Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Замоскворецкий туман суди полиция бўлимида ўлдирилган меҳнат муҳожири ҳаётини 200 минг рублга баҳолади. Бундан 2,5 йил олдин Солнечногорск туман полиция бўлимига зўрлашда айбланиб олиб келинган 39 яшар Фарруҳ Ўрозовнинг 13 қовурғасини синдириб ўлдирган уч полиция ходимини суд 6 ва 7 йиллик қамоққа маҳкум этган эди.
Алишер Усмонов пайшанба куни қилган видеомурожаатида мухолифат етакчиси Алексей Навалнийдан кечирим сўрашни талаб қилди. Асли ўзбекистонлик олигарх Коррупцияга қарши жамғарма (ФБК) асосчиси Навалнийни “жиноятчи”, “бесавод”, “аблаҳ” ва “омадсиз бизнесмен” деб атади.
Москва шаҳар суди Петербургдаги портлашда иштирок этганликда айбланаётган чустлик Шоҳиста Каримованинг шикоятини рад этди ва уни ҳибсда қолдирди. Суд жараёнида ўзбекистонлик муҳожир аёл жиноятга алоқаси йўқлиги ва уни “подставка” қилишганини билдирди.
“Мосгортранс” ташкилоти Россия пойтахтида автобус ҳайдаш учун ўзбекистонлик ҳайдовчилар танлаб олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида ҳам Озодликка бундай маълумот ҳақиқатдан йироқлигини билдиришди.
Хабаровск шаҳар кенгашига уч ҳафта бурун сайланган депутат Евгений Смолькин марҳум ўзбек президенти Ислом Каримовнинг тўнғичи Гулнора Каримова тақдирига ойдинлик киритиш ва уни озод қилишни сўраб Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига ëзма мурожаат қилди.
Россиянинг Курган вилоятидаги Европейский посёлкасида уч кишини ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик Соҳибжон Мамасолиев устидан суд маҳкамаси бошланди. Суднинг биринчи кунида судланувчи Россияда террористик ташкилот сифатида тақиқланган ИШИД гуруҳига аъзо эканлигини баён қилгани тўғрисида маҳаллий ахборот воситалари хабар берди. Бироқ суд расмийси маҳаллий журналистлардан ўзбек муҳожирининг бу сўзларига урғу бериб ўтирмасликни сўраган.
2017 йилнинг 3 апрелидаги Санкт-Петербург метросидаги портлашни амалга оширганликда гумонланаётган уч нафар муҳожирга “террорчилик акти” ва “портловчи модданинг ноқонуний айирбошлаш” моддалари асосида жиноий айблов эълон қилинди.
Москвада полиция томонидан олиб қўйилган иккита бола ўзбекистонлик онасига қайтариб берилди.30 яшар Нигора М.нинг айтишича, 2 ва 4 яшар фарзанди 3 кундан кейин “Ёрдам” ташкилоти кўмагида болалар учун махсус приёмникдан олиб чиқилган. Полициячилар Озодликка болалар қонун асосида онадан тортиб олинганини гапирмоқда.
Совет аскари формасидаги бу йигит ўзбекнинг қурама уруғидан. Унинг исми Ғулом, фамилияси Норқўзиев. У Ангрен шаҳри биқинидаги қишлоқда туғилиб ўсган. Оҳангарон тоғларида улғайган Ғулом оилада кичик ўғил бўлиб, ўқишга жуда қизиққан. Мактабни тугатгач, Оҳангаронда бухгалтерлар курсини тамомлаган ва маҳаллий колхозлардан бирида ҳисобчи бўлиб ишлаган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Тверь вилоятида террорчилик ва ИШИДга алоқадорликда айбланаётган яна бир гуруҳ марказий осиёликни ҳибсга олди.
Россияда қирғизистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан полиция ва махсус кучлар рейдлари авж олмоқда. Бу хабарларни тарқатаётган москвалик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, қирғизистонлик муҳожирларни оммавий тарзда бадарға қилиш юқоридан келган буйруқ асосида амалга оширилмоқда.
Санкт-Петербургдаги Хориж ватандошларини вақтинчалик сақлаш марказида қолаётган 30 яқин ўзбекистонлик аёл ватанига ўз ҳисобидан кетишга розилигига қарамасдан¸ Ўзбекистондан лозим ҳужжатлар келмаëтгани сабабидан¸ тутқунликда қолмоқда.
Санкт-Петербургдаги теракт масъулиятини "ал-Қоида" гуруҳининг тармоғи бўлган "Имом Шомил батальони" ўз зиммасига олди. Бу хабарни тарқатган SITE Intelligince Group сайтига кўра, ўшлик Акбаржон Жалилов "Имом Шомил катибаси" аъзоси бўлиб, худкушлик қилишга буйруқ бевосита"ал-Қоида" террорчилик гуруҳи етакчиси Айман аз-Завоҳирий томонидан берилган.
Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати мамлакатнинг Сахалин ўлкасида террорчилик амалиётини уюштирмоқчи бўлган икки нафар ИШИД тарафдорини ҳибсга олганини хабар қилмоқда. Қўлга олинган муҳожирлардан бири Ўзбекистон ватандоши экани аниқланди. ФСБ директори Александр Бортников муҳожирлар орасида махсус хизматлар фаолиятини янада фаоллаштириш зарурлигини маълум қилди.
Иш берувчиси томонидан тақдим этилган патенти қалбаки бўлиб чиққан 27 яшар жиззахлик Ғолиб Омонқулов Москва полицияси томонидан тўрт кун ҳибсга олинди ва иши баробарида¸ яшаб турган жойидан ҳам айрилди.
Россиянинг Хабаровск ўлкасида ФСБ бошқармасига қилинган қуролли ҳужум пайтида шу идора ходими ва ўзбекистонлик таржимон ўлдирилди. ФСБ расмий хабарига кўра, қабулхонага қилинган ҳужум оқибатида қирғизистонлик яна бир муҳожир оғир яраланган. Терговчилар ҳужумчилар маҳаллий скинхедлар ташкилоти аъзоси эканини тахмин қилмоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва шарқидаги Владимир вилоятида чоршанба куни рўй берган отишмада хавфсизлик кучлари марказий осиёлик экани гумонланаётган икки қуролли шахсни отиб ўлдирганини хабар қилди.
Россия Давлат Думаси чет элдан келиб ишлаётган ҳайдовчиларга Россиядан ташқарида берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари билан кейинги йил ёзигача ишлашга рухсат берилишини қўллаб-қувватлаб чиқди. Парламентга киритилган қонун лойиҳаси шу йилнинг 1 июнигача қабул қилиниши айтилди.
7 апрель куни ҳужжат текшириш баҳонасида ўзбекистонлик муҳожирни ички ишлар бўлимига олиб келиб¸ уни қилмаган жиноятига иқрор бўлишга мажбурлаган¸ муҳожир бунга кўнмагач¸ унга ўқ узган икки полициячи ФСБ махсус гуруҳи томонидан қўлга олиниб¸ уларга нисбатан жиноий иш очилди.
Петербург суди террорчиликка алоқадорликда гумон қилиб, яна икки нафар қирғизистонлик меҳнат муҳожирини қўлга олди. Шундай қилиб, Санкт-Петербург метросида 3 апрел куни амалга оширилган портлашга алоқадорликда гумон қилиниб, шу пайтгача ҳибс этилганлар 10 нафарга етди ва улардан 3 нафари Ўзбекистон ватандоши экани айтилмоқда.
Давомини ўқинг