Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:23

“Ислоҳотлар тўхтаб қолди ёки орқага кетмоқда”. HRW Европа Иттифоқини Марказий Осиёга таъсир ўтказишга чақирмоқда


Human Rights Watch (HRW) ташкилотига кўра, Марказий Осиёнинг барча давлатларида ваъда қилинган ислоҳотлар тўхтаб қолди ёки ҳатто орқага қараб кетмоқда.
Human Rights Watch (HRW) ташкилотига кўра, Марказий Осиёнинг барча давлатларида ваъда қилинган ислоҳотлар тўхтаб қолди ёки ҳатто орқага қараб кетмоқда.

Human Rights Watch (HRW) ташкилоти Европа иттифоқини Марказий Осиё ҳукуматлари инсон ҳуқуқларини бузишни бас қилиб, конструктив ислоҳотларга ўтиши учун босим ўтказишга чақирмоқда.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган инсон ҳақлари ташкилоти 22 ноябрь куни Душанбеда ўтказилган ЕИ ва Марказий Осиё юқори мартабали мулозимлари учрашуви арафасида шундай чақириқ билан чиқди. Евроиттифоқ ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Жозеп Боррель келгуси ҳафтада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда.

“Марказий Осиёнинг айрим мамлакатлари Афғонистонда авж олган инқирозга глобал муносабат билдирилишида муҳим ўрин тутади, бироқ, айни чоғда, уларнинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ички муаммолари ҳам ниҳоятда долзарб”, дейди HRW нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уильямсон.

“Марказий Осиёнинг барча давлатларида ваъда қилинган ислоҳотлар тўхтаб қолди ёки ҳатто орқага қараб кетмоқда, ЕИ ислоҳотлар амалга оширилиши учун ҳукуматларга босим ўтказмоғи лозим”, деб қўшимча қилади Уильямсон.

Август ўрталарида Толибон ҳаракати назоратига ўтган Афғонистондаги инқироз “минтақада янги вазифаларни қўяди, инсон ҳуқуқларини ва қонун устуворлигини ҳурмат қилиш муаммолар ечимининг энг муҳим таркибий қисми бўлмоғи керак”.

2019 йилда ЕИ Марказий Осиёга нисбатан янги стратегиясини қабул қилиб, минтақада инсон ҳуқуқлари ҳимоясини асосий мақсадларидан бири этиб белгилаган эди. Бироқ сўнгги ойларда ЕИ ва айрим Европа мамлакатларининг Марказий Осиё билан очиқ ҳамкорлигида асосан хавфсизлик ва миграция масалаларига эътибор қаратилмоқда, дея қайд этади HRW.

Ва бу Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ваъда қилинган ислоҳотлар тўхтаб қолган ёки орқага кетаётгани, Тожикистон ва Туркманистонда эса инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ репрессив вазият бадтар ёмонлашаётган пайтда юз бермоқда, деб ҳисоблайди HRW.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев (у 25–26 ноябрь кунлари Брюсселда бўлади) унинг ҳукумати инсон ҳақлари соҳасида ислоҳотлар ўтказаётганини иддао қилади.

“Бироқ, тинч йиғилишлар ва касаба уюшмаларига оид қабул қилинган янги қонунларга қарамасдан ҳукумат фуқароларнинг тинч йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқини чекламоқда, тинч намойишчилар қўлга олиняпти, жаримага тортиляпти ва таъқиб этиляпти, мустақил касаба уюшмалари эса расмий рўйхатдан ўтиш ва фаолият юритишда жиддий тўсиқларга дуч келмоқда”, дея урғулайди ҳуқуқбонлик ташкилоти.

Боррель минтақа мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари билан учрашиши режаланаётган Тожикистонда ҳукуматни танқид қилган шахслар, шунингдек, чет элга чиқиб кетган диссидентлар ва уларнинг Тожикистонда яшаётган қариндошлари “таъқиб этилмоқда ва қамоққа ташланмоқда”. Ҳукумат шаънига танқидий фикрлар билдирувчи сайтлар ҳамон тўсиб қўйилган, ҳуқуқбонлик гуруҳлари эса “мунтазам равишда таъқибларга дучор бўлаётир”.

Дунёнинг энг мустабид ва ёпиқ мамлакатларидан бири бўлмиш Туркманистонда ўнлаб одамлар ғойиб бўлиб қоляпти. Мамлакатда фуқаролик жамиятига хос ҳар қандай мустақил гуруҳлар ва мустақил оммавий ахборот воситалари тақиқланган. Ҳукумат ҳануз мамлакатнинг COVID-19 вирусидан холилигини иддао қилиб келади. Шу билан бирга пандемия ҳақидаги маълумотларни очиқлашни талаб қилувчи фуқароларга нисбатан кескин жазо чоралари қўлланмоқда.

Қирғизистон парламенти бир қатор “муаммоли” қонунчилик ташаббусларини қабул қилди, хусусан “ноҳукумат ташкилотларнинг молиявий ҳисобдорлигига доир кераксиз талабларни жорий этишни назарда тутувчи, шунингдек, “фейк” ахборот учун жазолаш кўзда тутилган жуда кенг талқин этиладиган” қонунларни маъқуллади. Мамлакатда ўтказилган конституциявий ислоҳотларнинг баъзи қоидалари инсон ҳақлари соҳасига оид халқаро меъёрларга зиддир.

Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёевнинг чинакам мухолифат номзодлари қўйилмаган сайловда иккинчи муддатга сайланиши мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги “яққол муваффақиятсизликлар” манзарасида кечди. Ҳукумат президент сайлови арафасида сиёсий мухолифат вакилларини, шунингдек, танқидий фикрли блогерларни таъқиб этди ва мустақил ҳуқуқбонлик гуруҳларини рўйхатга олишни ҳамон рад этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG