Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Санкт-Петербургдаги гипермаркетлардан бири раҳбарияти харидор отган ўқдан яраланган ишчиси - ўзбекистонлик қўриқчини ишдан бўшатмоқчи. Хоразмлик Ихтиёр Худойназаров харидорни ўғирлик содир этганликда гумон қилиб тўхтатган пайтда у тўппончадан ўқ узган ва Ихтиёр иккита ўқдан оғир яраланган. Ўқ узган шахс полиция ходими экани тахмин қилинмоқда ва у қидирувга берилди.
Rossiyada "qochqinlik so‘rovchi" maqomida yurgan andijonlik Havasbek Alijonov 1 noyabr kuni Moskvaning Frunzenskaya metrosi yaqinida noma’lum shaxslar tomonidan ushlandi. Bu haqda Ozodlikka hodisa joyidan Alijonovning turmush o‘rtog‘i xabar qildi. Uning aytishicha, qora kiyim kiygan, millati o‘zbek uch shaxs unga O‘zbekiston maxfiy xizmati hujjatlarini ko‘rsatgan.
Россияда "қочқинлик сўровчи" мақомида юрган андижонлик Ҳавасбек Алижонов 1 ноябрь куни Москванинг Фрунзенская метроси яқинида номаълум шахслар томонидан ушланди. Бу ҳақда Озодликка ҳодиса жойидан Алижоновнинг турмуш ўртоғи хабар қилди. Унинг айтишича, қора кийим кийган, миллати ўзбек уч шахс унга Ўзбекистон махфий хизмати ҳужжатларини кўрсатган.
Saratov viloyatida FSB tomonidan qo‘lga olingan 24 yashar o‘zbekistonlik “Islomiy davlat” guruhiga odam yollaganlikda ayblanmoqda. Maxfiy xizmatlar u Internet orqali odamlarni yollab, o‘zi ham Suriyaga chiqib ketishga uringanligini iddao qilmoqda.
Саратов вилоятида ФСБ томонидан қўлга олинган 24 яшар ўзбекистонлик “Исломий давлат” гуруҳига одам ёллаганликда айбланмоқда. Махфий хизматлар у Интернет орқали одамларни ёллаб, ўзи ҳам Сурияга чиқиб кетишга уринганлигини иддао қилмоқда.
2018 yilda Rossiyaning ko‘plab mintaqalarida, jumladan Moskva va Peterburgda, migrantlar uchun patent narxlari oshiriladi. Moskva meri Sergey Sobyanin Rossiya poytaxtiga ishlashga kelayotgan muhojirlar uchun patent to‘lovlarini oshirish va shu tariqa migrantlar oqimini kamaytirish taklifi bilan chiqdi.
Leningrad viloyatida hujumga uchragan 26 yashar o‘zbekistonlik muhojirning ahvoli¸ vrachlarga ko‘ra¸ hozirda barqaror. Ichki ishlar xodimlariga ko‘ra¸ hozirda jinoyatni sodir qilgan shaxs qidiruvga berilgan.
Ленинград вилоятида ҳужумга учраган 26 яшар ўзбекистонлик муҳожирнинг аҳволи¸ врачларга кўра¸ ҳозирда барқарор. Ички ишлар ходимларига кўра¸ ҳозирда жиноятни содир қилган шахс қидирувга берилган.
2018 йилда Россиянинг кўплаб минтақаларида, жумладан Москва ва Петербургда, мигрантлар учун патент нархлари оширилади. Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтига ишлашга келаётган муҳожирлар учун патент тўловларини ошириш ва шу тариқа мигрантлар оқимини камайтириш таклифи билан чиқди.
Moskvada joylashgan “Tong Jahoni” huquq himoyasi tashkiloti Rossiyadagi mehnat muhojirlariga yuridik ko‘mak ko‘rsatuvchi xizmat ishini yo‘lga qo‘yganini e’lon qildi. Muhojirlar uchun yuristlar xizmati kechayu kunduz bepul ko‘rsatilishi aytilmoqda. Huquq faollari vaqti-vaqti bilan migrantlar uchun turli treninglarni ham uyushtirishga kirishdi.
