Skype:yusupovs.kg
“Мудофаа ва Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари тўғрисида”ги янги қонунда ҳарбийларга фуқаролар шахсий мулкидан фойдаланиш ҳаққи берилгани норозиликларга сабаб бўлмоқда.
Шу йилнинг 2 июн куни Ўзбекистон чегарачилари томонидан қўлга олинган. Ўш вилояти Ўзган туманида истиқомат қилувчи Убайдилло Миталипов Қирғизистон расмийлари саъй -ҳаракатларига қарамай, ҳалигача ватанига қайтарилгани йўқ.
Қирғизистон жанубидаги “Қорасув” бозори савдогарларининг айтишларича, 26 май кунги Хонобод воқеаларидан сўнг ўзбек-қирғиз чегарасининг ёпилиши оқибатида бозорда савдо кўлами 90 фоизгача озайган.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўзбек ва туркман қизларини хорижга сотмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.
Бишкекда “Очиқ сиёсат” газетаси мухбири Абдуваҳаб Мўниев калтаклаб кетилди. Газета ходимлари буни журналистнинг касбий фаолияти билан боғламоқдалар.
7 июн куни Ўзбекистон чегарачилари томонидан ўзбек-қирғиз чегарасида отиб ўлдирилган 29 ёшли Улуғбекнинг жасади ота-онасига қайтариб берилмаяпти. Ўзбек расмийлари бу воқеа юзасидан қирғиз тарафига маълумот беришдан ҳам бош тортмоқда.
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Қирғизистон раҳбари Қурмонбек Бакиевга яккама якка учрашиб, Бишкекдаги АҚШ ҳарбий базасини сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилишни таклиф этди.
2 июн куни соат 11 ларда Боткен чегара бўлимига озиқ-овқат олиб кетаётган юк машинаси Қирғизистоннинг Қадамжой туманидан ўтиб келаётганида ўзбек чегарачилари тарафидан тўхтатилган ва Ўзбекистон тарафга олиб кетилган.
Қирғизистон жанубида ўқувчиларнинг дарс пайтида намоз ўқиш учун масжидларга кетиб қолаётгани олдини олиш учун маҳаллий расмийлар милиция билан масжидларни текшириш тадбирлари ўтказаётир.
Мамлакатда ҳукм сураётган ишсизлик туфайли қирғизистонлик мактаб битирувчилари орасида одам савдоси қурбонлари кўпаймоқда. Бу ҳақда МХТнинг Ўшдаги мувофиқлаштирувчиси Химия Суерқулова маълум қилди.
Ўшда Қирғизистондан ўғирланган машиналарни Ўзбекистонда сотиш билан шуғулланганликда айбланаëтган уюшган жиноий тўда қўлга олинди. Тўдабошининг марғилонлик Рустам Ҳошимов экани айтилмоқда.
Қирғизистонда “Позиция” ижтимоий-сиёсий газетасининг ўзбек тилидаги илк сони дунё юзини кўрди. Газета эгалари уни қирғизистонлик ўзбекларнинг севимли нашрига айлантириш иддаосидалар.
Қирғиз депутатлари мева-сабзавот етиштирувчи қирғизистонликларнинг мамлакат жанубига арзон маҳсулот олиб келаётган ўзбек деҳқонлари билан рақобатлаша олмаётганидан ташвиш билдирмоқдалар.
Қирғизистон жанубида Ҳизбут-Таҳрирга қарши аёвсиз кураш бошлангани эълон қилингач¸ ҳуқуқ-тартибот тузилмалари радикал гуруҳларга аъзоликда гумонланганларни қўлга олиш жараёнида ўқ узишдан ҳам тоймаяптилар.
Расмийларнинг айтишларича, Қирғизистон жанубида олиб борилган тушунтириш ишлари туфайли Ҳизбут-Таҳрир партиясининг ўнлаб фаоли бу ҳаракат таркибидан чиққанларини эълон қилганлар.
Ўш шаҳар миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш қўмитаси маълумотига кўра, шу кунда Ўшда ишсизлар сони қарийб 18 минг одамни ташкил қилса, яқинда улар сафига хориждан қайтадиган 45 минг мардикор ҳам қўшилиши мумкин.
Сўнгги икки ой ичида Қирғизистоннинг жанубий пойтахти Ўш шаҳрида диний экстремистлик айблови билан 67 жиноят иши очилиб, 14 мадраса ёпилган.
27 март куни Қирғизистон бўйлаб мухолифатдаги Бирлашган Халқ Ҳаракатининг Бакиев ҳокимиятига қарши уюштирган оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Ўш мактабларида ўқувчиларнинг ўз тенгдошлари томонидан таланиши кучайиб бормоқда. Айтилишича¸ мактаб рэкети натижасида сўнгги йилларда бир неча ўқувчи вафот етган, калтакланган¸ кўплаб ўқувчилар касалхонага ётқизилган.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ЎшТВ тасвирчиси Баҳодир Кенжабоевни калтаклаб кетганликда гумон қилинган Марат Мавлянов исмли шахс қўлга олинган.
Давомини ўқинг