Skype:yusupovs.kg
Жорий йилнинг 20 март куни Қорасув туман ички ишлар бошқармаси Қорасув бозорига савдо учун келмиш чет эллик савдогарлардан пул талаб қилаётган шахсларни аниқлаш мақсадида рейд ўтказди.
Ўшда биринчи маротаба босма нашрлар ярмаркаси ўтказилмоқда. Ярмарка таъсисчиларига кўра, унда асосан Россия ва Қозоғистон босма нашрлари арзонлаштирилган нархда сотилмоқда.
Ўш марказий кўчаларидан бирида “ЎшТВ” телеканали бош тасвирчиси Баҳодир Кенжабоевнинг номаълум шахслар томонидан калтаклангани кўплар учун Алишер Соиповнинг ўлдирилишини ëдга солди.
Кейинги кунларда Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатда фаолияти таъқиқланган Ҳизбут-Таҳрир гуруҳи аъзоларига қарши амалиëтлар кўламини кенгайтирмоқда.
Ўшдаги “Акипресс” ахборот агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Равшан Гапиров Қирғизистонни тарк этишга мажбур бўлаëтганини билдирди.
Ўш милициясида мавжуд бўлган оператив маълумотларга кўра, Қирғизистонда ўғирланаётган Тико русумидаги автомашиналар изини Ўзбекистондан қидириш керак.
Расмийларга кўра, 2006 йилдан буён Ўзбекистондан Қирғизистонга икки мингга яқин этник қирғиз оиласи кўчиб келган.
Ўшда ўзбек мактабларидаги таълим сифатини яхшилаш, ўзбек ўқитувчиларини таълимдаги янги метод ва мактаб бошқарувидаги янгиликлар билан таништиришга қаратилган форум бўлиб ўтмоқда.
Қирғизистон мактабларида диндор ўқувчи қизларнинг рўмол ўрашига қарши навбатдаги норасмий тадбир бошланди. Уч йилдан буён давом этиб келаётган бу тортишувнинг ғолиблари ҳалигача аниқ эмас.
"СССР" - Ўшда ташкил қилинган янги газетанинг номи. Бу нашр Ўзбекистон сариқ матбуотини Қирғизистон жанубий ҳудудларидаги газета бозоридан қувиб чиқармоқчи.
Қирғизистон жанубида давлат тилини ривожлантииш комиссияси томонидан “Давлат тили тўғрисида”ги қонунга амал қилинмаётгани баҳонасида миллий озчиликларнинг хуқуқлари паймол этилмоқда.
Новқат туманида тартибсизликлар уюштирганликда айбланиб қамалганларнинг адвокатлари бу воқеаларни ўрганиш учун комиссия тузилишини талаб қилмоқдалар.
Қирғизистондаги ўзбек миллий марказларининг айрим вакиллари ўзбек мактабларини Россия ҳукумати маблағи ҳисобига руслаштириш таклифи билан чиқмоқдалар
Ўш вилоят Қорасув туман Ўзбек миллий маданий марказининг ҳафта якунида ўтказилган навбатдан ташқари қурултойи эҳтирос, жанжал ва тўполонларга бой бўлди.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигида экстремист оқимларнинг интернетдаги фаолиятини тўхтатиш билан шуғулланувчи махсус бўлинма иш бошлади.
Ўш вилоят судида новқатлик 32 диндор устидан бошланган апелляция тартибидаги жараëнга ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил журналистлар киритилмади.
2008 йил кузида Новқат суди ҳукми билан 9 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган 32 одам тақдирини апелляция тартибида энди Ўш вилоят суди белгилайди.
Қирғизистон Чегара хизматига кўра, мамлакат жанубида Ўзбекистондан ноқонуний ўтиб ишлаётган меҳнат мигрантлари сони ортиб бормоқда.
Ҳажга бориш учун ўзбек авиаширкати патталарини сотиб олган ва натижада зиёратга боролмай қолган 49 нафар ўшлик “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни судга бермоқчи.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Қирғизистонда терговчи билан тил бириктириб маҳбуслардан пул ундирадиган “чўнтак адвокатлари” кўпайиб бормоқда.
Давомини ўқинг