлган метродаги портлашни уюштирганликда айбланаётган ака-ука Аброр ва Акромнинг отаси Аҳрор Азимов Москвада полиция томонидан ҳибсга олинди. Полицияга кўра, Аҳрор Азимов Кунцево туман судига олиб кетилган.
14 декабр куни Россия президенти Владимир Путин Москвада йиллик матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.
Бухоролик 43 ёшли Шуҳрат Москва вилоятида 7 йилдан буён деярли қулликда ушлаб келинганини гапирмоқда. Паспорти иш берувчиси томонидан тортиб олинган ва фақат овқат учун ишлатилган когонлик бу муҳожир Ўзбекистон президенти портали, консуллик ва ҳатто маҳаллий полицияга ҳам мурожаат қилиб, жавоб ололмаганини сўзлади.
Санкт-Петербургда 7 яшар қизалоққа жинсий тажовуз қилганликда айбланган ўзбек ватандоши судда оқланди. 32 яшар самарқандлик меҳнат муҳожири болалар боғчаси ҳудудида вояга етмаган болага нисбатан жинсий тажовуз қилганликда ноҳақ гумонланиб, бир йил қамоқда ўтирганини Озодликка унинг таржимони сўзлаб берди.
Москва вилоятининг Раменское шаҳридаги савдо дўконида содир бўлган ёнғин оқибатида уч ўзбекистонлик нобуд бўлди, яна 5 киши жароҳатланди. Россия Тергов қўмитаси жиноят иши қўзғатилгани ва ёнғин сабаблари ўрганилаётганини хабар қилди.
Москванинг Домодедово аэропортига Туркиядан учиб келган ўзбекистонлик саккиз аёл Россияга киритилмади. Икки кундан буён аэропорт Чегара хизмати ҳибсхонасида ушлаб турилган аёлларга кўра, уларга бирор изоҳ берилмаган. Ҳуқуқ фаоллари кейинги пайтда Туркия орқали Россияга келаётган марказий осиёликлар ФСБ томонидан жиддий текширилаётганини таъкидлашди.
Екатеринбург прокуратураси “Зўравонликка қарши ҳаракат” раҳбари Вячеслав Башковнинг Россия президенти Владимир Путин буйруғи устидан қилган шикоятини кўриб чиқишдан бош тортди. Президент имзолаган махфий буйруқнинг меҳнат муҳожирларини оммавий тартибда ҳибсга олиш ва текширишга асос бўлаëтгани айтилмоқда.
Podmoskovyening Lyubersi shahar sudi tojikistonlik taniqli huquq faoli “Tojikistonlik mehnat muhojirlari” harakati rahbari Karomat Sharipovni Rossiyadan Tojikistonga chiqarib yuborish to‘g‘risida qaror chiqardi. Sud uni “migratsiya qoidalarini buzganlik”da ayblab, 5 ming rublli jarimaga ham tortdi. Uning himoyasiga chiqqan yuzlab tojik muhojirlari politsiya tomonidan hibs etildi.
Подмосковьенинг Люберци шаҳар суди тожикистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли “Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” ҳаракати раҳбари Каромат Шариповни Россиядан Тожикистонга чиқариб юбориш тўғрисида қарор чиқарди. Суд уни “миграция қоидаларини бузганлик”да айблаб, 5 минг рублли жаримага ҳам тортди. Уни ҳимоясига чиққан юзлаб тожик муҳожирлари полиция томонидан ҳибс этилди.
Россия парламентининг иккала палата депутатлари Ўзбекистон билан меҳнат муҳожирларини жалб этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Унга биноан ўзбек мигрантларига меҳнат таътили берилади ва нафақа тайинланади. Бироқ, рус депутатлари бу Келишув “қувончсиз қабул қилинаётганини” таъкидлаб қўйди.
Россиянинг Қорачой-Черкесия республикасида автоҳалокатда 49 ёшли андижонлик Ҳусниддин Қурбонов нобуд бўлди. Ҳодисадан хабар топган Черкесскда ишлаётган меҳнат муҳожирлари маблағ йиғиб, ватандоши майитини Ўзбекистонга юборди.
Москвада янги йил арафасида меҳнат муҳожирларини оммавий текшириш операциялари авж олмоқда. Олиб борилаётган оммавий рейдларни полиция “муҳожирларнинг жиноятларга алоқадорлигини текшириш” билан изоҳламоқда.
Давомини ўқинг