Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Qirg‘iziston hukumati tomonidan 2010 yilgi O‘sh voqealari uyushtiruvchisi deb hisoblanadigan Qodirjon Botirovning o‘g‘li Botirjon Botirov prezident Almazbek Atambaevga ochiq xat yo‘llab, o‘zining Konstitutsiyaviy huquqlari himoya qilinishini iltimos qildi.
Қирғизистон ҳукумати томонидан 2010 йилги Ўш воқеалари уюштирувчиси деб ҳисобланадиган Қодиржон Ботировнинг ўғли Ботиржон Ботиров президент Алмазбек Атамбаевга очиқ хат йўллаб, ўзининг Конституциявий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини илтимос қилди.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳамедиулининг “қирғизистонликлар Москвада ҳожатхона тозалаб юрибди”, деган баёнотидан норози бўлиб, Астанага расмий нота жўнатди. Бу гап учун қозоғистонлик маданият, санъат ва спорт арбоблари қирғизистонликлардан узр сўрадилар.
Ўзбекистон Футбол федерацияси Бишкек ҳукумати Орол денгизини сақлаб қолиш халқаро жамғармасидаги фаолиятини вақтинча тўхтатиши тўғрисида баёнот берганидан икки кун ўтиб Қирғизистон терма жамоаси билан ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашувини бекор қилди. Федерация бу қарор қабул қилинишига туртки бўлган сабабларни очиқлашдан тийилмоқда.
Ўзбекистонлик фаоллар Тошкентнинг ҳаёт сифати энг ёмон бўлган шаҳарлар қаторидан олиб ташлашга чақирувчи петицияни бошлади. Causes.com ресурсида ташкил қилинган петицияга имзо тўплаш сустроқ кетмоқда. Жаҳон шаҳарларидаги ҳаёт сифатига доир рейтинг остидаги 33 шаҳар орасида Ўзбекистон пойтахтини ҳам бор.
Туркиянинг Истанбул шаҳри аэропортида Саудия Арабистонига учишга ҳозирланаётган 98 нафар хитойлик уйғур қалбаки қирғиз паспортлари билан қўлга олинди. Айни пайтда ўзбекистонликлар орасида ҳам қирғиз паспортига "талаб катта" экани кузатилади.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда Оналар кунини нишонлаш тадбирларида сўзлаган нутқида 1916 йилги қўзғолонни бостириш баҳонасида қирғизларни қирганлар ва 2010 йилги Ўш қирғинини уюштирганлар хориж махсус хизматларининг генераллари бўлгани ҳақида баёнот берди.
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни бартараф этиш йўналишидаги фаолияти учун бош қароргоҳи АҚШда жойлашган Меҳнаткашлар ҳуқуқлари халқаро форуми мукофотига сазовор топилган тошкентлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий тарзда ушлаб турилибди. Елена Урлаева 12 май куни мукофотни қабул қилиб олиш учун АҚШга бориши керак эди. Бу ҳақда ҳуқуқ фаолининг ҳамкасблари Озодлик радиосига маълум қилдилар.
Душанбеда 12 май куни Тошкент қарши чиқаётган CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш расман бошланди. Лойиҳанинг бошланиши муносабати билан ўтказилган расмий маросимда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков, Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла, Покистон бош вазири Навоз Шариф иштирок этди.
Бруклиндаги федерал судда “Исломий давлат”га алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган Азизжон Раҳматовга нисбатан айблов эълон қилинди. Унга кўра¸ Раҳматов ижтимоий тармоқлар орқали ИШИДга одам ëллаш ва пул йиғиш билан шуғулланган.
Бугун Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бошланди. Жорий йилнинг март ва апрель ойларидаги воқеалардан сўнг муносабатлари янада совуқлашган икки давлат ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар сўнгги бир неча йил ичида биринчи марта ўтказилмоқда.
GM Uzbekistan раҳбариятининг қамоққа олинишига Ravon автомашиналарини Россияга экспорт қилишдаги қонунбузарликлар сабаб бўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ravon бренди Россия ваколатхонаси расмийси Елена Кузнецова мана шундай баёнот билан чиқди.
Ўзбекистонлик фотожурналист Умида Аҳмедова Вацлав Ҳавел номидаги халқаро мукофотга сазовор бўлди. Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Human Rights Foundation (HRF) – Инсон ҳуқуқлари бўйича жамғарма томонидан таъсис этилган мукофотни топшириш маросими 25 май куни Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтади.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги жаҳоннинг энг ёмон аэропортлари рўйхатига кирган Тошкент аэропортининг янги терминалини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослама натижаларини Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этди. Ўзбекистон ҳукумати янги терминални лойиҳалаш ишларига 4 миллион, аэропортни қайта қуриш ишларига эса 312 миллион доллар маблағ ажратиши зарур бўлади.
Бу ҳақда 3 май куни Қирғизистон ҳукуматининг чегараларни аниқлаш бўйича мутасаддиси Курбанбай Искандаров маълум қилди. Унинг билдиришича, мазкур объектлар орасида Ўзбекистон фойдаланиб келган нефть қудуқлари, газ омборлари ва сув заҳиралари бор.
Президент Ислом Каримовнинг Москвага қилган расмий сафари ортидан Ўзбекистонда биринчи марта “Барҳаёт полк” тадбири ўтказилишига рухсат берилди. Россияда Улуғ Ватан уруши иштирокчиларини хотирлаш маросими сифатида талқин қилинадиган тадбир Москва ташаббуси билан 2012 йилдан бери бир қатор давлатларда уюштирилиб келинаётган эди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида баҳсли ҳудуд бўлиб қолаётган Сарбанд қишлоғида тожик ҳукумати томонидан қурилган мактаб 26 апрелдан бошлаб ўқувчиларни қабул қила бошлади.Сўғд вилояти Спитамен тумани расмийларининг билдиришича, асосан ўзбеклар ва озроқ тожиклар яшайдиган бу қишлоқдаги биринчи тожик мактабининг қурилиши ўтган йилнинг декабрида бошланиб, шу йилнинг март ойида якунланган.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москва сафари доирасида Ўзбекистогн ва Россия ўртасида 5 та ҳужжатни имзоланди. Имзоланган ҳужжатлар орасида энг асосийси Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий соҳага оид маҳсулотларни учинчи давлатларга экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси бўлди.
Ukraina Qrimga ishlash uchun borgan qirg‘izistonliklarga sanksiyalar joriy etilishi va bu shaxslar maxsus ro‘yxatga tirkalishi haqida Qirg‘iziston hukumatini ogohlantirdi. Avvalroq qirg‘iz hukumati 500 qirg‘izistonlik Qrimdagi mehmonxonalarda ishlash uchun jo‘natilishini e’lon qilgan edi.
Украина Қримга ишлаш учун борган қирғизистонликларга санкциялар жорий этилиши ва бу шахслар махсус рўйхатга тиркалиши ҳақида Қирғизистон ҳукуматини огоҳлантирди. Аввалроқ қирғиз ҳукумати 500 қирғизистонлик Қримдаги меҳмонхоналарда ишлаш учун жўнатилишини эълон қилган эди.
Давомини ўқинг