Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:29

Нью-Йоркдаги терактда айбланаётган Соиповга ўлим жазоси қўлламаслик илтимос қилинди


Сайфулло Соипов Манхэттен федерал судида.
Сайфулло Соипов Манхэттен федерал судида.

Нью-Йорк шаҳридаги велосипед йўлагида юк машинаси билан саккиз кишини бостириб ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соиповнинг адвокатлари суддан унга нисбатан ўлим жазоси қўлламаслик тўғрисида қарор чиқаришни илтимос қилмоқда.

Нью-Йоркдаги терактда айбланаётган Соиповга ўлим жазоси қўлламаслик илтимос қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00

Адвокатларнинг билдиришларича, президент Дональд Трампнинг Сайфулло Соиповга ўлим жазоси берилиши шартлиги тўғрисидаги баёнотлари айбланувчига нисбатан суд жараёни адолатли ва ҳолис бўлишига шубҳа туғдиради.

6 сентябрь куни адвокатлар Манхэттен федерал судига киритган илтимосномада таъкидланишича, бош прокурор Жефф Сейшнс Соиповга нисбатан ўлим жазоси берилишини талаб қилиш ёки қилмаслик тўғрисида ҳолис қарорни қабул қила олмайди.

“Чунки Трамп Соиповга ўлим жазоси беришга чақирган ва бу билан Сейшнга қарор қабул қилишда босим кўрсатди”, дейилади илтимосномада. Адвокатларга кўра, Сейшнс бу масалада “очиқ-ошкора сиёсий мулоҳазалардан келиб чиқиб” қарор қабул қилиши мумкин.

2017 йилнинг 21 ноябрь куни Нью-Йоркнинг Манхэттен федерал маҳкамасида ўзбекистонлик муҳожир Сайфулла Соиповга нисбатан расмий айблов эълон қилинган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп эса ўтган йилнинг 1 ноябрь куни Твиттер саҳифасида: “Нью-Йорк террорчиси ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда экан... у 8 одамни ўлдирди, 12 одамни оғир жароҳатлади. У ўлим жазосига ҳукм қилиниши керак”, - деб ёзган.

Трамп бундан кейинги бир қатор твитларида ҳам Соиповга ўлим жазоси беришга чақириқларни ёзган эди.

Адвокатларга кўра, президентнинг бу каби чақириқлари бош прокурорга мустақил қарор қабул қилишга тўсқинлик қилади.

Соипов ишини Манхэттен федерал судида олиб бораётган муваққат прокурор Жеффри Берман адвокатларнинг бу баёнотига муносабат билдиришни истамади. АҚШ Адлия вазирлиги ҳам ҳозирча бу воқеани шарҳламади.

2017 йил 31 октябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги велосипед йўлагида юк машинаси билан саккиз кишини бостириб ўлдирганидан сўнг қўлга олинган Сайфулло Соипов 22 та оғир жиноят¸ хусусан¸ "Ислом давлати" гуруҳига моддий ëрдам кўрсатиш¸ саккизта қотиллик¸ 12 марта қотилликка уринишда айбланмоқда.

АҚШнинг Манхеттендаги айни жиноят ишини кўриб чиқаётган муваққат прокурори Жеффри Берман ўлим жазоси талаб қилиш ёки қилмаслик учун тавсия бериши кутилмоқда. Аммо пировард қарорни АҚШ бош прокурори Жефф Сейшнс чиқаришини алоҳида қайд этиш лозим.

Берманни ҳам, Сейшнсни ҳам Твиттерда “Сомповга ўлим жазоси берилиши”ни талаб қилган президент Дональд Трамп тайинлаган.

Соипов 2010 йили Ўзбекистондан Қўшма Штатларга кўчиб, Патерсон шаҳарчасида яшаб келган.

Соипов полицияга берган илк маълумотларида "Ислом давлати" экстремистик ташкилотига содиқлигини айтган эди. Ўз навбатида ташкилот уни “халифалик аскари” деб иддао қилди.

Ҳужум қилишидан олдин Қўшма Штатларда тижорат юк машинаси ва Uber такси ҳадовчиси бўлиб ишлаган Соипов судда “Ислом давлати” гуруҳи видеоларидан илҳомланганини гапириб берган.

XS
SM
MD
LG