Түркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Қирғизистоннинг ташаббуси билан 2009 йилнинг 3 октябрида Озарбайжонда имзоланган шартнома асосида тузилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашига Ўзбекистон аъзо эмас, бинобарин унинг саммитларида бирор марта ҳам иштирок этмаган.
Ташкилотнинг 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувида Ўзбекистон илк марта қатнашди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилотининг янги бош котиби, Қозоғистон республикаси вакили Баҳдат Амреев Ўзбекистон ҳозирча бу ташкилотга “яқин орада тўлақонли аъзо бўлишига ишонишини” билдирди.
Президент Мирзиёевнинг ўзи эса, кенгаш саммитида сўзлаган нутқи давомида бундай деди:
“Туркий кенгаш доирасида ўзаро самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз. Ҳозирги босқичда унинг фаолиятида мамлакатимиз учун амалий жиҳатдан қизиқиш уйғотадиган йўналишлар бўйича иштирок этишга тайёрмиз”.
Хўш, нима ўзгарди? Нима учун Ислом Каримов қўшилмаган ташкилотга Шавкат Мирзиёев қўшилмоқда?
Шу ва бошқа саволларни OzodNazar узоқ йиллар президент Каримовнинг сафарларини ёритиб келган таниқли тележурналист Муҳаммаджон Обидовга берди.
Сўхликлар ва шоҳимардонликларнинг бугунги ташвишларию эртага иш бошлаётган янги Журналистика (балки Янги Журналистика) университети ҳақида ҳам бугунги эшиттиришда сўз бўлди.