Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Россия Марказий банки 20 апрель куни Россияда меҳнат қилаётган мардикорлардан Ўзбекистонга пул жўнатмалари 2015 йилда 50 фоизга камайганини маълум қилди. 2016 йилнинг биринчи чорагида эса пул жўнатмалари миқдори бундан ҳам озроқ бўлган.
Россиянинг “Лукойл” нефть ширкати Ўзбекистонда Қандим газни қайта ишлаш комплекси қурилишини бошлади. Бўлажак газ комплексининг тамал тошини қўйиш тантанаси 19 апрель куни бош вазир Шавкат Мирзиёев, “Лукойл” президенти Вагит Алекперов ва маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Ўзбекистон МХХнинг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси 18 апрель куни кечқурун матбуотга хабар тарқатди. 25 март куни ўзбек чегарачилари Қирғизистондан Ўзбекистонга қазилган 110 метрли махфий ер ости йўли топилганини, аммо қирғиз томони тезкор-қидирув амалиёти ўткизилганига қарамай, ер ости йўлининг Қирғизистондан чиқадиган жойи топилмаётганини билдирган эди.
AQSh Davlat departamentining 2015 yildagi inson huquqlari vaziyatiga oid yangi hisoboti Qirg‘iziston hukumati tomonidan "siyosiy shantaj” sifatida baholandi. Qirg‘iziston Tashqi ishlar vazirligining bayonotida aytilishicha, AQSh hisobotida Bishkek hukumatiga inson huquqlari vaziyati yuzasidan bildirilgan bir qator e’tirozlar mutlaqo o‘rinsizdir.
АҚШ Давлат департаментининг 2015 йилдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид янги ҳисоботи Қирғизистон ҳукумати томонидан "сиёсий шантаж” сифатида баҳоланди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, АҚШ ҳисоботида Бишкек ҳукуматига инсон ҳуқуқлари вазияти юзасидан билдирилган бир қатор эътирозлар мутлақо ўринсиздир.
Bu haqda Qirg‘iziston Davlat mulkini boshqarish fondi raisi o‘rinbosari Jumadilde o‘g‘li Muradil ma’lum qildi. Unga ko‘ra, Sovet Ittifoqi paytida O‘zbekiston tomonidan Issiqko‘lda barpo etilgan 4 pansionat Qirg‘iziston mulki hisoblanadi va bu mulk uchun Toshkentga haq to‘lash joiz emas. Qirg‘iziston bosh vaziri 4 aprel kuni O‘zbekiston pansionatlarini Qirg‘iziston ixtiyoriga o‘tkazish to‘g‘risidagi qarorni imzolagan edi.
Бу ҳақда Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш фонди раиси ўринбосари Жумадилде ўғли Мурадил маълум қилди. Унга кўра, Совет Иттифоқи пайтида Ўзбекистон томонидан Иссиқкўлда барпо этилган 4 пансионат Қирғизистон мулки ҳисобланади ва бу мулк учун Тошкентга ҳақ тўлаш жоиз эмас. Қирғизистон бош вазири 4 апрель куни Ўзбекистон пансионатларини Қирғизистон ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.
Qirg‘iziston parlamenti deputatlari “Juma namozi to‘g‘risida”gi qonun loyihasini ishlab chiqdi. Mazkur qonun loyihasida juma kunlari namozxonlar namozga emin-erkin borib kelishlari uchun tushlik vaqtini bir soatga uzaytirish va 12.30-14.30 gacha bo‘lgan paytni tushlik tanaffusi, deb hisoblash taklif qilingan. Qonun loyihasi jamoatchilik muhokamasiga ham olib chiqiladi.
Қирғизистон парламенти депутатлари “Жума намози тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Мазкур қонун лойиҳасида жума кунлари намозхонлар намозга эмин-эркин бориб келишлари учун тушлик вақтини бир соатга узайтириш ва 12.30-14.30 гача бўлган пайтни тушлик танаффуси, деб ҳисоблаш таклиф қилинган. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига ҳам олиб чиқилади.
Qirg‘iziston parlamenti raisi Asilbek Jeenbekov akasi So‘o‘ro‘nbay Jeenbekov nomzodi bosh vazirlikka ko‘rsatilgani munosabati bilan 13 aprelь kuni iste’fo berdi.
