тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
“Эркин микрофон” билан боғланган Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида истиқомат қилувчи пенсионер худди шундай фикрда.
"Ўзбекистон 2015 йилнинг охиригача иқтисодиётнинг стратегик соҳаларида умумий қиймати 75 миллиард долларлик 500 дан зиёд лойиҳани амалга оширади", деб баёнот берди Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов. Бу баёнотни шарҳлаган иқтисодчилар эълон қилинган режанинг реал ҳисоб-китобларга таянилганига шубҳа билдирдилар.
24-25 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу тадбир, хусусан, Тошкентда ҳам ўтказилажаги тўғрисида пойтахт ҳокимияти расмий сайти хабар қилди.
"Ўзбек оилаларининг аксариятида муҳит шундайки, унда кичкина каттага таъзим қилиб ўсади. Каттанинг ҳар битта айтган гапи кичкина учун қонун ва уни сўзсиз бажариши керак. Диктатура, оиламизда диктатура бор бизнинг" Бу фикрни "Жамият ва қонун" эшиттириши меҳмонларидан бири билдирди
1 август куни Москвадаги йирик қурилишлардан бирида ишлаётган 2000 нафардан зиёд, аксарияти ўзбекистонлик бўлган меҳнат муҳожири полиция махсус кучлари томонидан куч ишлатиб олиб кетилди. Ҳозирча улар тақдири номаълумлигича қолмоқда.
“Жамият ва қонун”нинг бугунги сонидан мақсад сирдарёлик бир ногирон йигитга ёрдам беришга Сизни даъват қилишдир. Рамазон Оллоҳга ибодат ойи, меҳр-мурувват ойидир. Агар ён-атрофингизда ёрдамингизга муҳтож бирон кимса кўрмаётган бўлсангиз, қаҳрамонимиз ёрдамингизни қабул қилиш билан мушкулингизни осон қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ёши 18 гача бўлган ўзбекистонлик болаларга вазирлик тизимидаги муассасаларнинг ҳаммасида бепул хизмат кўрсатилиши белгиланган буйруқни эълон қилди. Бунга қадар бепул даволаниш имтиёзи 14 ёшгача бўлган болаларга дахлдор эди.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометорология хизмати сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, Тошкентда 29 июль куни ҳаво ҳарорати +42 даражага, 30 июль куни +43 жорий ойнинг сўнгги кунида +44 даражага кўтарилади. Бухоро ва Термизда эса, +45 га кўтарилади. Мутахассислар фикрича, шу кунларда сақланиб турган ҳаво ҳарорати, ёзи одатда ўта иссиқ бўладиган Ўзбекистон учун ҳам, аномалдир. Врачлар бундай шароитда иссиқдан эҳтиёт бўлишни маслаҳат бермоқда.
Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига қарашли Сўх экславида истиқомат қилувчи, ҳозирда Россияда ишлаб юрган бир неча ўзбекистонлик Озодлик билан боғланиб, ҳамқишлоқлари Ўзбекистонга ҳануз узун йилдан қатнаётгани, натижада ҳам вақтдан, ҳам пулдан ютқизаётганларидан шикоят қилди. Жорий йил бошида сўхликлар ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида содир бўлган инцидентдан кейин қўшни мамлакатнинг атрофи Ўзбекистон билан ўралган Барак эксклави аҳолиси ҳам йўлсизликдан қийналмоқда.
Расман таътилда бўлишига қарамай¸ кунора университетга чақиртирилаëтган домлалар¸ ўз қонуний таътилида дам олгани учун Гулистон Давлат университети ректори томонидан "аҳмоқ" деб ҳақорат қилинди¸ деб хабар берди домлалардан бири.
2011 йилга қадар Тошкентнинг йирик бойваччаларига “Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи” томонидан берилган бундай ҳужжатга “Йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғибот этишда ёрдам кўрсатилсин” деб ëзилган. Гарчи бундай гувоҳномаларнинг ҳозирда бекор этилгани айтилса-да¸ Озодлик манбалари¸ "хос"ларга хос ҳужжат бериш амалиëтининг ҳамон мавжудлигини таъкидламоқдалар.
Давлат тест маркази сайтида эълон қилинган маълумотларга қараганда, мамлакатдаги ўқув юртлар қабул комиссиялари 20 июндан 20 июлга қадар 480 минг 405 нафар абитуриент ҳужжатларини қабул қилиб олган. Абитуриентлар қизиқиши билан боғлиқ ўқув юртлар рейтингида бу йил биринчи ўринни Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали эгаллади.
Президентнинг Ўзбекистонда тиланчи қолмади¸ деган гапидан кейин мелисалар нонини арра қилаëтганидан шикоят этган андижонлик тиланчи¸ бундай босимнинг охири вой бўлажагидан огоҳлантирди.
“Harakat.net” сайтини Қирғизистон ҳудудида ўқишни тақиқлаш тўғрисида Ўш шаҳар суди қарор қабул қилгани ҳақдаги хабарларни Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати тасдиқлади. Прокуратура вакилига кўра, суднинг 16 июл кунги қарорига тилга олинган сайтда 2013 йилнинг май, июн ойларида эълон қилинган “миллатлараро низо қўзғовчи” материаллар асос бўлган.
Ўзбекистонда ноҳақ ишдан бўшатилганидан арз қилмаган идораси қолмаганини айтган Шуҳрат Акрамов, бундай вазиятга тушиб қолишига "жиноятчи ва уларнинг ички ишлардаги ҳомийлари" сабабчи эканини билдирди.
Ўзбекистон ҳукумати жамиятнинг энг ҳимоясиз қатламлари - ногирон ва нафақахўрларни муҳофаза қилиш сиëсатидан тобора чекиниб бораëтгани айтилаëтган айни кунларда¸ бундай ҳимояни ўз ëн-атрофидагилардан кутаëтганлар кўпаймоқда.
Ўзбекистон Mусулмонлари идораси ҳисоб-китобига қараганда, бир кишининг бир кунлик озиқ-овқати учун 8 минг сўм кифоядир. Бу меъёр Уламолар кенгашининг Рамазон арафасида қабул қилинган “Закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори”да белгилаб қўйилди.
Нима учун ҳукмдор “қора”ни “оқ” деса, кўпчилик бош ирғаб “Ҳа, оқ”, деб қўшилаверадию орадан бир кишигина чиқиб (чиқса!) “Йўқ, оқ эмас, қора, чунки у – аслида, қора!” деб туриб олади? Кўпчиликда йўқ журъат у ёки бу кишида қандай пайдо бўлиб қолади? Нима туртки бўлиши мумкин журъатнинг пайдо бўлишига?
Бу ҳақдаги қарор тез орада қабул қилинишини Озодлик мухбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийсидан 3 июл куни сўраб билди. Бироқ баъзи ахборот воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда қабул қилган қарори 1 июлдан кучга киргани тўғрисида хабар қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 13 май кунги “Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1 июлидан кучга кирди. Ҳужжатга биноан импорт қилинувчи товарлар ёрлиқлари ишлаб чиқарувчи томонидан ўзбек тилида ёзилиши лозим эди. Мухбиримиз қарор кучга кирган куннинг эртасига унинг қай даражада ижро этилаётганига қизиқди.
Давомини ўқинг