тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
11 феврал куни АҚШ долларининг Ўзбекистон "қора бозор"идаги курси 2300 сўмга тушди. Бу Ўзбекистон Марказий банки 1 февралдан нақд кўринишда валюта айирбошлашни тақиқлаганидан буён қайд этилган энг паст кўрсатгичдир.
Қирғизистондаги ўзбек мактаблари битирувчилари бу йилдан бошлаб Умумреспублика тестларини ўз она тилида топшира олмайди. Олий ўқув юртларига кириш имтиҳони вазифасини бажарувчи бу тестларни ўзбек ёшлари бундан буён ё қирғиз, ёки рус тилида топширади.
Ўзбек суди Ғаффор Ҳотамовнинг “Ҳикмат ёки Олмос шамшир ҳақида достон”и туҳмат ва ҳақорат унсурлари мавжуд, деган хулосага келиб, уни айбдор, деб топди. Бу судлов ҳукми эса¸ қай маънодадир¸ мазкур китобга қизиқиш уйғотди.
Озодликка сим қоққан ўзбекистонлик меҳнат муҳожири билан суҳбат ана шу савол атрофида бўлди.
Озодлик "Давлат автомобил назорати хизматига ишга кириш учун $7000 узатиш керак”лиги тўғрисида айтиб берган фарғоналик йигит¸ "Жамият ва қонун" дастури қаҳрамонларидан бири Жаҳонгир Назаров тақдирини кузатишда давом этади.
5-7 январ кунлари бўлиб ўтган инцидентдан кейин барча йўллари тўсиб қўйилган Сўх эксклави аҳолисига мўлжалланган юклар ортилган бир неча машина Риштон туманининг чегарага яқин қисмида турибди. Озодлик манбаларининг айтишича, автокарвон сўхликларга аталган инсонпарварлик ёрдамидир.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати уч ўзбекистонлик 12 январ куни Боткен вилоятининг Қадамжой туманида давлат чегарасидан ўтиш тартибини бузгани учун ушланганини айтмоқда. Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари эса 3 сўхлик қирғиз чегарачилари томонидан "гаровда ушлаб турилганини" тахмин қилмоқда.
Қарийб 60 минг киши яшайдиган 352 квадрат километрли ҳудуди бир ҳафтадан бери қамалда яшар экан, бу ҳақда Ўзбекистон расмийлари ҳанузгача расмийн муносабат билдиргани йўқ.
Ўзбекистоннинг бир ҳафтадан бери қамалда яшаётган Сўх эксклавидан 14 январ, душанба куни шунга ўхшаш хабарлар олинди.
Агар жиззахлик бир гуруҳ мураббий лоқайд бўлганида эди, вазирлик улар ишлайдиган мактаб-интернатда махсус текширув ўтказмас, ёпиқлиқ қозон ёпиқлигича қолиб кетаверган, интернатдаги ўқувчилар косасига гўшт тушмаган, чойшаблари ювилмаган, бошларидаги бит эса, кўпайгандан кўпайиб кетаверган бўларди.
“Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонуний ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига биноан иқтисодий жиноятлар содир этганликда айбдор, деб топилиб озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг жазоси енгиллаштирилади.
Фарғонанинг Сўх туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чиққан навабатдаги можаро муносабати билан бу эксклав ҳудуди муаммоси билан яқиндан таниш сиёсатшунос Камолиддин Раббимовни суҳбатга тортдик.
Бироқ Озодликнинг "Эркин микрофон"ига ўз дардларини айтган ўзбекистонликлар электр қуввати мунтазам берилиб туришига ишонмайдилар.
“Жамият ва қонун”нинг бугунги сони мавзуи бир қарашда бироз зерикарлироқ кўриниши мумкин. Лекин уни эшитиб қўйишингизни тавсия қилган бўлардик. Ахир ҳар қандай киши кутилмаганда ҳуқуқ-тартибот органларининг "ошкора ва ноошкора" тадбирлари объекти бўлиб қолиши мумкин...
2013 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача болалар муассасаларида тарбияланадиган болалар учун уларнинг ота-оналари тўлайдиган ҳақнинг конкрет миқдорлари белгилаб қўйилди.
2013 йилнинг 1 январидан бошлаб ўзбекистонлик ўқитувчиларга синф раҳбарлиги ва дафтар текшириш учун тўланадиган қўшимча ҳақ ўқувчи сонига боғлиқ бўлади.
"Жамият ва қонун"нинг 2012 йилги сўнгги сони унинг айрим қаҳрамонлари тақдирида юзага чиққан сўнгги янгилик тафсилотларига бағишланди.
Озодлик мухбири баъзи сайтларда 18 декабр куни пайдо бўлган хабарлар изидан бориб пойтахтдаги бир қатор ресторанлар мутасаддилари билан боғланди ва ўша хабарлар асоссиз эмаслигига ишонч ҳосил қилди.
Давомини ўқинг