Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов 26 июнь куни Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан уйидан алдаб олиб чиқиб кетилгани ва руҳий касалликлар диспансерига олиб борилганини иддао қилмоқда.
Қўшма Штатлар Давлат департаменти 25 июнь куни эълон қилган ҳисоботда коррупция чуқур илдиз отган Ўзбекистонда ҳукуматнинг жиноятга алоқадор амалдорлари "кўпинча жазоланмай қолаётгани” таъкидланди. Қийноқлар ва ўзгача фикрловчиларга нисбатан таъқиб давом этаётгани алоҳида қайд этилди.
Rossiya migratsiya qonunchiligini buzgani uchun “qora ro‘yxat”ga kiritilgan va Rossiyaga kirishi taqiqlangan qirg‘izistonliklarga “amnistiya e‘lon qilindi”. Sankt-Peterburgda Rossiya va Qirg‘iziston rasmiylari bu borada 19 iyuldan kuchga kiradigan shartnomani imzoladi.
Freedom House халқаро ташкилоти ўзининг “Ўтиш даври давлатлари” деб номланган янги рейтингида Ўзбекистонни 29 давлат орасида демократия бўйича энг охирги ўринга қўйди. Мазкур рейтингда Ўзбекистондан олдинги ўринни Туркманистон эгаллаган.
Россия миграция қонунчилигини бузгани учун “қора рўйхат”га киритилган ва Россияга кириши тақиқланган қирғизистонликларга “амнистия эълон қилинди”. Санкт-Петербургда Россия ва Қирғизистон расмийлари бу борада 19 июлдан кучга кирадиган шартномани имзолади.
Бугун Халқаро қочқинлар куни нишонланмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, 2014 йилда қочқинлар сони 10 йил аввалгига нисбатан 60 фоизга кўпайган ва 59,5 миллион кишини ташкил қилган. Ана шу миллионлар орасида 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган бир неча минг ўзбекистонлик ҳам бор.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 12 июнда Тошкентда президент Ислом Каримов билан учрашиб, Ўзбекистон ҳукуматини пахта далаларида мажбурий меҳнатдан фойдаланишини тўхтатишга ва маҳбусларга нисбатан муносабатни яхшилашга чақирди.
Bugun Qirg‘iziston prezidenti 2010 yilgi qonli O‘sh fojealari kunlarida o‘zbeklarni saqlab qolgan qirg‘izlar va qirg‘izlarni qutqarib qolgan o‘zbeklar vakillaridan 12 kishini qabul qiladi va o‘z sovg‘alarini topshirdi. Besh yil oldingi etnik to‘qnashuvlar paytida insoniyligini yo‘qotmagan bu kabi odamlarni mukofotlash tashabbusini bir necha kun oldin o‘shlik huquq faoli Izzatulla Rahmatullayev ko‘targan edi.
Қирғизистонда 2010 йил июнь воқеаларидан сўнг юзага келган вазият ортидан кўплаб ўзбек мактаблари қирғиз ва рус тилларида таълим беришга мажбур бўлмоқда. 2010 йилгача Ўш вилоятида 150ка яқин ўзбек мактаби бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 90дан ошмайди. Ўзбек тилида тест имтихонлари топширишнинг тақиқлангани оқибатида, ўзбек мактаблари сони яна қисқариши мумкин.
Бугун Қирғизистон президенти 2010 йилги қонли Ўш фожеалари кунларида ўзбекларни сақлаб қолган қирғизлар ва қирғизларни қутқариб қолган ўзбеклар вакилларидан 12 кишига ўз совғаларини топширди. Беш йил олдинги этник тўқнашувлар пайтида инсонийлигини йўқотмаган бу каби одамларни мукофотлаш ташаббусини бир неча кун олдин ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Раҳматуллаев кўтарган эди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларини аниқлаш юзасидан ўтган йилдан бери музлатиб қўйилган музокаралар қайта бошланаётгани ҳақида чегараларни аниқлаш бўйича Қирғизистон комиссиясининг раиси Курбанбай Искандеров маълум қилди.
Қирғизистон парламенти Россиянинг нодавлат ташкилотларини хорижий агент сифатида талқин қилишига йўл очиб берган қонунига ўхшаш қонунни муҳокама қилишни бошлаб, уни биринчи ўқишда қабул қилди. Халқаро ташкилотлар, жумладан, Европа Иттифоқи қирғиз парламентини мазкур қонунни қабул қилмасликка чақириб келаётган эди.
Украина Олий Радаси депутати, қрим татарлари лидери Мустафо Жамил ва унинг маслаҳатчиси Рустем Умеров Бишкек аэропортида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан уч соат ушлаб турилди.
Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаева пахта далаларида фуқаролар мажбурий меҳнатга солинаётгани ҳақида маълумотлар тўплагани учун милиция томонидан қўлга олиниб, зўравонликка ва жинсий камситилишга учраганини иддао қилмоқда. Милиция расмийси Озодлик билан суҳбатда бу иддаони рад этди.
Роса бир йилдан сўнг Ўзбекистонда 1916 йилда кўтарилган халқ қўзғолонлари ва бу исёнларнинг Чор Россияси томонидан аёвсиз бостирилганига 100 йил тўлади. Исёнларни бостириш давомида рус аскарлари томонидан юз минглаб одамлар қирғин қилинган. Бироқ Ўзбекистонда бу мавзу на тарихчилар, на фуқаровий жамият ва на ҳукумат томонидан эсланмаётир.
Ислом Каримов 2015 йилда қайта президентликка сайлангач ўзининг биринчи сафарини Жанубий Кореядан бошлагани “Ўзбекистон дунё сиёсий саҳнасидаги асосий ўйинчилардан масофа сақлаш принципида собит эканини” намойиш этувчи ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.
Қирғизистон президенти 27 май куни Россия томонидан 1916 йилда қирғизларнинг оммавий қатлиом қилинганининг 100 йиллигини хотирлаш ва нишонлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қирғиз тарихчиларининг бир қисми ва фуқаролик жамиятининг айрим вакиллари 1916 йил воқеаларини геноцид деб тан олишини ва Россия бу қирғин учун товон пули тўлашини талаб қилиб келади.
Қирғизистон қамоқхоналарида ётган маҳбуслар телефон орқали шаҳар ҳокимларига ўзларини президент маъмурияти раҳбари Данияр Наримбаев деб таништириб, 1 миллион қирғиз сўми, яъни 18 минг доллардан кўпроқ пулга эгадор бўлиб олишди. Алданганлар орасида ҳокимлардан ташқари йирик тадбиркорларнинг номи ҳам айтилмоқда.
Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилган“Юқумли бўлмаган касалликларнинг тарқалиш омиллари” деб номланган миллий тадқиқот натижаси мана шундай бўлди.
Давомини ўқинг