емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Тирикчилик илинжида Россия ва бошқа ўлкаларга кетаётганлар орасида аёллар кўпаймоқда.
Ярим йил аввал мулки мусодара қилинган хорижий сармоядорнинг мулки шанба куни рўйхатга олинди.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошмларимиздан бири Россияда ишлаётган жияни бедарак кетганини айтиб, уни топишда ёрдам сўради.
"Микробларга қарши дори воситаларига чидамлилик ва унинг жаҳонда тарқалиши" бу йилги Жаҳон саломатлик кунининг мавзусидир.
Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг икки мулозими пораҳўрликда айбланиб, қамоққа ҳукм қилинди.
Тошкентда кейинги бир ой мобайнида дизел ёнилғиси тақчил бўлиб қолгани айтилмоқда. Ҳайдовчилар бензин танқислиги муаммоси ҳал бўлиб, эндиликда солярка йўқолгани боисини билмай ҳалак. Дизел танқислиги баҳорги дала ишлари бошлангани билан боғланаётган бўлса, Россия бензинининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши бензин муаммосини ҳал этгани айтилмоқда.
Қўзғолон кўтаришга уринганлик айби билан ҳибсга олинган ҳуқуқ фаолига 3,5 миллион сўм жарима солинди.
Самарқандлик тингловчимиз айтган бу фикр сўз эркинлигининг афзаллигига бир мисолдир.
Бу изтиробли гапни 12 йилдан бери Кореяда ишлаб¸ топганини бувилари қўлида қолган болаларига юбораëтган она айтади.
29 март куни Тошкент марказидаги Олой бозорида кутилмаганда бузилиш ишлари бошланди.
“Обналчи” деб аталаётган гуруҳлар пластик карточкадаги пулни нақдга айлантираман¸ деб одамларни чув туширмоқда.
Ўзбекистон халқи ўз ҳақларидан мосуво қолаëтган бир пайтда Озодликка сим қоққан маҳкум ҳам айни ҳақсизликдан нолийди.
Ўзбекистонда рэпперлар кенгаши тузилди. Кенгаш зиммасига ўзбек рэпперлари ижодини назорат қилиш масъулияти юклатилди. Ўзбек рэпперларидан ўз қўшиқларида ҳақорат ва камситувчи сўзларни олиб ташлаб, она юрт, гўзаллик, меҳр-оқибат, садоқат, севги, ота-она каби мавзуларда қўшиқлар яратиш талаб қилинмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси “Эзгулик” жамиятини туҳмат ва ҳақорат қилганликда айблаб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Марҳум санъаткор Дилнура Қодиржонованинг сирли ўлими ҳақида тарқатган хабар учун айбланаётган “Эзгулик” фаоллари ўзбек милицияси улардан ўч олаётганини айтишмоқда.
Хорижга чиқаётган ўзбекистонлик аёллардан фоҳишалик билан шуғулланмаслик ҳақида тилхат олинмоқда. Энди 18 ёшдан 35 ёшга бўлган аёллар чиқиш визаси олишдан аввал ана шундай тилхатга қўл қўйиши шарт бўлади. Шунингдек, хорижга кетаётган аёл учун унинг эри ёки ота-онаси кафолат хати ёзиб беришлари ҳам лозим бўлади.
19 ёшли ўзбек қочқини Отабек Абдувалиев ҳомиладор рафиқаси Моҳира билан биргаликда 5 кундан буён БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлиги Олмаота ваколатхонаси идораси олдида очлик акциясини давом эттираяпти.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган Озодлик мухлислари жамиятнинг турли қатламлари вакилларидир. Ўзбекистон паспортини олиш ёшига етган Ниёзбек умрининг кейинги беш йилини мактабда таълим олиш ўрнига Қозоғистонда чўпонлик қилиш билан ўтказганидан ҳикоя қилади.
"Эркин микрофон"нинг бугунги суҳбатдошларидан бири йимонли журналист Хайрулла Ҳамидовнинг чекига тушган тақдирдан хафа бўлиб гапирган бўлса, ўзини собиқ журналист деб таништирган бошқа мухлисимиз ҳақиқатни гапиришда жасорат билан иймоннинг роли ҳақида мулоҳаза юритади.
Ўзбекистон Олий суди ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбланиб¸ 8000 АҚШ долларига тенг миқдорда жаримага тортилган “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев ишини қайта кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар жиноий ишлар судига жўнатди.
Таниқли журналист, футбол шарҳловчиси, диний-маърифий дастурлар муаллифи, айни пайтда олти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Хайрулла Ҳамидовнинг ўтган йили Мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган амнистияга тушмагани маълум бўлди.
Давомини ўқинг