тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Ўзбекистондаги катта-кичик ҳокимларнинг уронғич ва сўконғичлигини АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад “мустақиллик маданияти”, деб атади. Хўш, бу “маданият”дан қутулса бўладими? Қутулиш учун нима қилиш керак? Шу ҳақда сўз бўлди бугунги OzodNazarда. Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари эса, суҳбатнинг яна бир мавзуи.
Ўзбекистонга келин бўлиб тушган 30 ёшлардаги ўшлик аёлнинг Озодликка йўллаган 42 дақиқали аудиоҳикоясида унинг сўнгги 4-5 ойдаги ҳаёти акс этган. Аудиоҳикоя эгаси ўз ёғига ўзи қовурилиб яшаётган юз минглаб ўзбек аёлидан бири ҳаёти ҳақида тасаввур яратувчи ёрқин ҳужжатдирки, уни Сиз тингловчи эътиборига ҳавол қилишга қарор қилдик.
O‘zbekistonda o‘qib, vatani – Afg‘onistonga qaytganlar nimadan xafa bo‘lgan edi? Nima uchun Sharof Rashidov davrida bironta ham jizzaxlikka kattaroq lavozim berilmagan? Nima uchun suhbatdoshimiz Sharof Ubaydullaev mukofotlanuvchilar ro‘yxatidan o‘chirib tashlangan? Va nihoyat, nima uchun Sharof aka sarlavhaga chiqarganimiz gapni aytdi?
Ўзбекистонда ўқиб, ватани – Афғонистонга қайтганлар нимадан хафа бўлган эди? Нима учун Шароф Рашидов даврида биронта ҳам жиззахликка каттароқ лавозим берилмаган? Нима учун суҳбатдошимиз Шароф Убайдуллаев мукофотланувчилар рўйхатидан ўчириб ташланган? Ва ниҳоят, нима учун Шароф ака сарлавҳага чиқарганимиз гапни айтди?
Xalqaro mehnat tashkilotining Toshkentdagi ofisi 13 noyabr kuni uyushtirgan davra suhbatida O‘zbekiston Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri o‘rinbosari mahalliy inson huquqlari himoyachilari bilan majburiy mehnat bilan bog‘liq vaziyatni muhokama qildi. Huquq himoyachilari bu uchrashuvni, unda hukumat mulozimi qatnashgani uchun, “tarixiy” uchrashuv, deb atadi.
Халқаро меҳнат ташкилотининг Тошкентдаги офиси 13 ноябрь куни уюштирган давра суҳбатида Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан мажбурий меҳнат билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу учрашувни, унда ҳукумат мулозими қатнашгани учун, “тарихий” учрашув, деб атади.
8 noyabr kuni Moskvada Rossiya yoshlar ittifoqi (RSM) bilan O‘zbekiston yoshlar ittifoqi (O‘YoI) o‘rtasida qo‘shma loyihalarni hamkorlikda amalga oshirish yuzasidan memorandum imzolandi. O‘zbekiston yoshlar ittifoqi va Rossiya yoshlar ittifoqining umumiy ajdodi – VLKSMning asosiy maqsadi sovet yoshlarini kommunizm quruvchisi qilib tarbiyalash edi. Yoshlar ittifoqining asosiy maqsadi nima?
8 ноябрь куни Москвада Россия ёшлар иттифоқи (РСМ) билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) ўртасида қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан меморандум имзоланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Россия ёшлар иттифоқининг умумий аждоди – ВЛКСМнинг асосий мақсади совет ёшларини коммунизм қурувчиси қилиб тарбиялаш эди. Ёшлар иттифоқининг асосий мақсади нима?
OzodMikrofonga murojaat qilgan 54 yashar farg‘onalik Muborak Jo‘raevaning aytishicha, u 29 ga kirgan o‘g‘li bilan 2015 yildan buyon 1 xonali kvartirada yashaydi. Farg‘ona viloyat teleradiokompaniyasida 15 yil muxbir bo‘lib ishlagan, hozirda II guruh nogironi Muborak Jo‘raeva uy so‘rab shahar hokimiyatiga birinchi marta ariza yozganiga 17 yil bo‘ldi.
6 noyabr kuni O‘zbekiston prezidenti meva-sabzavot eksport qiluvchilarni qo‘llab-quvvatlashga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risidagi qarorni imzoladi. Ozodlik suhbatlashgan eksportchilardan ba’zilarining prezident qaroridan hozircha xabari yo‘qligi, qaror bilan tanishganlar esa, undan xursand ekanligi ma’lum bo‘ldi
OzodMikrofonга мурожаат қилган 54 яшар фарғоналик Муборак Жўраеванинг айтишича, у 29 га кирган ўғли билан 2015 йилдан буён 1 хонали квартирада яшайди. Фарғона вилоят телерадиокомпаниясида 15 йил мухбир бўлиб ишлаган, ҳозирда II гуруҳ ногирони Муборак Жўраева уй сўраб шаҳар ҳокимиятига биринчи марта ариза ёзганига 17 йил бўлди.
