Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:32

“Дангаса”ларни ҳимоя қилган мухолифатчи озодликка чиқарилди


Фахриддин Тиллаев.
Фахриддин Тиллаев.

Мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги мардикорлар ҳаққини ҳимоя қилиш билан шуғулланган мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоли Фахриддин Тиллаев 12 май куни муддатидан аввал озодликка чиқарилди. Тиллаев 2014 йил мартида одам савдосида айбланиб, 11 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди.

"Муддатидан аввал чиқаришди"

12 май куни тонгги 7:30да озодликка чиққан Фахриддин Тиллаевнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, у Олий суднинг ажримига кўра, муддатидан аввал қамоқдан чиқарилган:

- “Сиз энди озодликка чиқарилдингиз” деб, менга таништириб, ўқитиб, қўл қўйдириб, кейин кўчага чиқариб юборишди, дейди Тиллаев.

2014 йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман жиноий ишлар бўйича суди ҳукмига кўра, Фахриддин Тиллаев 10 йилу 8 ойга ва у билан бирга судланган Нуриддин Жуманиёзов эса 8 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Маҳкама икки мухолифатчини одам савдосида айбдор деб топган.

Тиллаев билан бирга қамалган Нуриддин Жуманиёзов 2016 йилнинг 31 декабрида 68 ёшида қамоқда вафот этган.

Фахриддин Тиллаев (ўнгда) ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов билан озодликка чиққан илк кунида. 12 май 2018 йил.
Фахриддин Тиллаев (ўнгда) ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов билан озодликка чиққан илк кунида. 12 май 2018 йил.

Қийноқлар: оёққа тиқилган игна, электр ток...

Тиллаевнинг сафдошлари уна қўйилган айблов сохта эканини, қамоқ эса унинг сиёсий фаолияти учун жазо эканини таъкидлаб келди.

Халқаро ташкилотлар эса Тиллаевга қамоқда қўлланилган қийноқлар ҳақида ёзди.

- Менга қийноқлар бўлди. Судгача қийноқлар бўлди. Суддан кейин зонага боргандан кейин ҳам қийноқлар бўлди. Анча азоб-уқубат, давлениелар бўлди менга нисбатан. Масалан, мени бармоқларимга, оёқларимнинг орасига игналар санчишди. Совуқ ҳавода ташқарига чиқариб, қип-яланғоч қилиб, устимдан совуқ сувлар қуйишди. Баданларимга электр ток қўллашди. Оёқларимнинг остига трослар билан уришди. Олтита лохмачининг олдига қўйиб азоблашди. Хоҳлаган ишларини қилди. Қамоқда ўтган кунларимга афсусланаман. Чунки мен ҳурриятдан ҳам, эркдан ҳам, ҳамма нарсадан бенасиб инсон эдим, дея эслайди озодликка чиққан Тиллаев.

"Фаолиятимни давом эттираман"

Фахриддин Тиллаев қамалишидан олдин Нуриддин Жуманиёзов билан биргаликда “Ўзбекистон мардикорлар касаба уюшмаси”ни ташкил қилиб, мардикорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келган.

Озодликка чиққан илк кунида Озодлик билан суҳбатлашган Тиллаев ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини давом эттириш ниятида эканини билдирди.

- Худо хоҳласа, мен ўша тузган ташкилотим фаолиятини давом эттирмоқчиман. Судларда қатнашиб, айниқса диний айблов билан қамалган инсонларни, ноҳақ ўтирган инсонларни ҳуқуқини ҳимоя қилиб, ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятимни давом эттириш ниятим бор, деди Фахриддин Тиллаев.

Собиқ маҳкум билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Фахриддин Тиллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:33 0:00
Бевосита линк

2013 йилнинг сентябрь ойида Фахриддин Тиллаев Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди томонидан "майда безорилик", "туҳмат" ва "интернетда нотўғри фактларга асосланган мақолалар" чоп қилишда айбдор деб топилиб, 15 суткага қамалган эди.

Бундан аввал, 2013 йилнинг августида мардикорлар ҳимоясига отланган Фахриддин Тиллаев маҳкамага тортилиб, ҳар бири 7 миллион сўмлик жаримага тортилган эди.

XS
SM
MD
LG