Москвада жойлашган “Тонг Жаҳони” ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Россиядаги меҳнат муҳожирларига юридик кўмак кўрсатувчи хизмат ишини йўлга қўйганини эълон қилди. Муҳожирлар учун юристлар хизмати кечаю кундуз бепул кўрсатилиши айтилмоқда. Ҳуқуқ фаоллари вақти-вақти билан мигрантлар учун турли тренингларни ҳам уюштиришга киришди.
Rossiyalik taniqli etnolog, antropolog va tarixchi olim Sergey Abashin bundan ikki yil oldin O‘zbekistonga kiritilmagani sabablarini aniqlash maqsadida prezident Shavkat Mirziyoev virtual qabulxonasiga yozgan murojaatiga rasmiy javob oldi.
Россиялик таниқли этнолог, антрополог ва тарихчи олим Сергей Абашин бундан икки йил олдин Ўзбекистонга киритилмагани сабабларини аниқлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонасига ёзган мурожаатига расмий жавоб олди.
Moskvadan O‘zbekiston chegarasigacha yo‘l olgan avtobus Rossiyaning Mordoviya respublikasida politsiya tomonidan to‘xtatib qolindi. 73 nafar o‘zbek yo‘lovchisi ikki kundan beri avtobusda tunashga majbur bo‘lmoqda.Muhojirlar pulni oldindan olgan reys egalari yo‘l kira haqini qaytarib berishdan bosh tortayotganini gapirmoqda.
10 oktabr kuni Voronej viloyatining Komintern tumanida o‘z chaqalog‘ini 30 ming rublga sotishga uringan o‘zbekistonlik 29 yashar ayol va uning 39 yashar fuqaroviy eriga nisbatan jinoiy ish ochildi. So‘roq davomida ota-ona O‘zbekistonga qaytish uchun biletga pul topish maqsadida chaqaloqni sotganini bildirgan.
Москвадан Ўзбекистон чегарасигача йўл олган автобус Россиянинг Мордовия республикасида полиция томонидан тўхтатиб қолинди. 73 нафар ўзбек йўловчиси икки кундан бери автобусда тунашга мажбур бўлмоқда.Муҳожирлар пулни олдиндан олган рейс эгалари йўл кира ҳақини қайтариб беришдан бош тортаётганини гапирмоқда.
10 октябрь куни Воронеж вилоятининг Коминтерн туманида ўз чақалоғини 30 минг рублга сотишга уринган ўзбекистонлик 29 яшар аëл ва унинг 39 яшар фуқаровий эрига нисбатан жиноий иш очилди. Сўроқ давомида ота-она Ўзбекистонга қайтиш учун билетга пул топиш мақсадида чақалоқни сотганини билдирган.
O‘zbekiston Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari agentligi tomonidan Rostov shahriga Toshkentda tuzilgan shartnoma asosida ishga jo‘natilgan o‘zbek muhojiri Rossiyada yana bir shartnoma tuzilgani, natijada o‘zbekistonliklar "yarim qullik holatida ishlashga majbur bo‘layotganidan" arz qildi. O‘zbekistonliklarni Rostov viloyatiga jo‘natgan Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining Toshkent viloyat bo‘limi vakili og‘ir ahvolda qolgan vatandoshlariga "agentlik yuristiga arz qilish"ni tavsiya qilish bilan cheklandi.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан Ростов шаҳрига Тошкентда тузилган шартнома асосида ишга жўнатилган ўзбек муҳожири Россияда яна бир шартнома тузилгани, натижада ўзбекистонликлар "ярим қуллик ҳолатида ишлашга мажбур бўлаётганидан" арз қилди. Ўзбекистонликларни Ростов вилоятига жўнатган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Тошкент вилоят бўлими вакили оғир аҳволда қолган ватандошларига "агентлик юристига арз қилиш"ни тавсия қилиш билан чекланди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган автоҳалокатда ўлган ва жароҳат олганларни ватанига етказди. O‘zbekiston24 телеканали берган хабарга кўра, жами 36 жабрланувчи ва уларнинг 5 қариндоши олиб келинган, ҳалокатда нобуд бўлган 15 кишининг жасади уйларига етказилган.
Давомини ўқинг