тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Кейинги кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетди. Мутахассислар об-ҳавонинг бу ўзгаришида аномаллик кўрмаётганини айтаётган бўлса ҳам, энергия таъминотидаги узилишлар эндигина бошланган қиш мавсумининг бу йил ҳам ўтган йилдагидай оғир келишидан далолат бериб турибди.
“Биров ўқимайдиган ҳар бир газетага Президент девонида биттадан раҳбар бор”, деди таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев Ўзбекистон давлат идораларида навбатдаги қисқартишлар амалга оширилажаги тўғрисидаги янгилик юзасидан фикр билдирар экан. Хабарларга қараганда, Ўзбекистон ҳукумати келаси йили бошқарув аппаратини ўртача 10-15%га қисқартирмоқчи. Ўзбекистон ҳукумати кейинги 3 йилдан бери давлат ва хўжалик бошқаруви ходимларини мунтазам қисқартириб келмоқда. Янгилик тафсилотлари ва унинг ортидаги катта муаммога кекса журналистнинг муносабати билан мухбиримиз таништиради.
АҚШда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик сиёсий муҳожир Баҳодир Чориев етакчилигидаги “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати”нинг “Оммавий Шодлик” – “ОШ” лойиҳаси доирасидаги 7 декабр куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги акцияси ҳам тўсқинликка учради.
“Давлат автомобил назорати (ДАН) га ишга кириш учун 6 – 7 минг доллар пора бериш, бундан ташқари мунтазам равишда бошлиқларга “узатиб” туриш керак”. Бу ДАНдан ҳайдалган кичик сержант айтган гаплардан бир-иккитаси, холос.
Ўшлик марҳум журналист, 2007 йилнинг октябрида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган Алишер Соиповнинг уч укаси 2 декабр оқшомида Қирғизистон пойтахтида калтаклаб кетилди.
“Независимая газета”да чоп қилинган “Ўзбекистон Қозоғистонга электр энергиясини лимитдан ташқари олгани учун 15 млн доллар миқдорида жарима тўлайди”, мазмунидаги хабарни Қозоғистон томони рад этди.
Милиция тўғрисидаги қонун тўғрисида сўз юритар экан, баъзилар бундай ҳужжат милиция ходимини ҳимоялаш учун керак деса, бошқалар фуқароларни милициядан ҳимоялаш учун керак, деган фикрни билдиради.
Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи¸ сенатор Қуроқбой Эргашев Зарбдордаги 2-мактаб директорини бир йилнинг ичида тўрт марта ишдан бўшатди¸ суд эса уни уч марта ишга тиклади. Директор ҳозир яна ишсиз.
Тожикистон 18 миллион долларликкина электр энергияси сотди. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 240 миллион долларни ташкил қилиши мумкин эди. Айни пайтда Роғун ГЭСи акциялари ҳам мисли кўрилмаган касодга учрагани маълум бўлди.
МТС ширкати вакили "Ўздунробита" фаолиятини қайта тиклаш учун унинг ускуналари синовдан ўтказилгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди. Мутахассислар фикрича, ширкат ишини тиклаш техник жиҳатдан оғир иш эмас.
Болангизни Юридик институтга киритаман¸ деб миллионлаб пора олган фирибгар қўлида алданиб қолган оддий киракаш уч йилдан бери Ўзбекистон адлия тизимларига ўзининг айбсизлигини исботлай олмай ҳалак.
Ўзбекистонда томчилаб суғоришни жорий қилган юридик шахсларни беш йилга ягона ер солиғи тўлашдан озод қилиш ташаббуси кўтарилмоқда. Бироқ фермерлар ва мутахассислар бу соҳада оптимист бўлиш қийинроқ деган фикрда.
Битгани 28 сентябр куни эълон қилинган “Бунёдкор” стадиони қурилишига мутасаддилик қилаётган "KQB Bunyodkor" корхонаси пудратчилардан 16 миллиард сўм қарз. Бу маълумот тилга олинган корхона вакилидан олинди.
8 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга “коррупция кўринишлари учун шароит яратадиган меъёрларни киритишни тақиқловчи” буйруғи кучга киради.
Ўзбекистон Қуролли Кучларидан ўшлик бўлгани учун бўшатилган капитан Алишер Қорабоев 4 йилдан бери ишсиз. Бу ҳақда Озодликка ўтган ҳафта охирида ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари хабар қилди.
Агар ЎзТВга ишонилса¸ Энг Катта Ҳосил – Пахта Ҳосили терими росмана бошланганига эндигина икки ҳафта бўлган, ҳали баъзи жойларда биринчи терим ҳам тугамаган 21 сентябрда Ҳосил байрами "байрам қилинибди". Бундай байрам ўтиб бўлганидан эса 31 октябрга келиб хабар топдик....
Туман суди 7 йилга кесган Муҳаммаджон Бузруковни вилоят суди қандай қилиб бир умрга озодликдан маҳрум қилиб юборгани мисолида Озодлик мухбири 2010 йил июн воқеаларидан кейин бир умрга озодликдан маҳрум қилинган ўнлаб ўзбеклар қисматига эътибор қаратди.
Асли жалолободлик, бир неча йилдан бери эса Россия фуқароси бўлган 31 ёшли Шамсиддин Ниёзалиев устидан Жалолобод вилояти Сузоқ туман суди чиқарган ҳукм 2010 йил июн воқеаларига алоқадорликда айбланиб биргина шу шу вилоятда бир умрга қамалган ўзбеклар сонини яна бир нафарга оширди. Ниёзалиев устидан суд ҳукми ўқилган куни Ўш вилоят суди 33 ёшли Муҳаммад Бузруковни бир умрга озодликдан маҳрум қилди.
Одам – яхши сўз қули. Айниқса, ўзбек - қули. Айтилмади ана ўша яхши сўз. Дейилмади.
Бу биргина соҳа – аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш соҳасидаги қонунбузарликдир.
Давомини ўқинг