емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Қўқон шаҳрида яшовчи рўмолли аёлларга агар рўмолларини ечмаса ёки айтилганидек ўрамаса, болаларига бериладиган нафақа пуллари тўхтатилишидан таҳдид қилинди.
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани марказида яшовчи аҳоли томорқасини бир марта суғориш учун “мироб”ларга беш минг сўм тўлашга мажбур бўлаяпти.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида яшаётган ўзбекистонлик Абдуллаевлар оиласи бошлиғи Икромжон ака ўзбек ҳибсида бир йил давомида ушлаб турилган пайти 11 ёшли Муҳаммад бозорга чиқиб, пул топиб, оилани иқтисодий муаммолар исканжасидан қутқариб қолди.
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани Бахмалсой қишлоғида 30 май куни содир бўлган автоҳалокат натижасида жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган яна икки бухоролик оламдан ўтди. Жигули билан автобус тўқнашуви натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган эди.
Ўзбекистондаги шароитдан зорланиб гапирган ўзбекистонлик муҳожир¸ ўзи ва бошқа муҳожирларни овутишга урина туриб¸ шундай дейди.
25 май куни Ўзбекистон Халқ таълими тасарруфидаги мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди. Мактабларни битирган 533 минг 658 ўқувчини мажбурий-ихтиёрий 3 йиллик ўрта-махсус ва касбий таълим босқичи кутмоқда.
АҚШдаги Business Insider таҳлилий сайти “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ини дунё бўйича энг ёмон авиакомпаниялар орасида 4-ўринга қўйди. Ўзбек ширкати стюардессалар муомаласи, самолёт бортида йўловчилар учун яратилган шароит, учиш олди қайддан ўтиш ва парвозлар хавфсизлиги бўйича танқид қилинган.
Тошкент банклари коммунал хизматлар учун ҳақ тўлангани ҳақидаги квитанцияни кўрсатмаган ишчиларига ойлик маошларини бермаяпти. Айрим ташкилотлар эса ишчиларнинг ойлигидан мажбурий тарзда коммунал тўловлар учун ҳақ ушлаб қолиш амалиётини давом эттирмоқда.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Олимжон Файзибоев шаҳар прокуратурасига тергов учун чақиртирилаяпти. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасига яқин бўлган манбанинг айтишича, шу кунларда солиқ тизимидаги яна бир қанча мулозимнинг ҳам фаолияти таштиш қилинмоқда.
OzodJavobнинг навбатдаги сонида Тошкент шаҳрида давом этаётган металл гаражларни бузиш жараёни билан боғлиқ саволларга жавоб излаймиз.
Жорий йилда "Ўзпахтасаноат" ассоциациясининг вилоятлардаги бирлашмаларида 200 та замонавий ипак қурти боқиш мажмуаси ташкил қилинди. Эндиликда ассоциация пилла етиштириш жараёнини тўла ўз назоратига олишни режалаштирмоқда. Ҳукуматнинг режалари мувафаққиятли амалга ошса, пиллачиликда бола меҳнатидан фойдаланишга, балки, барҳам берилар?
Ўзбекистон Бош прокуратураси мамлакат ун бозорининг монополисти бўлган “Ўздонмаҳсулот” ширкати фаолиятини тафтиш қилишни бошлади. Воқеадан хабардор Озодлик манбасига кўра, прокуратура ходимлари мазкур ширкатда амалга оширилаётган ноқонуний ишлар, жумладан, Қозоғистондан Ўзбекистонга ун контрабандаси ҳолатларини тафтиш қилмоқда.
8 май куни Андижон шаҳрида янги очилган “Камолот” ёшлар боғидаги аттракцион издан чиқиб кетиши оқибатида тўрт бола тан жароҳати олди.
24 апрел куни НАТОнинг Шимолий таъминот тармоғи орқали олиб чиқилган юкларининг биринчи партияси Латвия портларига етказилди. Афғонистондан Ўзбекистон орқали олиб чиқилган ҳарбий юклар Норвегия билан Буюк Британияга жўнатилади.
28 апрел куни қозоғистонлик оғир атлетикачи 44 яшар Донияр Утешев Тошкентнинг “Малика” меҳмонхонасида ўлик ҳолда топилди. Дастлабки тергов натижасига кўра, спортчи ўзини осган.
23 апрел куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ўғрилар гуруҳи бир аёлни ўлдириб, уйидаги пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишди. 19 апрел куни эса Наманган шаҳрида 5 яшар қизалоқ 25-35 ёшлардаги номаълум эркак томонидан зўрланди.
Апрел ойи ўрталарида Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида яна икки ёлғиз аёлнинг уйи тунаб кетилди.
“Фарғона Азот” очиқ акциядорлик жамияти корхонаси 7000 ишчисига икки ойдан буён меҳнат ҳақини бермаётгани Озодликда ёритилганидан уч кун ўтиб, корхона 26 апрелда ишчилардан қарзини тўла узди.
OzodJavobнинг бу галги сонида алимент ва уни ундириш, тўлаш тартиб-қоидалари борасида суҳбатлашамиз.
Навоий вилояти Кармана туман газ таъминоти идораси назоратчиси 33 ёшли Тўхтагул Турдиева 1,5 йил давомида дам олишсиз мажбурий меҳнатга жалб қилингани оқибатида соғлигини йўқотганидан шикоят қилди. Унинг Озодликка айтишича, Кармана туман газ таъминоти идораси раҳбарияти ишчиларни дам олиш кунларисиз ишлашга мажбур қилган.
Давомини ўқинг