тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Деҳли полициясининг Ўзбекистондан бориб, қўшмачилик ва фоҳишалик қилаётган ўзбек аёлларини қўлга олгани ҳақдаги хабар¸ бу муаммо илдизининг тобора чуқурлашаëтганидан берилган яна бир мужда бўлди.
Amnesty International тарқатган хабарга кўра¸ Гуантанамо қамоқхонасида сақланиб келинган олти ўзбекистонликдан учтаси айбсиз топилиб¸ озодликка чиқадиган бўлди.
Ўзбекистон президенти деҳқончиликка оид яна бир ҳужжатга имзо чекди. Аммо қоғозда қарийб мукаммал кўринадиган бу ҳужжатнинг амалда қанчалар ишлаши яна савол остида қолмоқда.
АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ўз мамлакати Афғонистонда етишиш мумкин бўлган мақсад учун курашаётганини айтиб, халқаро ҳамжамиятни кўмак ва маслаҳатга чорлади.
Тўрт томонга елиб-югуриб¸ бузилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклай олмаган ўзбекистонликлар¸ сўнгги чора сифатида¸ одатдагидай¸ Озодликка мурожаат қилишмоқда.
Бу йилги қишнинг аввалгилариданда қуруқ келаётгани боис¸ ўзбекистонлик айрим деҳқонлар ҳозирданоқ ғалла ва пахтадан яхши ҳосил олиш умидини узиб қўйди.
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ўзбек хотин-қизларига ўз момолари кийган кийимларни эслатиб¸ уларни ëт маданиятлар қулига айланиш таҳдидидан огоҳлантирмоқда.
Хорижда мардикорлик ва фоҳишалик қилаëтган ўзбек эркагу аëллари ватанда қолган оилаларига нафақат пул¸ балки ОИТС каби дардисар вирусларни ҳам олиб келмоқдалар.
Ироқ ҳукумати расмийлари шанба куни ўтказилган маҳаллий сайловда сайловчиларнинг ярмидан ортиғи иштирок этганини ва сайлов тинч ўтганини маълум қилди..
Халқаро террорчиликда гумонланиб¸ Гуантанамо қамоқхонасига ташланган яна бир ўзбекистонлик маҳбус - Шоҳруҳ Ҳамидов яқинлари унинг тез орада озод этилишига астойдил умид қилмоқда.
Ўзбекистонда ҳеч ким журъат қилмаган иш - мухолифат етакчиси Муҳаммад Солиҳга ҳимоячилик қилган адвокат сиëсий бошпана олгани Чехияда "жанжалкаш қочқин" номини олди.
АҚШ президенти Барак Обама Бирлашган араб амирликларидаги Ал-Арабия телеканалига берган интервьюсида ўз маъмуриятининг Яқин Шарққа оид сиёсатини маълум қилди.
Ўзбек аёлларини ҳижоб кийишдан қайтариш ва ўзбек миллий либосларини кийишга даъват қилиш мазмунидаги мақолаларга шу кунларда Ўзбекистон марказий нашрларидан кенг ўрин берилмоқда.
Президент Обама ëпишни буюрган Гуантанамодаги юзлаб тутқунлар қатори бу ердаги олти ўзбекистонлик маҳбус ҳам ўз тақдири энди қай томон эврилишини кутмоқда.
Айрим тошкентликларнинг айтишича, пойтахтнинг марказий кўчаларидаги канализация қопқоқлари мутлақ ёпилиб, устидан бетон тортилмоқда. Сабаби?
Бишкек раҳбарияти АҚШ ҳарбийларини Манас ҳаво базасидан ҳайдаб чиқармоқчи¸ деган гап-сўзлар кучайган бир кезда¸ генерал Петреус Қирғизистонга келди.
Постсовет ҳудудидаги тўрт давлат қабул қилган янги қонун¸ Россия етакчилигидаги тинчликпарвар қўшинларга Марказий Осиëда ҳам тинчлик ўрнатиш ваколатини беради.
Ўзбекистонда одам иммунтақчиллиги вируси тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича миллий дастур қабул қилинди.
Москвада ўтган оқшом олиб борилган музокаралардан сўнг Россия ва Украина бош вазирлари ниҳоят газ масаласида келишиб олдилар.
Давомини ўқинг