Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Ўзбекистон мевa-сaбзaвотлaр экспорти учун ягонa бренд ишлaб чиқди. Бундaн буён мамлакатдаги мевa-сaбзaвот ва озиқ-овқат маҳсулотлари ягонa UzAgro товaр бренди остидa хорижга чиқарилади. Бренд эгаси бўлган “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ширкати брендлаштириш оддий деҳқонлар манфаатларига зид келмаслигини таъкидламоқда.
FSB Peterburgda portlash uyushtirmoqchi bo‘lganlikda ayblanayotgan yana bir guruh markaziy osiyolik muhojirni hibsga olganini xabar qildi. 7 kishilik ekanligi aytilayotgan bu guruhni FSB transport va odamlar gavjum joylarda portlash uyushtirishga hozirlik ko‘rganlikda ayblamoqda. Kuzatuvchilar FSBning bu kabi xabarlariga ehtiyotlik bilan qarashga chaqirmoqda.
ФСБ Петербургда портлаш уюштирмоқчи бўлганликда айбланаётган яна бир гуруҳ марказий осиёлик муҳожирни ҳибсга олганини хабар қилди. 7 кишилик эканлиги айтилаётган бу гуруҳни ФСБ транспорт ва одамлар гавжум жойларда портлаш уюштиришга ҳозирлик кўрганликда айбламоқда. Кузатувчилар ФСБнинг бу каби хабарларига эҳтиётлик билан қарашга чақирмоқда.
O‘zbekiston militsiyasi talabi bilan “odam savdosi”da ayblanib bundan qariyb 2 yil oldin Sankt-Peterburgda hibs etilgan “Yoshlar” harakati rahbari Maxsud Abdujabborov uzoq davom etgan tortishuvlardan keyin O‘zbekistonga berib yuborildi. O‘zbekistonga berib yuborilishidan bir necha kun oldin Maxsud Abdujabborov Ozodlikka Chelyabinsk tergov izolyatoridan turib intervyu berishga ulgurdi.
Ўзбекистон милицияси талаби билан “одам савдоси”да айбланиб бундан қарийб 2 йил олдин Санкт-Петербургда ҳибс этилган “Ёшлар” ҳаракати раҳбари Махсуд Абдужабборов узоқ давом этган тортишувлардан кейин Ўзбекистонга бериб юборилди. Ўзбекистонга бериб юборилишидан бир неча кун олдин Махсуд Абдужабборов Озодликка Челябинск тергов изоляторидан туриб интервью беришга улгурди.
Moskvaning janubida o‘zbek muhojiri tramvay ostida qoldi. Mosgortrans boshqarmasi yo‘lovchi naushnik taqib olgani sababli kelayotgan tramvay signallarini eshitmasdan qolganini xabar qilmoqda.
Rossiya Favqulodda vaziyatlar vazirligi Saratov viloyatida yuz bergan avtohalokatda jarohat olgan o‘zbekistonliklar ro‘yxatini e’lon qildi. 2017 yil, 25 iyul, soat 16:05 larda Saratov viloyati Ozinskiy tuman markazidan 8 kilometr narida 3 kishi ketayotgan "Ford Mondeo " va 7 kishi ketayotgan "Lada Largus" avtomashinalari to‘qnashib ketgan.
Москванинг жанубида ўзбек муҳожири трамвай остида қолди. Мосгортранс бошқармаси йўловчи наушник тақиб олгани сабабли келаётган трамвай сигналларини эшитмасдан қолганини хабар қилмоқда.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Саратов вилоятида юз берган автоҳалокатда жароҳат олган ўзбекистонликлар рўйхатини эълон қилди. 2017 йил, 25 июл, соат 16:05 ларда Саратов вилояти Озинский туман марказидан 8 километр нарида 3 киши кетаётган "Форд Мондео " ва 7 киши кетаётган "Лада Ларгус" автомашиналари тўқнашиб кетган.
3 aprel kuni Sankt-Peterburg metrosida amalga oshirilgan portlashni uyushtirganlikda ayblanayotgan asli o‘shlik aka-uka Akrom va Abror Azimovlarning otasi Ozodlik bilan suhbatda¸ Lefortovo turmasida saqlanaëtgan o‘g‘illarining qiynoqqa solinayotgani¸ ular yaqinlarining esa yoppasiga Rossiya fuqaroligidan mahrum etilganini bildirdi.
