Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:28

Ўзбекистон ўз фуқароларига “виза” жорий этди (Блог)


Ғазаб фикрнинг дояси, Қувонч – истакнинг. Қувончим ўзимга тан. Ғазабим ҳам. Бугун фақат трансляторман – бошқалар фикрини, Ғазабдан тўралган фикрини трансляция қиламан.

Сарлавҳага чиқарилган гап (“Ўзбекистон ўз фуқароларига “виза” жорий этди”) хабар эмас. Шунинг учун ҳам “виза”ни тирноқларга қамадик.

Сарлавҳага чиқарилган гап фикрдир. Мизантроп Ўзбек ҳукумати олиб бораётган сиёсат дастидан чет элларда саргардон бўлаётган ўзбекистонликларнинг кечаги OzodlikOnlinеда янграган ҳасратлари ҳосил қилган Ғазабдан тўралган фикрдир.

Паспорти биометрик эмаслиги учун Ватанга қайтолмаётганларнинг гапларини эшита-эшита бир ҳамкасбим ғазабдан бир-бирига ботган тишлари орасидан шу хулосани сиқиб чиқарди:

Ўзбекистон ўз фуқароларига “виза” жорий этибди!

Мана эшитинг, ҳасратлардан бирини:

Ўзбекистонга қайтолмаётган аёл:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:33 0:00
Бевосита линк

Агар шу йиғидан кейин ҳам лоқайд қолган бўлсангиз, агар шу йиғидан кейин ҳам шуурингизда “Ўзбекистон ўз фуқароларига “виза” жорий этибди”, деган фикр пайдо бўлмаган бўлса – суюнинг: мақомингиз ўзгарибди, ўзбек мулозимлари қавмига қўшилибсиз.

Ғазаби йўқлар қавмига қўшилибсиз.

Қувончи йўқлар қавмига қўшилибсиз.

Ғазаб Фикрнинг, Қувонч Истакнинг Дояси экан, фикрсизлар қавмига, истаксизлар қавмига қўшилибсиз.

Мақомлар муборак!

XS
SM
MD
LG