6 ноябрь куни Ўзбекистон президенти мева-сабзавот экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади. Озодлик суҳбатлашган экспортчилардан баъзиларининг президент қароридан ҳозирча хабари йўқлиги, қарор билан танишганлар эса, ундан хурсанд эканлиги маълум бўлди
Davlat arbobi va yozuvchi Sharof Rashidovning 100 yillik yubileyi munosabati bilan Jizzaxda o‘tkazilgan marosimda qilgan chiqishida prezident Mirziyoev Sharof Rashidovni “murakkab davrning matonatli shaxsi”, deb atadi. OzodNazar mehmoni, toshkentlik siyosatshunos Anvar Nazirov esa, prezidentdan farqli o‘laroq, “murakkab” so‘zini yubilyarning o‘ziga nisbatan ham qo‘lladi.
Давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи муносабати билан Жиззахда ўтказилган маросимда қилган чиқишида президент Мирзиёев Шароф Рашидовни “мураккаб даврнинг матонатли шахси”, деб атади. OzodNazar меҳмони, тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назиров эса, президентдан фарқли ўлароқ, “мураккаб” сўзини юбилярнинг ўзига нисбатан ҳам қўллади.
30 oktabr kuni O‘zbekiston Respublikasi bosh vaziri Abdulla Aripov o‘tkazgan yig‘ilishda paxta terimi vaqtida amalga oshirilgan qo‘shib yozishlar fosh qilindi. Natijada, Toshkent va Jizzax viloyati hokimlari qo‘shib yozishga yo‘l qo‘yilgani uchun ishdan olindi. Xorazm viloyati hokimi hamda Qoraqalpog‘iston Respublikasi rahbari jiddiy ogohlantirildi. Xorazm va Navoiy viloyatlari hamda Qoraqalpog‘iston Respublikasi paxta rejasini bajargani yolg‘on bo‘lib chiqdi.
30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ўтказган йиғилишда пахта терими вақтида амалга оширилган қўшиб ёзишлар фош қилинди. Натижада, Тошкент ва Жиззах вилояти ҳокимлари қўшиб ёзишга йўл қўйилгани учун ишдан олинди. Хоразм вилояти ҳокими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари жиддий огоҳлантирилди. Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси пахта режасини бажаргани ёлғон бўлиб чиқди.
Чинозлик молиявий пирамидачи Аҳмад Турсунбоев устидан суд бошланганига қарийб 3 ой бўлди. Бошида нафақат Озодлик, ҳатто “Ўзбекистон24” телеканали ҳам хабар бериб турган бу иш бўйича, кўп ўтмай, суд залидан ҳеч қандай информация чиқмай қолди. Кўп нарсадан хабари бор публицист Шароф Убайдуллаевдан суднинг кейинги мажлисларидан хабари бор-йўқлигини сўрадик.
O‘zbekiston maktablarida joriy o‘quv yili boshidan buyon haftasiga 5 kun o‘qib, 6- kun bekor yurgan 10- sinflar o‘quvchilari endilikda o‘sha bo‘sh kunida hunar o‘rganadi. Yil boshidan buyon yechimini kutayotgan masala Vazirlar Mahkamasining 24 oktabr kungi qarori bilan hal bo‘ldi. Bosh vazir Aripov imzolagan qarorga binoan, mamlakat bo‘ylab o‘quv-ishlab chiqarish majmualari tashkil etiladi.
Ўзбекистон мактабларида жорий ўқув йили бошидан буён ҳафтасига 5 кун ўқиб, 6- кун бекор юрган 10- синфлар ўқувчилари эндиликда ўша бўш кунида ҳунар ўрганади. Йил бошидан буён ечимини кутаётган масала Вазирлар Маҳкамасининг 24 октябрь кунги қарори билан ҳал бўлди. Бош вазир Арипов имзолаган қарорга биноан, мамлакат бўйлаб ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилади.
Тошкентлик таҳлилчи Анвар Назир билан OzodNazarнинг бугунги сонида у айтган мантиқсизликдан мантиқ изладик. Топдикми-йўқми – эшиттиришни тингласангиз биласиз. Мантиқ излови суҳбатнинг иккинчи қисмида. Суҳбатнининг биринчи қисмини эса, “Тошкент-Анқара муносабатлари: кеча, бугун, эртага” мавзуида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга бошлаган давлат ташрифидан бошладик.
Давомини ўқинг