Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:19

Россия-Ўзбекистон қўшма ҳарбий машқлари - Тошкент яна КХШТга қайтмоқдами?


Россия Қирғизистон билан ҳарбий машқларни тез-тез ўтказиб туради.
Россия Қирғизистон билан ҳарбий машқларни тез-тез ўтказиб туради.

Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучлари октябрь ойида Жиззах вилоятидаги Фориш полигонида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу машқлар Россия ҳарбийлари томонидан Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) қайтиш томон ташлаган илк қадами сифатида кўрилаëтган бўлса¸ мустақил кузатувчилар бундай хулоса чиқаришга ҳали эрта эканини айтмоқда.

3 июль куни Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи қўмондони ёрдамчиси, полковник Ярослав Рошчупкин 2017 йилнинг октябрида Ўзбекистоннинг Фориш туманидаги полигонда Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучлари ҳарбий тактика машқларини ўтказишини билдирди.

Ярослав Рошчупкиннинг РИА Новости агентлигига айтишича¸ бу машқлар икки давлат ўртасида 2005 йилдан бери ўтказилаётган биринчи қўшма машғулот бўлади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президентлигига келиши ортидан Россия оммавий ахборот воситаларида Тошкентнинг “КХШТга қайтиши” кутилаётгани ҳақидаги мулоҳазалар кенг тарқалди.

Россия Мудофаа вазирлигининг халқаро шартномалар бошқармаси собиқ бошлиғи генерал-лейтенант Евгений Бужинский РИА Новости агентлиги билан суҳбатда Форишда ўтказилажак машқларни “Ўзбекистоннинг КХШТга қайтишидаги биринчи қадам” дея баҳолади.

"Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорликни тиклашга қаратилган биринчи қадам қўйилди. Буни "тўлиқ тиклаш" деб ҳам бўлмайди, чунки Совет Иттифоқи парчаланиши давридан бери Ўзбекистон билан ҳеч қандай ҳарбий ҳамкорлик бўлмаган. Агарда ҳарбий йўналиш бўйича ҳамкорлик бошланса, Ўзбекистон КХШТга тўлиқ иштирокчи сифатида қайтиши мумкин деб ўйлайман, деди генерал Бужинский.

Россия Мудофаа вазирлиги расмийси суҳбат давомида Ўзбекистон КХШТга қайтса¸ ҳарбий тузилма доирасидаги барча мажбуриятларни бажаришга мажбур экани, жумладан Тезкор коллектив кучлар таркибида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишини эслатиб ўтди.

Россия стратегик тадқиқотлар марказининг Марказий Осиëдаги ҳарбий стратегия бўйича таҳлилчиси Вадим Козюлин бу масалада бошқа фикрда эканини билдирди.

Озодлик билан суҳбатда таҳлилчи Россия ҳарбий генералитети ўз хоҳиш-истакларини ҳақиқатга йўймоқда, дейди:

- Мен бундай хулоса қилишга шошилмаган бўлардим. Чунки ўз вақтида Ўзбекистон ҳарбий соҳада мустақил стратегиясини танлаб, турли ҳарбий иттифоқлардан узоқроқ юришга қарор қилган. Бу ҳарбий амалиётлар Ўзбекистоннинг КХШТга қайтиши¸ дегани эмас. Менимча¸ Мирзиёев ҳарбий соҳадаги Каримовнинг бетарафлик сиёсатини давом эттиради. Ҳарбийлар Ўзбекистоннинг қўшилишини жуда истайди, аммо кўп ҳолларда Ўзбекистоннинг КХШТда иштироки иттифоқчиларнинг ўзига оғирга тушган, чунки кўплаб ташаббуслар айнан Ўзбекистон қаршилигига учраган эди, деди Вадим Козюлин.

Ҳарбий таҳлилчи Вадим Козюлин билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:25 0:00
Бевосита линк

Фориш полигони Тошкент шаҳридан 250 километр масофадаги Нурота тоғ тизмасининг шимолий ёнбағрида жойлашган.

Қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилиши бўйича оғзаки келишув икки мамлакат мудофаа вазирликлари делегацияларининг 2015 йил 9-10 октябрида Тошкентда ўтказган учрашуви доирасида эришилган эди.

Бу машғулотлар ўтказилишининг ҳуқуқий асоси эса¸ Россия ва Ўзбекистон мудофа вазирлари Сергей Шойгу ва Қобул Бердиев 16 ноябрида Москвада имзолаган ўзаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликларни ривожлантиришга оид шартномадан ўрин олди. Ушбу ҳужжатга биноан Ўзбекистон ўз қуролли кучларини 2020 йилгача Россия қурол ва ҳарбий техникаси билан қайта таъминлаш ҳамда 2017 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик шартномаси режасини имзолади.

Ўзбекистон 1993 йил Тошкентда тузилган КХШТ таркибидан 1999 йилда биринчи марта чиқиб кетган¸ 2001 йилда эса Қаршидаги Хонобод ҳарбий базасини АҚШ ҳарбийларига топширган эди. 2005 йилги Андижон воқеалари ортидан Америка ҳарбийларини мамлакатдан чиқариб юборган президент каримов 2006 йилда КХШТ аъзолигига қайтишга қарор қилган эди.

Аммо 2012 йилнинг 28 июнида Ислом Каримов яна бир бор Ўзбекистоннинг бу ташкилотдаги иштироки тўхтатилганини эълон қилган эди.

Президентликка келиши билан Шавкат Мирзиëев Каримов давридаги ҳарбий иттифоқларга қўшилмаслик сиëсатини давом эттиражагини баëн қилган эди.

XS
SM
MD
LG