Собиқ тадбиркор Миркомил Тошкандийнинг 1996 йилдан 2006 йилгача – 10 йил ўз иши – бизнеси бўлган. У ўз ишхонасида картон қутилар ишлаб чиқарар эди.
Бундан 16 йил муқаддам – ишхонасини очишда қайси идоралардан рухсат олганини эслаб, у бундай деди.
- Мен биринчи рухсатни ҳокимиятдан олганман. Кейин солиқ инспекциясидан, банкдан, маъмурий органлар маҳалла комитетидан, пожарнийдан, милициядан, доктордан, ҳатто шу даражада борганки, табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ҳам келарди менинг олдимга рухсатинг борми йўқми деб, дейди Миркомил Тошкандий.
Бошқа бир тадбиркор, бизнеси полиграфия соҳасига оид бўлган Шермуҳаммад исмли йигитнинг айтишича, ишхона очиш учун олинадиган рухсатлар сони кейинги йилларда қисқарган.
Хусусан, у шуғулланаётган фаолият турига рухсат олиш мажбурияти президентнинг ўтган йилги қарори билан бекор қилинган. Қароргача бўлган вазият мана бундай эди:
- Рухсат олинар эди бўлди гувоҳнома олингунга қадар. Биринчиси ишламоқчи бўлган бинойингизнинг санитария ҳолати талабга жавоб берувчи рухсат санэпидстанциядан.
Иккинчиси ëнғин хавфсизлигидан олинади.
Учинчиси, экология, атроф-муҳит, табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан. Экологияни заҳарлаш даражаси юқори эмас, талабларга жавоб беради.
Тўртинчиси ишлатмоқчи бўлган хона ëки иншоот қўриқлаш тарафдан сигнализация ўрнатилган, панжаралар ўрнатилган Ички ишлар бўлимидан олинар эди, дейди Шермуҳаммад.
Бу президент 2011 йил, 25 августда қабул қилган қароргача полиграфия соҳасида фаолият юритувчи ишхона очиш учун талаб қилинадиган рухсатлар эди.
Август қароридан кейин эса, дея давом этади Шермуҳаммад,
- Ана шу тўртта рухсат 2011 йил 1 сентябридан бошлаб бекор бўлди. Биз ҳозир гувоҳнома олмоқчи бўлсак босмахонага, тўғридан-тўғри агентликка мурожаат қиламиз. Давлат йиғимини тўлаб битта ташкилотдан ҳозир гувоҳнома олиб чиқиб кетилади, дейди Шермуҳаммад.
Шермуҳаммаднинг айтишича, президентнинг 16 июл фармони фаолиятнинг бошқа турлари учун олиниши лозим бўлган рухсатлар сонини қисқартиради.
Тилга олинган фармон матни мазмуни билан аввалги эшиттиришимизда таништирган эдик.
Ҳужжатга мувофиқ, 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб “рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомил бекор қилиниши кутилмоқда, бу эса тадбиркорлар юки 26 фоизга енгиллашини англатади”.
Шермуҳаммад бу жумлани мана бундай тушунтирди:
- Бу рухсатнома дегани, 80та дегани, битта тадбиркорга ëки битта тадбиркорлик субъекти ëки фирмага алоқадор эмас. Бутун республика бўйича бутун ҳамма соҳани қамраб олган, бир соҳадан иккита, бир соҳадан учта-тўртта қилиб олиб ташланган шу пайтгача жорий қилинган рухсатномаларнинг умумий 80таси бекор қилинди. 26 фоиз деган нарса нима? Шу 80та, ҳаммасини 100 фоиз деб олсангиз, бекор қилинган 80таси 26 фоиз. Демак 74 фоиз рухсатномалар амалда бор дегани, дейди Шермуҳаммад.
Хуллас, Шермуҳаммаднинг фикрича, кичик бизнес йўлидаги тўсиқлар бирин-кетин олиб ташланмоқда.
Лекин, ўз бизнесини 10 йил юритган ва бундан 6 йил муқаддам тўхтатиб қўйган Миркомил Тошкандий президентнинг сўнгги фармони самараси сезиларли бўлишига ишонмайди.
- Фармон ниҳоятда яхши. Фармоннинг механизм яъни ижро механизми ишлаб чиқилмаган. Яна жуда ëмон иллат бўлиб кетган бу коррупция. Шунинг учун ижроси сал қийин бўлади. Энг асосий душман коррупция, дейди Миркомил Тошкандий.
Биз суҳбатдошларимиз – тадбиркорлардан мамлакатда кичик бизнес учун яратилган муҳитни 5 балли тизим доирасида баҳолашни сўрадик.
Шермуҳаммаднинг баҳоси бундай бўлди.
- Кичик тадбиркорликнинг вакили сифатида баҳо берадиган бўлсам, уч билан тўртнинг ораси деган бўлардим, дейди Шермуҳаммад.
Мана бу эса, Миркомил Тошкандий берган баҳо:
- Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантириш учун агар беш балли системада олсак, шароит бор. Қанақа шароит? Хом ашë базаси бор, фармонлар бор, лекин ўша фармонларнинг, қонунларнинг ижро механизми йўқлиги учун уч балл қўярдим, деди Миркомил Тошкандий.