Skype:yusupovs.kg
Қирғизистонда чегараларни комплексли бошқарув стратегияси ишлаб чиқилаяпти. Янги стратегия мамлакатнинг қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишга ҳам хизмат қилиши айтилмоқда.
Қирғиз мухолифати 2010 йилда ҳам кўплаб норозилик намойишлари ўтказилиши мумкинлигини тахмин қилади. Бироқ расмийлар аҳоли бундан буён мухолифатчиларга эргашмаслигини таъкидламоқдалар.
Қирғизистон, яқин икки йил ичида Туркманистондан Хитойга газ қувурлари ётқизилгач, туркман гази ўзбек газига рақобатчи бўлишига умид қилмоқда. Бу ҳақда “Қирғизгаз” раҳбари 29 январ куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Швециядан бошпана сўраган қирғизистонлик журналист Сирғак Абдилдаев Бишкекда ўлдирилган қирғизистонлик бир қатор депутат ва журналистларни ким ўлдирганини билиши ва уларнинг ўлими сиёсий буюртма бўлгани ҳақида жамоатчиликка очиқ хат йўллади.
Россияда Қирғизистон президентининг ўғли Максим Бакиевга тегишли экани айтилаётган муассасалар устидан тергов кетмоқда. Бу борада Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида МДҲ институтининг Қирғизистондаги бўлими раҳбари Александр Князев маълум қилди.
Кейинги йилларда Россияда бу давлат фуқаролигига эга бўлмаган одамларга иш берилмаётгани сабабли Россия фуқаролигини олишга қизиққан қирғизистонликлар сони тобора ортиб бормоқда.
Фамилияни қирғизчалаштиришни қўлловчи қирғизистонликлар бу ишни бошқаларга ўрнак сифатида давлат раҳбарлари бошлаб бериши кераклигини айтмоқдалар. Айни пайтда бу ташаббусни қўлламайдиган кишилар ҳам бор.
Статистик маълумотларга қараганда, қирғизистонлик аёллар орасида жиноятчилик кучайиб бораяпти. Мутахассислар бунга кўпроқ оиладаги зўравонлик сабаб бўлаётганини айтмоқдалар.
Қирғизистонда ўз фарзандини билим олиш учун мактабга эмас, мадрасага бераётган ота-оналар сони ортиб бормоқда. Мутахассисларга кўра, шу кунларда мамлакатда фаолият юритаётган 70 га яқин диний ўқув юртлари назоратга олинмаса, келажакда саводсиз одамлар кўпайиши мумин.
Қирғизистонда сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан 13 январдан бошлаб ўтказилаётган очлик акцияси давом этмоқда. Айтилишича¸ Бишкек ва Ўшнинг Олой туманида очлик эълон қилганлар сони ўндан ошган.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Ўзбекистон билан чегарадош Чек қишлоғида ўзбек чегарачилари томонидан 17 январ куни ўққа тутилган, сўнгра эса Ўзбекистон ҳудудига олиб кетилган қирғиз чегарачиси ҳанузгача ватанига қайтиб келгани йўқ.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги диний экстремизм ва террорчиликка қарши курашда мафкуравий таъсир усулидан ҳам фойдаланишга қарор қилди.
Қирғиз мухолифатининг Бирлашган халқ ҳаракатидан ажралиб чиққан янги сиёсий ҳаракат вакиллари Қирғизистонда конституция қайта-қайта ўзгартирилиб, ҳокимиятнинг отадан болага ўтишига шароит яратилаётганини қайд этмоқдалар.
Жорий йилнинг 17 январ куни Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон чегарачиларини ўққа тутган, натижада қирғиз чегарачиларидан бири ярадор бўлган. Бу маълумотни Озодлик радиосига Қирғизистон чегара хизмати расмийси Жўўдар Исақулов тасдиқлади.
Қирғизистонлик кузатувчилар собиқ Мудофаа вазири Исмоил Исақовнинг қамалишига қарши уюштирилаётган норозилик акцияларини давлат оммавий ахборот воситалари эътиборсиз қолдираётгани ёки бир тарафлама ёритаётганини айтмоқдалар.
Сўнги йиллар ичида чет эл фуқаролари томонидан асраб олинган қирғизистонлик икки юздан ортиқ етим болаларнинг кўпчилиги хорижликларга ноқонуний йўллар билан берилгани аниланди. Қирғизистон Бош прокуратураси бу ҳол юзасидан тергов олиб бормоқда.
2007 йилнинг октябрида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган ўшлик таниқли журналист Алишер Соиповнинг ўлимига алоқадор Тожикистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Озодлик радиосига Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийси маълум қилди.
Қирғизистонда сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан ўтказилаётган очлик акцияси давом этмоқда. Бишкекда норозилар очлик эълон қилган бўлса¸ Олойда мухолифат тарафдорлари магистрал йўлни тўсиб қўйишди.
Қирғизистоннинг Талас вилоятида қуйи синф ўқувчисининг ўлимида айбланаётган 6 нафар мактаб ўқувчиси устидан маҳкама бўлиб ўтмоқда. Судланувчилар ўз айбини инкор қилмоқдалар.
Россияда тирикчилик қилаётган қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг миллатчи тақирбошлар ёки бошқа жиноий гуруҳлар томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ воқеалар тобора кўпаяётгани қирғиз жамиятида катта хавотир уйғотмоқда.
Давомини ўқинг