Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
24 noyabrga o‘tar kechasi Rossiyaning Sankt-Peterburg shahrida O‘zbekiston vatandoshi bo‘lgan ikki shaxs pichoqlab ketildi. Mahalliy politsiya xabaricha, 35 va 38 yoshli o‘zbek muhojirlaridan birining ahvoli mo‘’tadil, ikkinchisi og‘ir ahvolda shifoxona jonlantirish bo‘limida qolmoqda.
24 ноябрга ўтар кечаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон ватандоши бўлган икки шахс пичоқлаб кетилди. Маҳаллий полиция хабарича, 35 ва 38 ёшли ўзбек муҳожирларидан бирининг аҳволи мўътадил, иккинчиси оғир аҳволда шифохона жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Shimkent-Samara avtomobil trassasida avtobus ag‘darilib ketishi natijasida 1 o‘zbek muhojiri o‘ldi, yana ikkitasi mahalliy shifoxonaga yotqizildi.
Шимкент-Самара автомобил трассасида автобус ағдарилиб кетиши натижасида 1 ўзбек муҳожири ўлди, яна иккитаси маҳаллий шифохонага ётқизилди.
2019 yil 1 yanvardan Moskva shahridagi ishga ruxsatnomalarning oylik to‘lov narxi 4,5 ming rubldan 5 ming rublga ko‘tarildi. Rossiyaning boshqa mintaqa hukumatlari ham patent narxlarini oshirgani ma’lum bo‘ldi.
2019 йил 1 январдан Москва шаҳридаги ишга рухсатномаларнинг ойлик тўлов нархи 4,5 минг рублдан 5 минг рублга кўтарилди. Россиянинг бошқа минтақа ҳукуматлари ҳам патент нархларини оширгани маълум бўлди.
Kaliningradda tug‘ruqxona rahbari o‘zbekistonlik muhojir ayolning yangi tug‘ilgan chaqalog‘ini o‘ldirishni buyurgani uchun hibsga olindi.
Калининградда туғруқхона раҳбари ўзбекистонлик муҳожир аёлнинг янги туғилган чақалоғини ўлдиришни буюргани учун ҳибсга олинди.
Rossiya poytaxtida legal holatda ishlayotgan muhojirlardan tushayotgan daromadlar oshib bormoqda va yil oxiriga borib 245,2 million dollarga tenglashadi.
Россия пойтахтида легал ҳолатда ишлаётган муҳожирлардан тушаётган даромадлар ошиб бормоқда ва йил охирига бориб 245,2 миллион долларга тенглашади. Бу ҳақда хабар берган Москва ҳокими Сергей Собянинга кўра, Россия бюджети шу йили мигрантлардан олинган солиқлардан камида 2,8 млрд долларга бойийди.
Rossiyaning Tula shahrida Rosgvardiya va politsiya olib borgan reydlar natijasida asosan o‘zbekistonlik va tojikistonlik bo‘lgan 300 ziyod muhojir ushlandi. Maxsus amaliyot davomida migrantlarni harbiy asirlar kabi “konvoy” qilinayotgani aks etgan fotosuratlar jamoatchilik e’tiborini o‘ziga tortdi.
Россиянинг Тула шаҳрида Росгвардия ва полиция олиб борган рейдлар натижасида асосан ўзбекистонлик ва тожикистонлик бўлган 300 зиёд муҳожир ушланди. Махсус амалиёт давомида мигрантларни ҳарбий асирлар каби “конвой” қилинаётгани акс этган фотосуратлар жамоатчилик эътиборини ўзига тортди.
Rossiya va O‘zbekiston yaqin kelajakda mehnat muhojirlari uchun pensiya masalasida kelishuv imzolashi mumkin.
Россия ва Ўзбекистон яқин келажакда меҳнат муҳожирлари учун пенсия масаласида келишув имзолаши мумкин. Бу ҳақда журналистларга хабар берган Россия Меҳнат вазири Максим Топилинга кўра, Россияда легал тарзда ишлаган ва солиқ тўлаган мигрантлар муайян нафақа тўловларига даво қилишлари мумкин.
Moskva oblastida sodir bo‘lgan avariya oqibatida o‘lgan o‘zbekistonliklar soni 5 kishiga yetdi. Nobud bo‘lgan migrantlar Moskvaning “Saxarovo” migratsiya markaziga ishga ruxsatnoma rasmiylashtirish uchun ketayotgani ma’lum bo‘ldi.
Москва областида содир бўлган авария оқибатида ўлган ўзбекистонликлар сони 5 кишига етди. Нобуд бўлган мигрантлар Москванинг “Сахарово” миграция марказига ишга рухсатнома расмийлаштириш учун кетаётгани маълум бўлди.
Давомини ўқинг