Қирғизистон парламенти раиси Асилбек Жээнбеков акаси Сўўрўнбай Жээнбеков номзоди бош вазирликка кўрсатилгани муносабати билан 13 апрель куни истеъфо берди.
Freedom House халқаро ташкилотининг 12 апрель куни эълон қилинган янги ҳисоботида Ўзбекистонда юзага келган иқтисодий муаммолар “илдиз отган диктатура”га таҳдид туғдира бошлагани, бунинг ортидан ҳукумат “фуқаролар устидан назоратни кучайтириш”га уриниши таъкидланади.
O‘tgan hafta yakunida AQSh Davlat kotibining Janubiy va Markaziy Osiyo bo‘yicha yordamchisi o‘rinbosari Daniel Rozenblyum Toshkentga kelib, O‘zbekiston tashqi ishlar vaziri Abdulaziz Komilov bilan uchrashdi. AQSh rasmiysining Toshkentga safari prezident Islom Karimovning bir necha kundan so‘ng Moskvaga qiladigan tashrifi arafasida bo‘lib o‘tdi.
Ўтган ҳафта якунида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблюм Тошкентга келиб, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди. АҚШ расмийсининг Тошкентга сафари президент Ислом Каримовнинг бир неча кундан сўнг Москвага қиладиган ташрифи арафасида бўлиб ўтди.
Интернет тармоқларида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида баҳсли бўлиб турган Унгартепа-Ункуртоғ стратегик ҳудуди қирғиз ҳукумати томонидан 2006 йилдаёқ Ўзбекистонга тегишли экани тан олинган ҳужжатнинг пайдо бўлиши ортидан Қирғизистонда босилаёзган сиёсий жанжал яна авж ола бошлади. Мазкур стратегик аҳамиятга эга тепалик юзасидан жанжал Бишкекда март ойи охирларида бошланган эди.
O‘zbekistonning Qirg‘iziston ixtiyoriga o‘tkaziladigan Issiqko‘ldagi pansionatlari uchun Bishkek hukumati kompensatsiya to‘lash masalasini hozircha muhokama qilayotgani yo‘q. Bu haqda Qirg‘iziston iqtisodiyot vaziri ma’lum qildi. Ayrim siyosatchilar O‘zbekiston pansionatlarini milliylashtirish ortidan Toshkent Bishkekni xalqaro sudga berishi mumkinligidan tashvish bildirmoqda.
Ўзбекистоннинг Қирғизистон ихтиёрига ўтказиладиган Иссиқкўлдаги пансионатлари учун Бишкек ҳукумати компенсация тўлаш масаласини ҳозирча муҳокама қилаётгани йўқ. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири маълум қилди. Айрим сиёсатчилар Ўзбекистон пансионатларини миллийлаштириш ортидан Тошкент Бишкекни халқаро судга бериши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқда.
Qirg‘iziston Bosh vaziri 4 mart kuni Issiqko‘ldagi O‘zbekistonga tegishli to‘rt pansionatni 80 gektar yeri bilan Bishkek ixtiyoriga o‘tkazish to‘g‘risidagi qarorni imzoladi. Mazkur pansionatlar Sovet Ittifoqi paytida O‘zbekistondagi turli davlat tashkilotlari va korxonalar hisobidan bunyod etilgan edi.
Қирғизистон Бош вазири 4 март куни Иссиқкўлдаги Ўзбекистонга тегишли тўрт пансионатни 80 гектар ери билан Бишкек ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур пансионатлар Совет Иттифоқи пайтида Ўзбекистондаги турли давлат ташкилотлари ва корхоналар ҳисобидан бунёд этилган эди.
АҚШнинг Global Finance Magazine нашри “Дунёнинг бой давлатлари” рейтингида 185 давлат ичидан Ўзбекистонни 127 - ўринда қайд этди. Рейтинг Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида тузилган бўлиб, унда аҳолининг харид қуввати, фаровонлик даражаси ва мамлакатдаги инфляция кўрсаткичи ҳисобга олинган.
Давомини ўқинг