Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:30

Telegram суд орқали террорчиликда айбланганларга оид шахсий маълумотларни махфий хизматларга беришга рози бўлди


Система мгновенного обмена сообщениями Telegram
Система мгновенного обмена сообщениями Telegram

Россияда тақиқланган Telegram мессенжери хизматнинг янги қоидаларини эълон қилиб, террорчиликда айбланаётган фойдаланувчиларнинг айрим маълумотлари ҳукумат идораларига тақдим этилиши мумкинлиги билдирди. Янги тартибга кўра, бунинг учун тегишли суд қарори бўлмоғи лозим.

Telegramнинг янгиланган тартиб-қоидаларига кўра, террорчиликда айбланаётган мессенжер фойдаланувчисига тегишли бўлган IP-манзил ва телефон рақам махсус хизматларга тақдим этилиши мумкин.

“Агарда Telegram сизнинг террорчиликда айбланаётганингиз борасида суд қарорини қўлига олса, биз сизга тегишли бўлган IP-манзил ва телефон рақамни тегишли махсус хизматларга очиқлаб беришимиз мумкин. Ҳозирга қадар бундай ҳолатлар кузатилмаган. Агарда бундай ҳодиса рўй берса, бу ҳақда маълумот https://t.me/transparency каналидаги ярим йилда бир чоп этиладиган махсус ҳисоботда акс эттирилади”, дейилади мессенжернинг махфийлик сиёсатига киритилган янги таҳрирда.

“Агора” Халқаро ҳуқуқ ҳимояси гуруҳи раҳбари Павел Чиков бу ўзгартишлар Telegramнинг ҳукумат билан эмас, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) билан олиб борган тортишувлари натижаси эканини таъкидлади.

“Менимча бу тўғри йўналишдаги қарор. Биз Telegram вакиллари сифатида ҳукуматнинг террорчиликка қарши курашиш ҳуқуқи ва вазифаларини ҳеч қачон инкор этмаганмиз, аксинча, маълумотни очиқлаб бериш учун суд сўровномаси каби масала ечимининг маданий йўлини таклиф этганмиз. Биз ёзишувларни эмас, фақатгина IP-манзил ва телефон рақамларини таклиф эта оламиз. Миллий хавфсизлик манфаатлари ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги ўртасида мувозанат ўрнатилиши керак. Telegram бундай вариантни таклиф этди. ФСБ ҳеч нарса таклиф этгани йўқ, деди “Код Дурова” нашрига Павел Чиков.

Илгарироқ Telegram раҳбарияти “учинчи шахслар, жумладан ҳукуматга шахсий маълумотлар берилмаслиги” тўғрисида баёнот берганди. Янги таҳрирда бу сўзлар олиб ташланди.​

Компания асосчиси Павел Дуров мессенжерининг янги тартибларига изоҳ бериб ўтди.

- Бунгача бизда ҳақиқий махфийлик сиёсати тузилмаган эди, ёз давомида биз GDPR туфайли уни тузишга мажбур бўлдик, деди Павел Дуров “Настоящее Время» каналига.

Telegramнинг янги тартиблари эълон қилинишидан бир кун ўтиб Павел Дуров ҳукумат вакилларига террорчиликда айбланаётганлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиш Россияга тегишли эмаслигини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, Telegram Россияда “қонун доирасидан ташқарида” қолмоқда ва шу боис компания “рус махфий хизматларидан бирор мурожаатларни кўриб чиқмайди”.

Европа Ҳамдўстлигининг General Data Protection Regulation (GDPR) маълумотларни ҳимоя қилиш қонуни 2018 йилнинг 25 майида кучга кирди.

Error rendering VK.

- Ҳозирча биз ҳукумат билан террорчилар тўғрисидаги маълумотлар билан бўлишганимиз йўқ, аммо назарий жиҳатдан буни амалга ошириш – платформамизнинг террорчилар томонидан фойдаланишга чек қўйишнинг яна бир йўлидир, деди Дуров.

2018 йилнинг апрел ойида Москванинг Таганский туман суди Павел Дуров томонидан 2013 йилда асос солинган ва тез орада оммалашган Telegram мессенжерини ФСБга шифрлаш калитларини бермагани учун блок қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

16 апрел куни Роскомнадзор Telegramга бўлган тақиқ тўғрисида барча алоқа операторларига хабар юборди.

Бир неча кун давомида Amazon, Google, Сбербанк ва бошқа йирик компаниялар ва ташкилотларга қарашли IP-манзиллар блок остига тушди, қатор хизматлар ишида техник носозликлар келиб чиқди.

Ҳозирга қадар Telegramга қарашли бўлган 3,8 миллион IP-манзиллар блокировка остида қолмоқда.

Жорий йилнинг 14 июнь куни Москва шаҳар суди Telegram мессенжерининг апелляция аризасини рад этди ва қарорни ўз кучида қолдирган эди.

Мediascope компанияси олиб борган мустақил тадқиқотга кўра, Павел Дуров мессенжери Россия ҳукумати билан олиб бораётган тортишуви давомида Россия аудиториясининг бешдан бир қисмини йўқотди.

Бошқа томондан, мутахассислар Telegramнинг шифрлаш калитларини ФСБга тақдим этишдан бош тортиши оқибатида кўплаб мамлакатларда унга бўлган “ишонч рейтинги” юқорилаб кетганини гапирмоқда.

XS
SM
MD
LG