3 апрель куни Санкт-Петербург метросида амалга оширилган портлашни уюштирганликда айбланаëтган асли ўшлик ака-ука Акром ва Аброр Азимовларнинг отаси Озодлик билан суҳбатда¸ Лефортово турмасида сақланаëтган ўғилларининг қийноққа солинаëтгани¸ улар яқинларининг эса ëппасига Россия фуқаролигидан маҳрум этилганини билдирди.
Россия Чегара хизматининг Қрим бошқармаси ходимлари Керч бўғозида ясама қайиқда кетаётган сайёҳни қўлга олди. Текширув пайтида тошкентлик экани аниқланган 53 яшар бу шахс Қримга шу тариқа саёҳат қилишга қарор қилганини гапирган.
Санкт-Петербургнинг Колпино туманидаги саноат зонаси ҳудудида 13 июлга ўтар кечаси ёниб кетган ангардан 7 кишининг жасади топилди. ТАСС агентлиги ўлганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон ватандошлари эканини хабар қилди. Озодлик ўз манбаларидан ўлганлар орасида Рўзмат Х., Сураж Ҳ., Илёс Б., Зоир О., Шаҳзод Я., Юнус Б. ва Ўткир исмли ўзбекистонликлар бўлиши мумкинлигини аниқлади.
Москва округ ҳарбий суди россиялик сиёсий мухолифат етакчиси Борис Немцовни отиб ўлдирганликда айбланаётган беш киши устидан ҳукм чиқарди. Немцовга ўқ узган Заур Дадаев 20 йилга, Тамерлан Эскерханов 14 йилга, Анзор ва Шадид Губашевлар – 19 ва 16 йилга, Ҳамзат Бахаев – 11 йилга қаттиқ режимли колонияда жазо ўташга ҳукм қилинди.
11 июл куни Россиянинг Новороссийск шаҳрида сувга чўкиб кетган 21 яшар Ўзбекистон ватандоши жасади топилди. Тергов қўмитасида ўзбек муҳожири денгиз тўлқинлари тортиб кетган 12 яшар болани қутқариб қолгани, аммо ўзи сувдан чиқа олмаганини билдиришди.
Россельхознадзор Ўзбекистон Ветеринария хизматини ноёб ҳайвон ва қушларни ноқонуний савдо қилаётганликда айблаб, Ўзбекистондан келтирилаётган экзотик ҳайвон ва паррандаларга чеклов қўйди.
Россиянинг Москва шаҳри Бобруйский тумани суди 25 ёшли ўзбек муҳожирини чавақлаб кетган смоленсклик йигитни “майда безорилик учун” 10 минг рубл ёки 165 долларлик жаримага тортди ва суд залида озод қилди. Озодлик билан суҳбатда 25 яшар Абдуҳаким ва унинг ҳимоячилари судянинг бу қароридан ҳайратга тушганини билдирди. Жиноятда айбдор деб топилган 20 яшар смоленсклик Владислав Валуев суд маҳкамасида ўз ҳаракатларини “айнан ўзбек ва тожикларни ёмон кўриши” билан изоҳлади.
Россия президентининг аҳоли билан “жонли мулоқоти” давомида Владимир Путинга мурожаат қилган ўзбекистонлик муҳожирга вақтинчалик яшаш гувоҳномаси берилиши ваъда қилинди. Псков шаҳрида қўним топган ва фермерлик қилаётган ўзбекистонлик Анвар Зуфаров тўрт фарзанди ва аёли россиялик бўлишига қарамасдан кўп йиллардан бери гражданлик ололмаётганидан арз қилиб келади.
Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучлари октябрь ойида Жиззах вилоятидаги Фориш полигонида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу машқлар Россия ҳарбийлари томонидан Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) қайтиш томон ташлаган илк қадами сифатида кўрилаëтган бўлса¸ мустақил кузатувчилар бундай хулоса чиқаришга ҳали эрта эканини айтмоқда.
Москва вилоятининг Красногорск шаҳрида ярим йил давомида маҳаллий бизнесмен ва унинг оила аъзоларини ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланаётган ўзбекистонлик муҳожир қўлга олинди. Муҳожир йигит тадбиркорни иш ҳақини бермасдан полицияга топшириб юборганликда айблаб келаётгани маълум бўлди.
Давомини ўқинг