тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Вазирлар Маҳкамаси нашри “Правда Востока” газетасининг 2 июл сонида эълон қилган мақоласида коллежлар ўқувчилари давоматига оид ўз ташвишларини билдирди.
Озодлик дастуридан жой олиб келаётган муҳожирлар саргузаштларини тинглаган наманганлик Темурбек “Эркин микрофон” билан боғланиб, ўз бошидан кечирганларини айтиб бермоқчи бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг 14 июн кунги қарори билан сувдан махсус фойдаланиш ёки сув истеъмоли учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Унга кўра¸ уйида қудуғи борлар¸ тморқасини насос билан суғорувчилар ҳам ҳокимиятдан рухсат олиши лозим бўлади.
Ислом Каримовнинг 19 июн куни Ўзбекистонда ҳаëт фаровон бўлиб кетгани боис ҳеч қаерда тиланчи қолмади¸ деган гапидан сўнг пойтахт бозорларида тиланчиларга қарши кураш кетмоқда. Кузатувчилар¸"тиланчи ови"нинг тез кунда бошқа шаҳарларга ҳам ëйилишини тахмин қилмоқда.
"Эркин микрофон"га бугун қўнғироқ қилганларнинг кўпчилиги Россияда меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирлари, президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда "одам жирканадиган" "дангасалар" бўлди.
Ўзбекистонда мамлакат аҳолисини халқаро андазалар асосида ҳозирланаëтган биометрик паспорт билан таъминлаш жараëни давом этар экан¸ фуқароларнинг кирилл алифбосидан лотинга ўтказилганда жиддий хатолар билан ëзилган исм ва фамилиялари айнан кўчирилаëтгани кузатилмоқда.
Ўзбекистонда коммунал тўловлар бўйича қарздорликни қисқартиришнинг яна бир усули акс этган ҳужжат Озодликка тақдим этилди. Тошкентдаги банклардан бирининг раҳбари имзолаган буйруқ матнида вақтида тўланмаган қарз бундан буён ишчининг ойлигидан олиб қолиниши айтилган.
Чироқчида истиқомат қилувчи Фахриддин Оққўзиевнинг иддаосича, туман ички ишлар бўлими ходимлари аслида қотилликда айбланиши керак. Унинг айтишича, укаси 17 май куни қўлга олиниб, сўроқ учун ички ишлар бўлимига олиб келинган ва орадан бир неча соат ўтгач, бўлимдан унинг жасади чиққан.
Андижон шаҳридаги “Наврўз” савдо мажмуасида 2012 йилнинг 6 январига ўтар кечаси содир бўлган ёнғин oқибатида мол-мулкидан ажралиб қолган айрим савдогарлар суд қароридан норози бўлиб¸ Озодликка мурожаат қилдилар.
Озодликнинг "Эркин микрофони"га мурожаат қилиб¸ "singil" сўзининг кўчирилиши мисолида ўзбек тили дарсликлари болаларни саводсизликка ўргатаëтганидан шикоят қилган Зафаржон бошлаган баҳс кенгайгандан кенгайиб¸ тилшунос мутахассис шарҳини тақозо қилди.
“Фалончининг ресторанини тортиб олишибди”, “Пистончига келишиб, олдига бир даста пул ташлашибди-да, хоҳласанг - шу, мулкинги бизга ўтказасан, дейишибди”. Бу - эл оғзидан тез-тез учиб, тилдан тилга кўчиб юрадиган гаплар. Бугун гап ўша тортиб олинган мулклардан бири тўғрисида. Тортиб олувчи, мулк эгасининг айтишича, вазирлик даражасидаги давлат идораси, аниқроғи, идораларидир.
Бу гапни Қашқадарё вилоят, Деҳқонобод туманида истиқомат қилувчи 26 яшар Феруздан эшитдик. Шу кунда Россияда ишлаётган бу йигитни суҳбатга тортишимизга тингловчиларимиздан етиб келган биометрик паспорт билан боғлиқ баъзи миш-мишлар сабаб бўлди.
Шу кунда Европа мамлакатларидан бирида ўқишини давом эттираётган ўзбекистонлик Зафаржон яқинда Ватанда бўлиб, 2-синфда ўқийдиган қизчасининг дарсликларини варақлабди-да, улардан қатор хатолар топибди.
Озодликка куни-кеча етиб келган маълумотга қараганда, Самарқанд вилояти туманларидан бири ҳокимлиги ходимларидан 9 нафари кетма-кет жавобгарликка тортилган. Хўш, бундай хабарлардан суюниш керакми ёки улар ортида бошқа бир ҳодиса ётибдими?
Вазирлар Маҳкамасининг 13 май кунги “Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб импорт қилинувчи товарлар ёрлиқлари ишлаб чиқарувчи томонидан ўзбек тилида ёзилиши лозим. Бу қарор, бир қарашда, давлат тилини ривожлантириш мақсадида қабул қилингандай кўринади. Лекин...
Озодликнинг "Эркин микрофон"ига гапирган 30 яшар Шуҳратнинг кўзи билан Жанубий Кореяга сиртдан сафар уюштирдик.
"Сиёсий қочқин", деган мақом кимларга берилади? Қочқин сифатида бошқа давлатдан бошпана олган ўзбекистонлик Ватанга қайтса бўладими? Нима учун баъзилар қочқин бўлатуриб Ватанга бемалол "қатнайдию" бошқалар "ушланиб" қолади?
Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани мактаблари ўқувчилари май ойининг дастлабки кунларидан бошлаб ғўза чопиғи ва яганасида ишлатилмоқда. Бу ҳақда Озодликка яқинда мухтор республикага қилган сафаридан қайтган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева хабар қилди. Қорақалпоғистон Xалқ таълими вазири ёрдамчиси эса, бу хабарни инкор этди.
Халқаро Олимпия қўмитасини курашни Олимпиада ўйинлари рўйхатидан чиқариш қарорини ўзгартириш борасидаги босимлар давом этаëтир. 15 май - Спорт курашини ҳимоя қилиш халқаро кунида Озодлик билан суҳбатлашган Тошкент мутасаддиси¸ Ўзбекистон ҳам бу уринишларга қўшилганини билдирди.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакат аҳолиси нуфуси жорий йил 1 апрелида 30 миллион 75 минг 800 кишига етганини эълон қилди. Аҳолини ялпи рўйхатга олиш сўнгги бор 1989 йилда ўтказилган Ўзбекистонда бу рақамнинг қандай ҳосил бўлгани ҳақида ҳеч қандай изоҳ йўқ.
Давомини ўқинг