Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Bu haqda Ozodlik radiosiga O‘zbekiston Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligidagi manba ma’lum qildi. Manbaning bildirishicha, ayni paytda Janubiy Koreya bilan mehnat muhojirlariga oid kelishuv muddati ikki yilga uzaytirildi, Yaponiya hamda Chexiya bilan o‘zbekistonliklarga rasman kvota ajratish masalasida muzokaralar olib borilmoqda.
Бу ҳақда Озодлик радиосига Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидаги манба маълум қилди. Манбанинг билдиришича, айни пайтда Жанубий Корея билан меҳнат муҳожирларига оид келишув муддати икки йилга узайтирилди, Япония ҳамда Чехия билан ўзбекистонликларга расман квота ажратиш масаласида музокаралар олиб борилмоқда.
Germaniya tashqi ishlar vaziri hamda Yevropada xavfsizlik va hamkorlik tashkilotining amaldagi raisi Frank Valter Shtaynmayer O‘zbekiston hukumatini “inson huquqlari vaziyatini yaxshilashga” chaqirdi. G‘arb agentliklarining bildirishicha, bu haqda u Toshkentda hukumat rasmiylari bilan uchrashuvi paytida gapirgan.
Германия ташқи ишлар вазири ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк Вальтер Штайнмайер Ўзбекистон ҳукуматини “инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга” чақирди. Ғарб агентликларининг билдиришича, бу ҳақда у Тошкентда ҳукумат расмийлари билан учрашуви пайтида гапирган.
Bu haqda Qirg‘iziston hukumatining chegaralarni aniqlash va demilitatsiya qilish bo‘yicha mutassadisi Qurbonboy Iskanderov ma’lum qildi. Qirg‘iziston O‘zbekistondan qaytarib olishini aytayotgan ayrim suv ob’ektlari ikki davlat o‘rtasidagi bahsli bo‘lib turgan hududlarda joylashgan.
Қирғизистон Ўзбекистондан қайтариб олишини айтаётган айрим сув объектлари икки давлат ўртасидаги баҳсли бўлиб турган ҳудудларда жойлашган. Қирғиз расмийларига кўра, бу объектлардан Совет даврида ҳам, мустақиллик йилларида ҳам Ўзбекистон фойдаланиб келган, лекин бу объектлар жойлашган ҳудудлар Қирғизистон ерлари ҳисобланади
O‘zbekistondan Qirg‘izistonga qazilgani aytilayotgan 110 metrlik yer osti yo‘lining Qirg‘izistonga chiqadigan tuynugi topilgani yo‘q. Bu haqda 29 mart kuni Qirg‘iziston Chegara xizmati ma’lum qildi. Bir necha kun oldin bu tunneldan O‘zbekiston tomoniga ekstremistlar o‘tgani va tunnel oshkor etilgach o‘zbek tomoni Qirg‘iziston bilan chegaralarni yopgani xabar qilingan edi.
Ўзбекистондан Қирғизистонга қазилгани айтилаётган 110 метрлик ер ости йўлининг Қирғизистонга чиқадиган туйнуги топилгани йўқ. Бу ҳақда 29 март куни Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди. Бир неча кун олдин бу туннелдан Ўзбекистон томонига экстремистлар ўтгани ва туннел ошкор этилгач ўзбек томони Қирғизистон билан чегараларни ёпгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистон-Қирғизистон Чегара хизмати раҳбарлари 25 март куни ўзаро сарҳадларда юзага келган кескинликни юмшатишга қаратилган музокара бошладилар. Ўзбек томони ташаббуси билан белгиланган бу музокаралар икки қўшни ўртасида очиқ қолаëтган ягона “Қизилқия” назорат-ўтказув пунктида бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига ҳарбий техника ва аскар киритганига муносабат билдирган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳаракатни Бишкекка таъсир ўтказиш усулларидан бири сифатида талқин қилди.
Москвада 22-23 март кунлари ўтаётган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доимий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги вазият муҳокама қилинмоқда.
Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати якшанба куни тарқатган баёнотида расман маълум қилди. Бундан аввалроқ айрим нашрлар ва Интернетда Ўзбекистон 2 БТР ва 40қа яқин аскарини киритган Чаласарт баҳсли ҳудудидаги чегарада ўқ отилгани юзасидан пайдо бўлган хабарлар ортидан ижтимоий тармоқларда провакацион чақириқлар пайдо бўлган эди.
O‘zbekiston chegarachilari 18 mart kuni ertalab Qirg‘iziston bilan bahsli bo‘lib turgan hududga kamida bitta bronetransportyor bilan kirib kelib, chegara posti o‘rnatgan va bahsli hududdan o‘tgan Karvon-Olabuqa yo‘lidan ketayotgan yo‘lovchilarning hujjatlarini tekshira boshlagan. Bundan tashqari o‘zbek tomoni o‘zbek-qirg‘iz chegarasidagi bir qator o‘tkazish punktlarini yopgani ham xabar qilindi.
Ўзбекистон чегарачилари 18 март куни эрталаб Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган ҳудудга камида битта бронетронспортёр билан кириб келиб, чегара пости ўрнатган ва баҳсли ҳудуддан ўтган Карвон-Олабуқа йўлидан кетаётган йўловчиларнинг ҳужжатларини текшира бошлаган. Бундан ташқари ўзбек томони ўзбек-қирғиз чегарасидаги бир қатор ўтказиш пунктларини ёпгани ҳам хабар қилинди.
Joriy yil boshida Olmaota tadbirkorlari boshlab bergan «Bepul non» aksiyasi bugungi kunda Qozog‘istonning o‘nta shahrida amal qilmoqda. Har kuni aholining kam ta’minlangan qatlami bu shaharlardagi do‘konlardan ikkitadan bepul non olishi mumkin. Bepul non olayotganlardan hujjat ko‘rsatish yoki haqiqatan ham kam ta’minlangan shaxs ekanini isbotlash talab qilinmaydi.
Жорий йил бошида Олмаота тадбиркорлари бошлаб берган «Бепул нон» акцияси бугунги кунда Қозоғистоннинг ўнта шаҳрида амал қилмоқда. Ҳар куни аҳолининг кам таъминланган қатлами бу шаҳарлардаги дўконлардан иккитадан бепул нон олиши мумкин. Бепул нон олаётганлардан ҳужжат кўрсатиш ёки ҳақиқатан ҳам кам таъминланган шахс эканини исботлаш талаб қилинмайди.
Ўзбекистонда бундан юз йил олдин Туркистон халқлари Чор Россияси томонидан аёвсиз қирғин қилингани расман хотирланмайди. 1916 йил 4 июлида ўша пайтдаги Самарқанд вилоятининг Хўжанд шаҳрида оқпошшо Николай Иккинчининг мардикор олиш сиёсатига қарши бошланган халқ қўзғолонларини бостириш пайтида минглаб туркистонликлар қириб ташланган эди.
Қирғизистонда баҳор келиши билан митинглар мавсуми бошланиши анъанага айланган. Бироқ жорий йилда мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида бўлиб ўтган митинглар аввалгиларидан анча фарқ қилди.
Rossiya prezidenti Vladimir Putin 10 mart kuni Moskvadagi firmalardan birida kuryer bo‘lib ishlovchi qirg‘izistonlik mehnat muhojiri Marat Isaevga “Inson umrini saqlab qolgani uchun” medalini Kremlda tantanali ravishda topshirdi. Marat o‘z umrini xavf ostiga qo‘yib, militsiya xodimi bilan Moskva metrosida xushidan ketib, temir yo‘l iziga yiqilgan ayolni qutqarib qolgan.
Россия президенти Владимир Путин 10 март куни Москвадаги фирмалардан бирида курьер бўлиб ишловчи қирғизистонлик меҳнат муҳожири Марат Исаевга “Инсон умрини сақлаб қолгани учун” медалини Кремлда тантанали равишда топширди. Марат ўз умрини хавф остига қўйиб, милиция ходими билан Москва метросида хушидан кетиб, темир йўл изига йиқилган аёлни қутқариб қолган.
Давомини ўқинг